Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

 
АЛОҲИДА БЕЛГИЛАРИ 
 
1. Жисмоний нуқсонлари: 
____________________________________________________________
___ 
(майибликлар, жароҳатлар, сўгаллар, доғлар, чандиқлар, тиртиқлар, 
тананинг 
____________________________________________________________
__________________________________________ 
оғриқли ҳаракатлари, каллик (шакли), юзнинг номутаносиблиги, 
кўзларнинг турли тусдалиги, тил чучуклиги, дудуқланиш ва ҳ.к.) 


____________________________________________________________
__________________________________________ 
____________________________________________________________
____________________________________________________________
_________________________________ 
2. Бошқа белгилари:___________________________________ 
(татуировкалар, одатлар-ўрганишлар (имо-ишоралар, ғайриихтиёрий 
ҳаракатлар ва ҳ.к.) 
___________________________________________________ 
____________________________________________________________
____________________________________________________________
_________________________________ 
Картани тузди: ______________________________________ 
(лавозими ва имзоси) 
Карта тўғри тузилганлигини текширди, формулани ҳисоблаб чиқар-
ди: 
___________________________________________________ 
(лавозими, имзоси ва сана) 
рўпарадан, чап ва ўнг ёндан олинган фотосуратлар, суратга 
олиш вақти кўрсатилган ҳолда, ёпиштириб қўйилади. Таниб олиш 
карточкасига, агар илгари шахс дактилоскопия қилинган бўлса, дак-
тилокарта илова қилинган бўлади.
Танилмаган мурдаларга доир таниб олиш карточкаси мурданинг 
бўйини ва кўринишидан ёшини, топилган санаси ва жойини, вафот 
этиш сабаби ва вақтини, ёриб кўриш санасини, мурданинг ҳолатини, 
у кўмилган жойни, ташқи кўриниши, кийим-кечаги тавсифини, ти-
шларининг ҳолати, ажралиб турадиган белгилари, соғлиғининг ҳаёт-
лигидаги ҳолатини акс эттирувчи маълумотларни ўз ичига олади. 
Карточкага мурда тартибга келтирилгандан кейин олинган учта 
(рўпарадан, ўнг ва чап ёндан олинган) сурат қўшиб қўйилади, агар 
бармоқ изларини олиш имконияти бўлса, унга дактилокарта илова 
қилинади. 
Объектни ҳисобга қўйиш пайтида уни мавжуд карточкалар 
бўйича текширилади. Карточкалар икки ёки уч нусхада тўлдирилади 
ва маҳаллий ахборот марказига юборилади. Ҳисобга олиш бўйича 


бундан кейинги юмушларни ахборот маркази ходимлари амалга оши-
радилар. 
Нотаниш касалнинг карточкасида ҳам айни шундай маълумот-
лар кўрсатилади. 
Йўқотилган ва аниқланган ўқотар қуролни ҳисобга олиш Ўзбе-
кистон Республикаси ИИВ Ахборот марказида йўқотилган қуролни 
қидириш ва ундан фойдаланиб содир этилган жиноятларни очиш 
мақсадида юритилади. Ўғирланган, йўқотилган, олиб қўйилган (му-
содара қилинган), топиб олинган ва ғайриқонуний равишда сақланиб 
ихтиёрий топширилган жанговар, спорт, ов сойли қуроллари: тўп-
пончалар – пистолетлар, револьверлар, милтиқлар – винтовкалар, ка-
рабинлар, автоматлар, пулемётлар ва сойли стволли ов милтиқлари, 
техник ҳолатидан қатъи назар, ҳисобга олинади. 
Агар олиб қўйилган, топиб олинган ёки топширилган қуролда 
сериясини, тартиб рақамини, ишлаб чиқарилган санасини йўқ қилиш 
излари аниқланса, уни ана шу белгиларини тиклаш учун эксперт-
криминалистика бўлинмасига юборилади. Агар қуролдан жиноятни 
содир этишда фойдаланилган деб тахмин қилиш учун асослар мавжуд 
бўлса, у эксперт-криминалистика бўлинмасидаги мавжуд ўқ-гильза 
қайдномаси бўйича текширилади. Ахборот марказининг қурол ҳисоб-
га қўйилгани тўғрисидаги маълумотномасининг бир нусхаси тегишли 
жиноят ишига қўшиб қўйилади. 
Ўғирланган, олиб қўйилган рақамли ашёлар, қадимги ва тасви-
рий санъат буюмлари (осори атиқалар)ни ҳисобга олиш минтақавий 
ахборот марказларида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва шунингдек, 
шаҳар, туман, йўл ИИБ томонидан олиб борилади. 
Ўғирланган, олиб қўйилган, топилиб ихтиёрий равишда топши-
рилган, хусусий, инвентарлаш рақамига ёки антиқий белгиларга эга 
бўлган ашёлар (аудио, видеомагнитофонлар, кино ва фото камералар, 
соатлар, ов милтиқлари, силлиқ стволли милтиқлар ва ҳ.к.), маданий 
бойликлар (расмлар, иконалар, черков анжомлари, танга, орден, ме-
даль, марка, зеб-зийнат коллекциялари, музейга қарашли буюмлар) ва 
бошқа тарихий, илмий ҳамда қимматбаҳо антиқий, тасвирий санъат 
буюмлари ҳисобга олинади. 
Тегишли ҳисобга олиш карточкасида нарсанинг номи, ҳисобга 
қўйиш учун асос бўлган ҳолатлар акс эттирилади, нарсанинг, шу 
жумладан унинг ўзига хос хусусиятларининг таърифи берилади. 
Карточка ашё ҳақидаги маълумотлар олинган куни навбатчи 
қисм томонидан тўлдирилади. Бир нусха навбатчи қисмда қолади, 


иккитаси ИИВ, ИИББ, ИИБ минтақавий ахборот марказига юборила-
ди. Ахборот маркази ходимлари бу ашё олдин ҳисобга олинган-
олинмаганини текширадилар.
Рақамланмайдиган ашёларни ҳисобга олиш маҳаллий хусусият-
га эга бўлади ва шаҳар, туман, йўл ички ишлар органларида олиб бо-
рилади. Ўғирланган ашё учун тузилган карточка нарсанинг номини, 
унинг тавсифини ва ҳисобга қўйишга асос бўлган ҳолатларни ўз ичи-
га олади. Рақамланмайдиган ашёлар ҳисобига фақат ўзига хос ху-
сусиятларга эга бўлган ашёлар олинади. Ашё бошқа минтақа ҳуду-
дида ўғирланган бўлиши мумкин деган тахмин бўлса, тегишли ахбо-
рот марказига сўров юборилади. Ўзига хос хусусиятларга эга бўлма-
ган бир нечта бир хил ашёга бир нусхадаги карточка тўлдирилади. 
Катта ҳажмдаги ахборотни қайд этиш ва зарур маълумотларни 
тезда олиш имконини берадиган ЭҲМлар жорий этилиши муносабати 
билан криминалистик рўйхатга олиш имкониятлари ошиб кетди. Ав-
томатлаштирилган ахборот-қидирув тизимлари (ААҚТ) универсал 
(автоматик маълумотлар банки – АМБ-марказ, АМБ-вилоят) ва ихти-
сослаштирилган тизимларга бўлинади. 
Универсал мақсадга мўлжалланган ААҚТ ахборотни ишловдан 
ўтказишнинг комплекс тусда бўлишини таъминлайдиган кўп ихтисо-
сли (кўп томонлама) тизимлардир. Чунончи АМБ-вилоятда тезкор-
қидирув ҳисобига қўйилган шахслар, очилмаган жиноятлар, рақамли 
ёки фарқлайдиган белгиларга эга бўлган ўғирланган ва олиб қўйилган 
ашёлар, йўқотилган ва аниқланган ўқотар қурол, ўғирланган ва 
аниқланган осори атиқалар, йўқотилган ва аниқланган автотранспорт 
воситалари тўғрисидаги маълумотлар ишловдан ўтказилади. Ихтисо-
слаштирилган ААҚТ муайян турдаги объектлар ҳақидаги ахборотни 
ишловдан ўтказиш учун мўлжалланган. Улар Республика ҳудудий ва 
маҳаллий тизимларга бўлинади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВда юритиладиган ААҚТ жумла-
сига қуйидаги тизимлар киради: 
«Таниб олиш» - танилмаган мурдаларни ҳисобга олиш ва иден-
тификациялаш; 
«Хабар қилиш» - қидирув эълон қилинган шахсларни ҳисобга 
олиш; 
«Паспорт» – қидирилаётган шахсларнинг паспортларини ва пас-
портларнинг ўғирланган бланкаларини ҳисобга олиш; 
«Техпаспорт» 
– 
автомототранспортнинг 
ўғирланган 
ва 
йўқотилган техник паспортларини ҳисобга олиш; 


«Автоқидирув» - олиб қочилган, ўғирланган ва эгасиз автомото-
транспортни ҳисобга олиш; 
«Юклар» - темир йўл ва ҳаво транспортида ўғирланган багаж ва 
юкларни ҳисобга олиш. 
Криминалистика бўлинмаларида олиб бориладиган, иш юри-
тишда махсус билимлар талаб қилинадиган ҳисобга олишлар крими-
налистик ҳисобга олишлар деб аталади. 
Очилмаган жиноятлар содир бўлган жойларда топилган но-
маълум жиноятчиларни ва ички ишлар органлари томонидан ҳисобга 
олинган шахсларни дактилоскопик ҳисобга олиш иккита картотекада 
юритилади: 
- очилмаган жиноятлар содир бўлган жойлардан олинган қўл из-
ларининг фотосуратлари (излар картотекаси); 
- ички ишлар органларида ҳисобга олинган шахсларнинг дакти-
локарталари (дактилокартотекалар)дан иборат бўлади. 
Ҳисобга олиш шаҳар, туман, йўл ички ишлар органларининг 
маҳаллий эксперт-криминалистика бўлинмалари томонидан олиб бо-
рилади. Дактилокарталар ёрдамида ҳодиса содир бўлган жойда ким 
из қолдирганини ҳамда айни бир шахс ҳодисанинг турли жойларида 
из қолдирган-қолдирмаганини аниқлаш мумкин. 
Излар картотекаси икки гуруҳда бўлади. Биринчисида қўл бар-
моқларининг экспертиза томонидан папилляр нақш типи ва тури 
аниқланган изларининг фотосуратлари туради. Маҳаллий бўлинмалар 
фотосуратларининг 
дубликатлари 
юқори 
турувчи 
эксперт-
криминалистика бўлинмаларига юборилади. Ана шу излар картотека-
си бўйича гумон қилинувчиларнинг дактилокарталари ва очилмаган 
жиноятлар содир бўлган жойларда янгитдан тўлдирилган карталар, 
шунингдек, ички ишлар органларида ҳисобга олинган шахсларнинг 
дактилокарталари текширилади. 
Излар картотекасининг иккинчи гуруҳи нақшининг типи ва тури 
аниқланмаган қўл бармоқларининг, шунингдек, кафтлар изларининг 
фотосуратларидан иборат бўлади. Бу гуруҳдан муайян жиноятларни 
содир этишда гумон қилинган шахсларнинг дактилокарталарини 
текшириш учун фойдаланилади. 
Дактилокартотека ички ишлар органида ҳисобда турган шах-
сларнинг дактилокарталарини (улар бўйича хизмат кўрсатиладиган 
ҳудуддаги очилмаган жиноятлар содир бўлган жойлардан олинган 
қўл бармоқларининг излари текширилади) ҳамда жиноят қидирув 
хизматларидан, тергов бўлимидан тушадиган дактилокарталарни ўз 


ичига олади. Бу гуруҳдан гумон қилинувчиларнинг дактилокартала-
рини текшириш учун фойдаланилади. 
Гиёҳвандлик воситаларини ва кучли таъсир кўрсатувчи дори во-
ситаларини олиш учун қалбаки дориқоғозларни (тиббий рецептлар-
ни) ҳамда уларни қалбакилаштириш билан шуғулланувчи шахслар-
нинг дастхати намуналарини ҳисобга олиш - маҳаллий ҳисобга олиш 
тури бўлиб, ИИВ, ИИБ криминалистика бўлимларида юритилади. 
Уни юритиш шакли аралаш – картотекалар ва коллекциялар та-
риқасида бўлади. Қалбаки дориқоғозлар картотекалари ёрдамида бир 
нечта дориқоғознинг ягона манбаини, шунингдек, муайян тайёрлов-
чиларни аниқлаш мумкин. Дастхат намуналари коллекцияси до-
риқоғоздаги матн муайян шахс томонидан ёзилганлигини аниқлашда 
ёрдам беради. Терговчи ўзини қизиқтирган маълумотларни олиш 
учун суриштирув органига бериладиган алоҳида топшириқномада 
қалбаки дориқоғоз, гумон қилинувчи ёки айбланувчи қайси ҳисоб 
бўйича ва қандай мақсадда текширилишини кўрсатиши зарур. 
Бузиб очиш қуроллари ва асбоблар изларини ҳисобга олиш ҳам 
маҳаллий бўлиб, очилмаган жиноятлар содир бўлган жойлардан 
олинган, ИИВ, ИИБ эксперт-криминалистика бўлинмаларида турган 
излар ва асбоблар коллекцияси тарзида олиб борилади. Бу ҳисобга 
олиш ёрдамида битта қурол бир неча жиноятни содир этишда қўлла-
нилганлигини аниқлаш мумкин. Коллекцияда очилмаган жиноятлар 
содир бўлган жойдан топилган бузиб очиш қуроллари ва олинган 
нусха (қолип) тариқасидаги излар туради. 
Жиноятларни очиш ва тергов қилиш жараёнида топилган қурол 
ўқлари, гильзалари ва патронларини ҳисобга олиш – бу марказлаш-
ган-маҳаллий бўлиб, эксперт-криминалистика бўлинмаларида: мар-
казда – Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЭКБда, жойларда – ИИВ, 
ИИБ, ТИИБ ЭКБда турган ўқгильзотекалар деб аталувчи коллекция-
лар тариқасида олиб борилади. 
Марказлаштирилган ўқгильзотека жиноятлар муносабати билан 
олиб қўйилган сойли ўқотар қурол излари бўлган ўқлар, гильзалар, 
патронлар, шунингдек, ички ишлар органлари фойдаланишидаги, 
йўқотилган ёки ўғирланган қуролдан тажриба тариқасида отиб олин-
ган назорат гильзаларидан жамланади. 
Маҳаллий ўқгильзотекаларга марказлаштирилган ўқгильзотека-
нинг объектларига очилган ахборот карточкалари жойлаштирилади. 
Жойларда ов қуроллари патронларининг, силлиқ стволли ёки 
пневматик қуролдан отилган снарядларнинг гильзалари, шунингдек, 


ашёвий далил сифатида олиб қўйилган сойли ўқотар қурол излари 
бўлган ўқлар, гильзалар ва патронлар ҳисобга олинади. 
Мазкур ҳисобга олиш ёрдамида бир қанча жиноятларни содир 
этишда битта нусхадаги қуролдан фойдаланилганлиги аниқланади ва 
жиноятни содир этишда қўлланилган қурол олиб қўйилган, топиб 
олинган, ихтиёрий равишда топширилган қуроллар орасидан аниқла-
нади. 
Ҳодиса содир бўлган жойдан олиб қўйилган ўқлар, гильзалар ва 
патронлар терговчи томонидан экспертиза тайинлаш тўғрисидаги 
қарор билан биргаликда, жиноят очилгани ёки очилмаганлигидан 
қатъи назар, ҳудудий эксперт муассасасига топширилади. Экспертиза 
ўтказилганидан кейин объектлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЭКБ 
ўқгильзотекасига текшириш ва вақтинча сақлаш учун юборилади.
Шунингдек, давлат муассасаларида, жамоат ташкилотларида 
ёки айрим фуқароларда ғайриқонуний сақланган олиб қўйилган ёки 
ихтиёрий равишда топширилган сойли ўқотар қуроллар: револьвер-
лар, пистолетлар, автоматлар, карабинлар, кичик калибрли ва жанго-
вар қирқма винтовкалар ва карабинлар, ясама сойли қуроллар Ўзбе-
кистон Республикаси ИИВ ЭКБ ўқгильзатекаси текширувидан ўтка-
зилиши керак. Улар терговчи томонидан маҳаллий эксперт бўлинма-
сига юборилади. Жиноятни содир этишда муайян нусхадаги текши-
рилаётган қурол қўлланилганлиги аниқланган тақдирда, терговчи 
экспертиза ўтказиладиган жой тўғрисидаги масалани ҳал қилади. 
Қалбаки қоғоз пулларни ҳисобга олиш ҳам марказлаштирилган-
маҳаллий бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЭКБда олиб борила-
ди. Унинг ёрдамида қалбаки танга ва қоғоз пулларнинг тайёрланиш 
усули ва технологияси бўйича келиб чиқиши умумий эканлиги 
аниқланади, шунингдек, уларни тайёрлаш билан шуғулланган шах-
слар фош этилади. 
Битта тўп қалбаки пулларнинг олд ва орқа томонлари фото-
суратлари бўлган ҳисобга олиш карточкаларидан, иккинчиси асл ҳо-
лидаги намуналар коллекциясидан иборат бўлади. Ўзбекистон Рес-
публикаси ИИВ ЭКБда қалбаки пул белгиларининг турли картотека-
лари мавжуд. Булар: полиграфия усулида ёки техник воситалар ёрда-
мида тайёрланган қоғоз пуллар; расми чизиб ясалган пуллар; чет эл 
валютаси ва металл тангалар. 
Полиграфия усулида тайёрланган қалбаки ҳужжатларни ҳисобга 
олиш – марказлаштирилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ИИВ 
ЭКБда олиб борилади. Бу ҳисобга олиш ёрдамида босма иш қоғозла-


ри (бланкалари) битта клишедан, матбаа ҳарфлари термасидан фой-
даланиб, тайёрланган қалбаки ҳужжатларнинг келиб чиқиши уму-
мийлиги, шунингдек, уларни тайёрлаш билан шуғулланган шахслар 
аниқланади. 
Ҳисобда қалбаки ҳужжатларнинг фотонусхалари картотекаси ва 
босма иш қоғозларининг коллекцияси мавжуд бўлади. Ҳисобга олиш 
тўпламасида учта бўлим бор, булар: олий ва ўрта махсус ўқув юртла-
рини тамомлаганлик тўғрисидаги дипломлар ва дипломларнинг блан-
калари, ҳайдовчилик гувоҳномалари ва уларнинг бланкалари, бошқа 
ҳужжатлар. 
Ҳақиқийлиги шубҳа туғдирган ҳужжат терговчи томонидан экс-
пертиза ўтказиш учун маҳаллий эксперт бўлинмаларига юборилади, 
шундан сўнг унинг асл нусхаси ёки фотонусхаси, эксперт хулосаси-
нинг нусхаси, ахборот карточкаси Республика ИИВ ЭКБга юборила-
ди. 
Криминалистик маълумот тариқасидаги коллекциялар мажбу-
рий, тавсия қилинадиган ва факультатив (ихтиёрий) турларга бўли-
нади. 
Мажбурий бузиб очиш қуроли сифатида фойдаланиладиган ас-
боблар ва бошқа нарсаларнинг; пойабзал тагчарми ва устки қисми 
тасвирларининг; фаралар нур тарқатгичлари-нинг; автомототранс-
порт лак-бўёқ қопламаларининг; автомототранспорт шиналари про-
текторлари изларининг коллекцияларидир. 
Тавсия қилинадиганчет элда ишлаб чиқарилган пломбалар-
нинг; металлни термик кесиш аппаратларини қўлланиш изларининг; 
қулфларнинг; муҳрлар ва штамплар босилган излари (босма нусхала-
ри)нинг; толали материалларнинг; ҳайвонлар жунларининг; ёнилғи-
мойлаш материалларининг; хонаки усулда тайёрланган гиёҳвандлик 
моддаларининг ва энг кўп тарқалган кучли таъсир қилувчи фармацев-
тик дориларнинг коллекцияларидир. 
Факультатив – булар совуқ қурол, порох ва портловчи моддала-
рнинг; енгил автомобиллар ва мотоцикллар двигателларида тартиб 
рақамлари туширилган пуансонлар изларининг; ёпиштирувчи модда-
ларнинг; ёзув материалларининг, қоғозларнинг (босмахона, машин-
када ёзув ва рўзғор қоғозларининг) коллекцияларидир. 
ИИВ эксперт-криминалистика бўлимларида барча турдаги кол-
лекциялар вужудга келтирилади; шаҳар (туман) органларининг экс-
перт-криминалистика гуруҳларида тавсия қилинадиган ва факульта-
тив коллекциялар вужудга келтирилиши мумкин. 


Криминалистик маълумот тариқасидаги коллекциялар объ-
ектларни асл ҳолида, шунингдек, уларнинг тасвирларини: фото-
суратлари, видеотасвирлари, нусха олинган қолиплари, таъриф-
тавсифини ўз ичига олиши мумкин. 
Бузиб очиш қуроллари сифатида фойдаланиладиган асбоблар ва 
бошқа нарсалар коллекциялари саноат усулида тайёрланган нарсала-
рнинг хоссалари, шакли, ўлчамлари ва бошқа аломатлари тўғриси-
даги маълумотларни ўз ичига олади. Коллекциялар фонди жиноят-
ларни фош этиш амалиётини таҳлил этиш, трасология экспертизала-
ри, шунингдек, хизмат кўрсатиладиган ҳудуддаги корхоналар ва 
савдога келтирилаётган буюмлар турларини ўрганиш асосида белги-
ланади. 
Пойабзал тагчарми ва устки қисми тасвирларининг маълумот 
тариқасидаги коллекциясида муайян артикул, фасон, моделдаги таг-
чармлар ва пойабзалларнинг ҳодиса содир бўлган жойда из қолдирган 
пойабзал қайси гуруҳга мансублигини аниқлаш учун мўлжалланган 
расмлари туради. Пойабзаллар тагчарми ва устки қисми тасвирлари-
ни ҳамда улар ҳақидаги маълумотларни маълумотнома нашрлардан, 
каталоглардан, савдо корхоналаридан ва экспертиза амалиётидан 
олинади. 
Металлни қирқиш намуналарининг маълумот тариқасидаги кол-
лекцияси металлни термик ва механик усулда қирқиш учун қўлла-
ниладиган, сейфлар ва бошқа металл тўсиқларни бузиб очиш учун 
фойдаланиладиган аппаратлар турини, қирқиш вақтини ва жиноятчи-
нинг ана шу аппаратлардан фойдалана олиш даражасини аниқлаш 
учун мўлжаллангандир. 
Толали материалларнинг маълумот тариқасидаги коллекцияси 
келиб чиқиши ҳайвонотга, ўсимликка оид ва кимёвий толалар, газла-
малар ва сунъий мўйна намуналари. Микрообъектлар билан ишлашда 
фойдаланилади. 
Ёнилғи-мойлаш материалларининг маълумот тариқасидаги кол-
лекцияси нефтни қайта ишловчи, саноат, савдо корхоналаридан олин-
ган, экспертизага келиб тушадиган асл ҳолидаги намуналардан 
тўпланади. Асл ҳолидаги намуналардан олинган спектрлар ва хрома-
тограммалар атласи тузиб борилади. Коллекциядан текшириш учун 
олиб келинган ёнилғи-мойлаш материаллари таркибини аниқлашда 
фойдаланилади. 
Гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир этувчи моддалар кол-
лекцияси асл ҳолидаги намуналарни ва улардан олинган спектрлар 



Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish