қиёфа тузилиши портрет муаллифи (эксперт, рассом, гувоҳ) томони-
дан тикланиб ясалгани учун субъектив дейилади.
Портрет тайёрлашда фотоқоғозда туширилгани, картон, қалин
мато, ёғоч,
пластмасса, чинни юзасига чизилгани ва расм чизиш во-
ситаси сифатида акварел ёки майда тайёрланган бўёқ ранги ва оддий
қалам ёки сиёҳ ишлатилади.
Фотопортретлар. Фотосуратда бошқа портретлардаги каби асо-
сан инсоннинг юзи акс этади. Энг кўп тарқалган фотосурат порт-
ретлари одамнинг кўкраккача бўлган қисми 3х4, 9х12 см ўлчовида
тайёрланади ва турли ҳужжатларни расмийлаштириш мақсадида бош
кийимсиз тўғридан, ёруғлик устки ва ёнбоши
томонларидан бир
меъёрда берилиб тайёрланади. Баъзида бундай фотосуратнинг пастки
ўнг бурчаги бўш қолади.
Тезкор-қидирув ва тергов ишларида кўкраккача, белгача бўлган
қисмлари, бўйи бараварида якка ва гуруҳ шахслар қаторида тасвир-
ланган фотосуратлар кенг қўлланилади. Бундай фотосуратларга
кўпроқ бадиий тус берилиб тайёрланганлиги ва одамнинг ўзига хос
ташқи қиёфаси юзининг айрим белги аломатлари тўлиқ акс этмаслиги
идентификациявий текширув учун бир қатор қийинчиликларни
туғдиради.
Идентификациявий текширув учун кўп ҳолларда оқ-қора фото-
суратлар
ишлатилади, рангли портретлар камроқ учраб туради. Ран-
гли фотопортретнинг оқ-қора турларига қараганда текширув учун бир
мунча қийинчиликлар, ҳатто иккиланишларга олиб келади, чунки
одамнинг табиий хос бўлган ранг хусусиятлари
суратда бир мунча
ўзгариши мумкин, шунингдек, рангли фотосуратлар ёруғлик ва қуёш
нурлари таъсирида ранги ўчиб ўзгаради.
Фотосуратларда акс этган шахснинг юзи, унинг тузилиши, ай-
рим белгиларини суратга олиш жараёнида ёруғликни қайси томондан
берилганлигига қараб, бош қисмининг тўғри-қия
тутиб туриши ва
бошқа сабабга кўра у бироз ўзгартириб юбориши мумкин, шунинг
учун фотопортрет асосида шахсни аниқлаш ишини даставвал фотосу-
ратдаги
тасвирланган одамнинг юзини, унинг қараши (нигоҳи)га,
ёруғлик қайси томондан берилганлиги, бошнинг ҳолати ва ҳоказолар-
га эътибор бериш лозим. Бундан ташқари фотопортретда аёлнинг та-
свири ифодаланган бўлса, унинг сочи, юзидаги косметик моддалар
(бўялган қош, киприк, лаб) кабилар юз тузилишидаги ҳақиқий белги-
ларни тасвирлаш учун қийинчиликларни келтириб чиқаради. Фотосу-
ратда тасвирланган, умум тузилишни кузатишда юзнинг қайси қисми
(ўнг, чап, пастки-юқориси) аниқроқ акс этган ёруғлик
нурлари бир
хилда ёки қисман айрим жойларини ёритганлигини ажратиб, шу
нуқталардаги белги аломатларини тасвирлаш мумкин. Юзнинг тузи-
лиши ундаги белгиларнинг фотосуратда акс этишига бошнинг ҳолати
(ракурси) таъсир этади. Шунинг учун суратга тушириш вақтида бош
юқорига ёки пастга, чап ёки ўнгга қаратилганда юз тузилишидаги
аломатларнинг шу шароитга кўра бироз бўлсада ўзгариши ҳам ино-
батга олиниши лозим.
Одам мурдасининг фотопортретини кузатиш ва ўрганишда
унинг ташқи қиёфасидаги (юзи ва кўринарли қисмларида) жароҳат-
лар мурданинг ўзгариш аломатлари (чириши натижасида) ҳаётий
даврдаги тасвирдан анча фарқ этади. Уларга жиддийроқ эътибор бер-
моқ лозим. Баъзида мурдани юзи фотосуратга
туширишдан олдин
унинг юзидаги қон ва бошқа моддалар ювилиб, жароҳатларни текис-
лаш (туалет) ўтказилади. Бундай ҳолларда мурдани кўздан кечириш
ва фотосуратга олиш жараёнида қайд этилган баённома билан тани-
шиб чиқмоқ лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: