Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§ Дастхатнинг идентификациявий белгилари



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

3-§ Дастхатнинг идентификациявий белгилари 
Хат, имзо ва бошқа қўлда ёзилган матнларни ким томонидан 
бажарилганлигини аниқлашда қўлланадиган услуб дастхатшунослик 
услужи деб ата лади. Идентификациявий белгилар эса текширув 
тадқиқот, изланиш аниқлашда восита бўладиган хатнинг белги - ало-
матларидир.
Дастхатшунослик экспертизасини ўтказишда эксперт дастхатда 
мавжуд бўлган қуйидаги белгиларни ўрганиб, таҳлил қилиб текширув 
ўтказади.
1. Дастхатнинг мазмунига оид сифатлари. 
2. Топографик белгилар (хат, имзо, рақам, ёзувларнинг ҳуж-
жатда жойлашув хусусиятлари); 
3. Дастхатни ёзиш усулининг умумий сифат ва белгилари; 
4. Хатнинг алоҳида (хусусий) белгилари. 
Дастхатнинг биринчи гуруҳдаги сифат - белгиларини “нутқ-
белгилари” деб ҳам атайдилар. Бу белгилар ёзган шахснинг умумий 
савиясини акс эттиради. Буларга нутқ хусусияти, сўз бойлиги дара-
жаси, сўзлар ўз ўрнида ишлатилиши, жумла тузилиши, сўзлашувда 
сақланган шева ва хориж ибораларининг хатда акс этиши, грамматик 
хатоларнинг одат бўлиб қолиши кабилар киради. Мазкур сифат бел-
гилари маълум ҳажмда ёзилган қўлёзма матнда ифодаланади. Имзо ва 
қисқа бўлган жумла ёки рақам ёзувларида нутқ белгилари тўла акс 
этмайди. 
Хатшунослик экспертизасида нутқ белгилари ёрдамчи, қўшимча 
белгилар вазифасини ўтайди муаллифшунослик экспертизасида эса у 
асосий ўрин эгаллайди. Дастхатнинг умумий белгилари уч гуруҳга 
бўлинади: 
1. Дастхатнинг шаклланиш даражасини билдирувчи белгилар: 
дастхатнинг ишланиш даражаси, ҳаракат аниқлиги, боғланиш, ёзиш 
тезлиги, босими; 
2. Ҳаракатлар тузилишини билдирувчи белгилар: дастхат тузи-
лиши, устунлик қилувчи ҳаракат шакли, ҳарфлар ўлчами, оралиғи, 
қиялиги, ҳарфларнинг бўйи ва эни бўйича ўлчами; 
3. Топографик белгилар, яъни қўлёзма битилганда ҳаракатларни 
жойланишини билдирувчи белгилар: ёзув чизиғининг шакли ва 
йўналиши, типографик бланка чизиғига нисбатан жойланиши, ҳошия 


ўлчами, ҳошия чизиғининг шакли, сўзлар ва қаторлар орасидаги ма-
софа ва бошқалар. 
Ҳар бир умумий белгининг ўз сифатлари аниқланади. Масалан, 
дастхатнинг ишланиш даражасига кўра хатнинг юқори, ўрта ва паст 
даражада бажарилиш сифатлари белгиланади. Юқори даражада иш-
лов берилган хатнинг ёзилиш тезлиги ҳам шунга мос бўлиб, ҳарфлар-
нинг умумий тузилиши асосан бир мунча соддалаштирилган, ноаниқ 
бўлади. Сўз ва ҳарфлар ўзаро боғланган бўлиб, бир чизиқ йўналиши-
да, қўлнинг автоматик ҳаракати натижасида, қалам - ручка қоғозда 
узилмаган ҳолда бажарилади. 
Юқорида келтирилган белгилар умумий бўлиб, ёзган шахснинг 
қайси гуруҳга мансублигини билдиради, яъни “дастхати юқори дара-
жада ишланган шахслар, хатни йирик (майда) ёзадиган шахслар” 
деган фикрни беради ва ҳужжатнинг якка ёзган шахсни аниқлашда 
изланиш доирасини бир мунча торайтиради ва идентификация - ай-
нанликни аниқлашда биринчи босқич бўлиб хизмат қилади. 
Лекин умумий белгилар ҳам ўз аҳамиятига эга бўлиб, маълум 
вазифаларда таснифий ва даражавий масалаларни ечишга имкон бе-
ради. Масалан, текшириладиган ҳужжат юқори даражада ишланган 
дастхат билан бажарилган вазиятда уни бажаришда гумон қилинувчи 
шахс дастхатининг ишланиш даражаси паст бўлса, у ҳолатнинг ўзиёқ 
ҳужжат гумон қилинувчи томонидан бажарилмаган деган хулосага 
асос бўлади. Ҳар бир умумий белги гуруҳи қатор алоҳида хусусий 
белгиларни ифодалайди ва бир қанча гуруҳга бўлинади. Бунда 
қўшимча равишда хусусий белгилар, хатнинг айрим ҳарфлар ва улар-
нинг қисм элементлари акс этади. Мантиқ илмининг қоидаси асосида 
умумий тушунча хусусий аломатларда ифода этилади, хусусий белги 
аломатлар йиғиндиси эса умумий сифат ҳақида хулоса чиқаришга 
имкон беради. Мана шу илмий ҳолат хатшунослик текширувига тўла 
татбиқ этилади. 
Хусусий белгилар бир сифатда бўлмай айрим ёки бир қатор 
ҳарфларда намоён бўлишига қараб алоҳида ва ягона (фақат бир 
ҳарфда) учрайдиган белгиларга ажратилади. Масалан, бир нечта - “з”, 
“д”, “у” ҳарфларида бир хил шаклда бўлган сатр тагидаги ҳалқа 
қисми алоҳида белги қаторига киради. Агар бунда битта ҳарфда ҳалқа 
шакли фақат ўзига хос бўлса, у хусусий белгилар қаторига киради. 
Ҳарфларнинг ҳаракатини мураккаблилиги бўйича тузилиши, ҳарф 
элементларини бажаришда ҳаракат йўналиши, шакли ва бўйи (верти-
кал) ва эни (горизонтал) бўйича кўлами, бирлаштириш усули, сони 


(миқдори), кетма-кетлиги, босимнинг ўзгариши, ёзиш ҳаракатининг 
бошланиши, тугалланиши, уланиш, кесилиш нуқтаси жойланиши ва 
бошқалар хусусий белгилар гуруҳини ташкил қилади.
Криминалистикага оид сўнгги тадқиқотларда дастхатнинг яна 
бир қанча интегратив белгилари ҳақида сўз юритилган. Бу белгилар 
умумий ва хусусий белгилар ўртасида ўрин эгаллаб, дастхатдаги асо-
сий ҳаракатни билдиради. Масалан, бир неча ҳарфлар ва уларнинг 
элементларини бажаришда ҳалқасимон чап айланмали ҳаракат куза-
тилади. 
Дастхатнинг умумий ва хусусий белгилари муайян вақтга нис-
батан мустаҳкам бўлиб, умумий индивидуаллик ва (турғунлик) ху-
сусияти нисбийдир. Бу тушунчани қуйидагича шарҳлаш мумкин. 
Хатни, имзони бажараётган шахс ўз ихтиёри билан ёки бирор шарт-
шароит таъсирида беихтиёр ўзгартириб ёзиши мумкин. Бу ҳолда 
умумий белгиларнинг ўзгариши тўла ёки қисман осонроқ амалга 
ошади, хусусий белгиларда қисман ўзгариш юз беради, умумий ай-
нанлик хусусияти эса ўзгармай ёзувда сақланиб қолади. 
Ҳужжат жиноий ҳаракат учун қурол сифатида ишлатилган ҳол-
ларда уни қўлёзма қисмларини (ҳарф, рақам, имзо кабилар) бажараёт-
ган шахс тергов жараёнида уни текширилиши, ким томонидан 
ёзилганлигини аниқланишини аввалдан билади ёки шундай имконият 
бўлишини сезади. Шунинг учун қалбаки ёки ноқонуний ҳужжатни 
тузишда, расмийлаштиришда ёзиладиган рақам-сонлар, сўз билан 
ифодаланадиган буйруқ – кўрсатмаларни тасдиқловчи имзоларни ба-
жариш жараёнида ёзаётган шахс хатини ўзгартириб ёзишга ҳаракат 
қилади. Ҳужжатни қалбакилаштиришда кўп ҳолларда жиноятчи ўзи-
нинг имзосини ўзгартириб ёки имзони бошқа мансабдор шахс номи-
дан унинг имзосига ўхшатишга тақлид қилиб бажаради. Лекин қасд-
дан ўзгартириб ёзилган хатнинг асосий қисмида белгилар тўлалигича 
ўзгармас ҳолда сақланиб қолади. Кўп йиллар давомида шаклланган ва 
индивидуаллик хусусиятига эга бўлган дастхат тўла ўзгариши мум-
кин эмас. Бу масала криминалистик экспертизанинг кўп йиллик изла-
нишдаги назарияси ва амалий фаолияти давомида ўз исботини 
топган.
Дастхат атайлаб ўзгартириб ёзилган қўлёзмада, асосан умумий 
белги сифатларнинг одатдаги ёзилишидан бир мунча ўзгариш ало-
матларини кузатиш мумкин. Булар қуйидагилардир: ёзиш жараёнида 
тезлик сусаяди, натижада ҳарф ва уларнинг бирикмалари алоҳида-
алоҳида ёзилиб, қўлнинг титраши ёзувда акс этади. Хатни микроскоп 


(лупа) остида бир мунча катталаштириб кузатилганда ёзишдаги ҳара-
катнинг айрим жойларида тўхташ нуқталарини ҳам кўриш мумкин. 
Овал шаклида ёзиладиган ҳарф қисмларида овал-айланма жойларида 
бурчаклар ҳосил бўлиши, ёзишдаги йўналишнинг ўзгаришида 
ҳарфларнинг ҳажми ва чизиқда жойлашувини тузилиши, умумий 
ёзишдаги автоматик ҳаракатнинг сусайиши каби аломатларни куза-
тиш мумкин бўлади. 
Ҳужжатлардаги маълумотларни тасдиқловчи имзолар ҳам хат-
шунослик текшируви объекти ҳисобланади. Шунинг учун юқорида 
келтирилган умумий ва хусусий белгилар тизими имзоларни текши-
ришда ҳам тўлалигича қўлланилади. Шу билан бирга имзоларни ўзи-
га хос бўлган баъзи хусусиятларига нисбатан аломатлари ҳам 
мавжуддир. Булар имзонинг умумий тузилиши ва транскрипцияси; 
ҳарфли, ҳарфсиз, аралаш ҳарф ёки ҳарфсиз чизиқлар бирикмасидан 
ташкил топган имзолардаги белгилардир. Ҳарфли имзо деб фақат 
ҳарфлардан тузилган имзони ифодалайдилар. Ҳарфлар ва ўқилмайди-
ган айланма чизиқлардан ҳосил бўлган имзолар аралаш имзолар 
дейилади. Ҳарфсиз, яъни фақат ўқиб бўлмайдиган, ҳарф шаклига ўх-
шаган чизиқлардан ташкил топган имзо эса чизиқли имзо дейилади. 
Баъзи шахслар имзосининг бошланиш қисмида ўзининг исми-
даги бош ҳарф билан отасининг исмини бош ҳарфига қўшиб “моно-
грамма” шаклида ёзади. Сўнг бошқа ҳарф ёки чизиқлар билан тугата-
ди, чизиқ ости ва устига қўшимча безаклар киритади. Имзони тугата-
диган турли шаклдаги чизиқлар жимжима деб аталади.
Имзо, қандай шаклда ёзилганидан қатъи назар, хатшунослик 
текширув объекти бўлиб дастхат белгилар таърифи буларга тўла 
татбиқ қилинади. Лекин имзонинг ўзига хос хатшунослик эксперти-
заси хусусиятлари ҳам мавжуд. Имзода муайян шахснинг гувоҳлик 
белгиси бўлгани сабабли уни текшириш услубиёти аввал имзо асл 
қалбакилигини аниқлашни талаб қилади. Фақатгина имзо қалбаки-
лаштирилганлиги қатъий тасдиқланса, уни гумон қилинувчи шах-
слардан қайси бири бажарганлигини текшириш мумкин. Хусусан “А” 
номидан қўйилган имзо “А”нинг ўзи бажарганлигини аниқламасдан, 
шу имзони “Б” ёки “В” томонидан бажарилганмикан деган масалани 
ҳал қилиб бўлмайди. Аммо ҳавойи (ҳақиқатда бўлмаган) ва тергов 
томонидан аниқланмаган шахслар номидан қўйилган имзоларни тек-
шириш бу қоидадан истиснодир. 
Рақам ва бошқа белгилар билан ифодаланган ёзувлар ҳам мазкур 
экспертиза объекти сифатида текширилиб, белгиларини тавсифлаш, 


матнининг ҳажмига боғлиқ бўлади. Бу ёзувларда ҳам инсоннинг ёзиш 
малакасининг ўзига хос индивидуаллик хусусияти акс этади. 
Инсоннинг хизмати, ҳунари, мутахассислиги туфайли унинг 
хизмат фаолиятида битта эмас бир неча кўринишга эга бўлган 
ёзувлари (имзолари) бўлиши мумкин. Ҳар бир кўринишдаги умумси-
фат белгилари шахснинг индивидуаллик ёзиш хусусиятини сақлаб 
қолади ва акс эттиради. Булар дастхат (имзо)нинг турли вариантлари 
деб аталади. 
Қўлёзма хатларини айнан ким томонидан қандай шароитда ёки 
ҳолатда ёзилганлигини аниқлаш учун бир гуруҳдаги умумий ёки ху-
сусий белгиларнинг ўзи кифоя бўлмайди, балки қатъий аниқ ва беха-
то хулоса бериш учун белгиларнинг барча гуруҳлари йиғиндиси тав-
сифланади. Намуна бўлган ҳужжатларнинг ёзув хат белгилар йиғин-
дисига солиштириб текширилгандан сўнггина аниқ хулосага келиш 
мумкин бўлади. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish