Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

 
2-§ Криминалистик тактика тизими 
 
Криминалистик тактика криминалистика фанининг бўлими си-
фатида тергов фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш қонуни-
ятлари тўғрисидаги тизимлаштирилган билимлар мажмуидан иборат-
дир. Унинг ҳозирги вақтга келиб шаклланиб бораётган тизими турли 
даражадаги мураккаблик ва мазмунга эга бўлган ўзаро боғлиқ бир 
қанча қисмлардан ташкил топади.
Умумий кўринишда криминалистик тактика тизими қуйидаги 
иккита асосий ўзаро боғлиқ қисмларни ўз ичига олади: 
1) криминалистик тактиканинг умумий қоидалари; 
2) криминалистик тактиканинг махсус қисми. 
Умумий қоидалар – криминалистика мазкур бўлимининг моҳи-
яти ва тергов фаолиятини ташкил этишга доир билимларни ўз ичига 
олувчи илмий асосидир. Криминалистик тактиканинг умумий қоида-
лари ўз навбатида иккита кичик қисмларга бўлинади: 
а) криминалистик тактиканинг пайдо бўлиши, ривожланиши ва 
замонавий ҳолатига доир билимларни бирлаштирувчи илмий муам-
молари: 
- криминалистик тактиканинг пайдо бўлиши ва ривожланиш та-
рихи, 


- криминалистик тактиканинг предмети, 
- криминалистик тактиканинг тизими, 
- криминалистик тактиканинг вазифалари, 
- криминалистик тактиканинг манбалари, 
- криминалистик тактиканинг принциплари, 
- криминалистик тактиканинг илмий билимлар тизимида тутган 
ўрни ва ҳоказо. 
б) Тергов фаолиятини ташкил этишнинг илмий асослари: 
- тергов фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги криминалистик 
таълимот,
- жиноятларни тергов қилишни режалаштириш, 
- терговчиларнинг тезкор ходимлар билан ўзаро ҳамкорлиги, 
- тергов фаолиятида жамоатчилик ва оммавий ахборот восита-
ларидан фойдаланишни ташкил этиш, 
- жиноятларнинг олдини олишга доир фаолиятни ташкил этиш, 
- тактик усуллар ва тавсиялар тўғрисидаги криминалистик 
таълимот, 
- тактик операциялар, 
- тергов вазиятлари, 
- тактик ечимлар, 
- терговчилар меҳнатини илмий асосда ташкил этиш ва ҳоказо. 
2. Криминалистик тактиканинг махсус қисми жиноятларни тер-
гов қилиш ва суд тергови жараёнида суднинг ҳамда терговчининг 
ҳаракатларини тайёрлаш ва ўтказишга доир билимлар тизимидан 
иборатдир. Бу билимларнинг мазмунидаги фарқ махсус қисмни ҳам 
иккита нисбатан мустақил таркибий элементга бўлишни тақозо этади: 
а) жиноятларни тергов қилиш жараёнида айрим тергов ҳара-
катларини ўтказиш тактикаси: 
- терговни кўздан кечириш ва гувоҳлантириш тактикаси, 
- сўроқ қилиш ва юзлаштириш тактикаси, 
- тинтув қилиш тактикаси, 
- қўлга тушириш ва ҳибсга олиш тактикаси, 
- таниб олиш учун кўрсатиш тактикаси. 
- тергов эксперименти тактикаси, 
- кўрсатувларни воқеа юз берган жойнинг ўзида текшириш ва 
аниқлаштириш тактикаси, 
- суд экспертизаларини тайинлаш ва ўтказиш тактикаси, 
- қидирув тадбирлари тактикаси. 


б) судлов ишларини юритиш жараёнида айрим тергов ҳара-
катлари тактикаси: 
- суд тергови тактикаси, 
- суд кўздан кечириши тактикаси, 
- кўрсатувларни воқеа юз берган жойнинг ўзида текширув так-
тикаси. 
Криминалистик тактиканинг охирги қисми эндигина шакллана 
бошлаган ва у барча мутахассислар томонидан эътироф этилган эмас. 
Бироқ суд терговини ташкил этиш масалаларига дахлдор талай ишлар 
пайдо бўлгани муносабати билан уларни криминалистик тактик би-
лимлар тизимидан чиқариб ташлаш нотўғри бўлар эди. Қолаверса, 
суд ислоҳоти ривожланган сайин мазкур муаммолар тобора катта 
амалий ва назарий аҳамият касб этади. 
Криминалистик тактика замонавий ҳолатнинг қуйида келти-
рилган тизими асосий элементлар ўртасидаги барқарор боғланишлар-
ни акс эттирувчи аниқ таркибий тузилмага эга. 
Криминалистиканинг бошқа бўлимлари сингари криминалистик 
тактика жиноятларнинг олдини олиш, уларни очиш ва тергов 
қилишда, яъни жиноятчиликка қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза 
қилувчи органларга аввало, терговчиларга самарали ёрдам кўрсатиш-
га даъват этилгандир.
Тергов фаолиятини ташкил этишнинг барча шакллари ва 
йўналишлари самарадорлигини ошириш учун криминалистик такти-
кани илмий тадқиқ этишни фаоллаштиришни ва унинг доирасини 
кенгайтириш талаб қилинади.
Криминалистик тактиканинг умумий мақсади бир қатор вазифа-
ларни ҳал қилиш жараёнида рўёбга чиқарилади, булар: 
Криминал амалиётнинг ҳозирги ҳолатини ва унинг ривожланиш 
йўналишларини, шу жумладан жиноий жавобгарликка тортилаётган 
шахслар, жабрланувчилар, гувоҳлар ва жиноят процесси бошқа 
иштирокчиларининг тергов ва суддаги хулқ-атворини ўрганиш. Бу 
жиноятчилар муҳитидаги мавжуд анъаналар, алоқалар ва муноса-
батларни, жиноятчиларнинг ўзаро мулоқотда бўлиш усуллари ва во-
ситаларини, жиноятларни яшириш усулларини (масалан, махфий 
жойларни жиҳозлаш йўли билан), терговчилар ҳамда судьяларни ал-
даш учун ҳийла-найрангларни ўрганишга тааллуқлидир. 
Тергов фаолиятига оид илғор тажрибани, унинг тактик ва таш-
килий асосини ўрганиш ва умумлаштириш, шунингдек, тергов ва суд 


тактик хатоларини келтириб чиқарувчи сабаблар ва шароитларни 
тадқиқ этиш. 



Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish