Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§ Одамларнинг портретлари асосида ўтказиладиган идентифи-



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

4-§ Одамларнинг портретлари асосида ўтказиладиган идентифи-
кациявий текширув 
Мазкур идентификация икки кўринишда бўлиши мумкин: 
1. Экспертиза шаклида ўтказилиб, унинг натижаси тергов иши 
юзасидан далил бўлиб хизмат қилади, иккинчиси тезкорлик текширу-
ви бўлиб, унинг натижаси далил бўлмасада, экспертиза тайинлашга 
ва бошқа процессуал ҳаракатларни ўтказишга асос бўлади. Эксперти-
за текширувига объектлар одамнинг ташқи тузилишини акс эттиради-
ган фотосуратлари, уларнинг кўчирмалари, юзнинг айрим қисмлари-
нинг қолиплари, бош суяги (чаноғи) ва уларнинг рентген нурларида 
олинган тасвирлари юборилади. Экспертизага рассомчилик, чизмачи-
лик ва йиғма (сунъий портретлар) ҳам юборилиши мумкин. Лекин 
булар юзасидан ўтказиладиган экспертиза текширувининг натижала-
ри бир мунча чекланган бўлади. 
Экспертизага юбориладиган фотопортретларни тадқиқ этиш, 
уларни кўздан кечириб умумий хусусиятини қайд этишликдан 
бошланади. Чунончи, портретнинг шакли, ўлчови, қандай ёзувлари 
борлиги, тасвирланган шахсларнинг жинси, тахминий ёши, фотосурат 
ишланган вақт ва бошқалар аниқланади.
Текширилувчи шахснинг фотопортрети билан шунга ўхшаш 
бўлган ёки намуна вазифасини бажарувчи фотопортретларни тадқиқ 
этиш, уларда тасвирланган битта шахснинг айнанлигини аниқлаш 
услуби, умумий экспертиза текшируви услубиётидан бир мунча ўзига 
хос бўлган хусусиятлари билан фарқланади. Жумладан, қиёсий-
услубий моделлаштириш, портретларни бир-бирига устма-уст туши-
риш, бирлаштириш ва бошқа техник усуллар билан амалга оширила-
ди. Ташқи тузилиш аломатларининг бир-бирига нисбатан қўзғалмас 


белгилари бўйича айни бир хил ўлчамга келтирилган таққосланаётган 
тасвирларни бирлаштириш (монтаж) усуллари ҳам мавжуд. Ҳозирги 
кунда фотопортрет текширувларида ўлчаш услублари ҳам кенг 
қўлланилмоқда. Жумладан, айрим анатомик нуқталар ўртасидаги 
бурчак катталиклари оддий транспортир асбоби билан ёки унинг 
қўшимча қўшилмаси бўлган доиравий шаклдаги махсус асбоб ёрда-
мида ўлчанади. 
Бир хил шаклда тайёрланган фотопортретлардаги тасвирларни 
таққослашда график ясаш услуби ҳам самаралидир. Таққосланаётган 
объектлардаги бир гуруҳга тегишли белгилар аниқланиб, улардаги 
учбурчак, ромб, трапеция ва бошқа геометрик шаклларнинг (бир-
бирига тўғри келиши) тенглиги расмдаги шахслар тасвири мазкур из-
ланувчи шахснинг тасвири эканлиги, яъни айнанлиги аниқланади. 
Шунингдек, график идентификациялашнинг алгоритмларини тузиш 
услуби ҳам мавжуддир. Бу услуб текширилаётган объектнинг ўзига 
хос бўлган нуқталари, белгилар тизими, истиқболли мувофиқлик ёки 
аксини кузатиш учун тавсия қилинган.
Экспертиза текширувига одам мурдасининг суяк қолдиқлари 
(асосан бош чаноғи) юборилиб, унинг шахсини аниқлаш зарур бўлса, 
экспертизага шубҳаланган шахснинг ҳаётий давридаги фото ёки 
бошқа портретлари юборилади. Шу билан бирга иложи бўлса, ўлган 
шахснинг рентген сурати, кўздан кечиришда тайёрланган фотосурати, 
қўлда чизилган бошқа турдаги портретлари ҳам юборилади. Бу экс-
пертизани ўтказишда криминалистлар билан бир қаторда тиббиёт 
соҳасидаги мутахассислар ҳам жалб этилади. 
Мазкур экспертиза турини ўтказишда маълумотларни ўзида акс 
эттирувчи манба объектлар ҳам юборилиши мумкин. Шулардан энг 
кўп тарқалган тури, одам қиёфасини сўз-нутқ ёрдамида тасвир-
лашдир. Сўз ёрдамида тузилган портретлар турли процессуал ҳуж-
жатларда (баённомалар, сўроқ кўрсатувларида) рўйхатга олиш карта-
ларида ва тегишли мутахассис томонидан тузилган маълумотларда 
акс эттирилган ҳолда тасвирланади. Сўз ёрдамида тузилган портрет 
асосан анатомик белгилар асосида шаклланадиган, баъзида унга ин-
соннинг айрим анатомик ва функционал белгилари билан бир қаторда 
алоҳида аломатлар (холлар-чандиқлар, касаллик аломатлари) ҳам ки-
ритилади. Бундай маълумотлар тергов ҳаракатларининг (сўроқ, 
кўздан кечириш, гувоҳлантириш, таниб олиш учун кўрсатиш) баён-
номаларида, жиноий рўйхат карталарида ва бошқа ҳужжатларда 
бўлиб, улардан экспертиза ўтказишда кенг фойдаланиш мумкин.


Экспертиза текшируви дастлаб портретларни алоҳида-алоҳида 
ўрганишдан бошланади, сўнг ҳар бир текширилаётган портретдаги 
ташқи қиёфа белгилари аниқланиб, ўзаро ўхшаш белги-тузилиш ху-
сусиятлари солиштирилиб таҳлил қилинади. Белгиларнинг ўзаро ўх-
шашлиги ёки аксинча хар хил бўлиши шарҳланиб ўхшашлик ёки ўх-
шамаслик сабаблари асослантирилади. Портретлардаги тасвирланган 
шахслар қиёфаси бир одамга тегишлими ёки ҳар хил ўхшаш бўлган 
шахсларнинг тасвирими - бу ҳақда хулоса қилинади. Текширилаётган 
портретлардаги умумий ва хусусий белгилар йиғиндиси бир-бирини 
такрорласа (бир хилда эканлиги кузатилса), портретлардаги тасвир 
битта шахсга тегишли эканлиги, яъни қидирилаётган одамнинг ай-
нанлиги тасдиқланади. Белгиларнинг баъзилари ўхшаш бўлсаю, 
баъзилари мутлоқ бошқа шакл, ўлчов ва ҳоказо билан тасвирланса, 
айнанлик масаласи инкор қилинади. 
Идентификациянинг асосий босқичи текширилаётган портрет-
даги инсоннинг индивидуал ўзига хос бўлган ва ўзгармайдиган бел-
гиларини қайд этиб уларни таққослаб текшириш ва натижасини 
баҳолашдир. 
Портретда ташқи қиёфа белгиларининг барчаси акс этмаслиги, 
уни тайёрлашда ёруғликнинг турли шароити, фотосуратнинг сифати 
каби ҳолатлар идентификация учун зарур бўлган йиғиндисини бир 
мунча чеклаб қўяди. Мана шу сабабли идентификациянинг мазкур 
босқичини ўтказишда турли оптик асбоблар, ёруғлик шароитини мо-
словчи қурилмалар қўлланилади. 
Экспертиза текширувида одам калласининг рентген сурати ҳам 
ишлатилади. Бошнинг ўнг ёки чап қияси томонидан олинган шаклида 
айниқса юмшоқ тўқима соясида пешона, бурун, лаб ва бошқа баъзи 
нуқталари аниқ ифодаланади. Рентген сурати бошнинг тўғри (фас) 
ҳолатида олинса унда юзнинг шакли, ўлчови бош чаноғининг шакли - 
ўлчови каби белгилар ифодаланади. Ўлган одамнинг суяк қолдиқла-
ридан турли қолиплар ҳам ясалиб текширувга юборилиши мумкин. 
Уларга калла суягига гипс ёки бошқа юмшоқ моддадан қолиплар ясаб 
унинг шакли - тузилиши тикланади. Бундай ҳолларда марҳумнинг 
тишларидан қолип олиш ҳодисалари ҳам учраб туради ва мазкур объ-
ектлар комплекс текширувга юборилади. 
Одамнинг ташқи қиёфа тузилиши уни кўрган, билган айрим 
шахсларнинг хотирасида сақланиб, хаёлий портрети тикланиши мум-
кин. Баъзи тергов ҳаракатлари, хусусан таниб олиш ана шу хаёлий 
тасвирлаш усулига асосланади. Идентификациявий текширувда ҳаё-


лий портрет одамнинг фото ёки бошқа турдаги портрети билан 
қиёсланади. 
Одамларнинг ташқи қиёфа белгилари асосида ўтказиладиган 
баъзи бир текширувларни криминалистлар билан суд-тиббиёт 
соҳасидаги (анатом, антрополог) мутахассислар ҳамкорлигида ўтка-
зилади. 
Экспертиза ҳал қиладиган масалаларни тўғри ва аниқ тузили-
шини таъминлашда, шунингдек, керакли намуна, нусха қолипларини 
тайёрлашда мутахассиснинг иштироки ва ёрдами беқиёсдир. 



Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish