Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

 
 
 
9-расм, Пойабзал излари, ходиса жойидан олинган изнинг қолипи ва 
текширилувчи пойабзал рақамлар билан бир хилдаги белгилар кўрса-
тилган 
 


 
10-расм, Оёқ излар йўлкаси (Ҳарфлар билан ўлчов белгилари кўрса-
тилган) 
 
 
 
4-§ Бузиш қуролларидан қолган излар 
 
Жиноятчилар биноларга кириш мақсадида турли тўсиқларни бу-
зиб, қулфларни турли усулларда очиш ва шикастлаш йўлидан фойда-
ланадилар. Тўсиқлар ўз хусусияти, тузилиши ва вазифаси бўйича 
турлича бўлади. Жиноятчилар турли предмет – асбобларни жумла-
дан, ёғоч, темир, шишаларни қурол сифатида ишлатадилар. Масалан: 
дурадгорлик, слесарлик асбоблари, уй-рўзғор ва хўжаликда ишлати-
ладиган қуроллар, қулфларни бузиб очиш учун мослама калитлар ва 
бошқалар. Тўсиқ бўлган объектларнинг барчасини икки гуруҳга 
ажратиш мумкин. 
1) турли шакл ва тузилишдаги қулфлар; 
2) қурилиш тўсиқлари ва турли мосламалар, масалан, сейф 
қутилар, буюм, пул ва бошқа сақлаш қурилмалари. 
Жиноятчилар кўп ҳолларда қулфларни бузадилар ва баъзида 
бошқа калитга ўхшаш мосламалар билан очадилар. Қулфларни бу-
зишда баъзан қулф ёпиқ илинган ҳолда тўсиқ билан бирга кўчириб 
олинади. Мослама калитлар ва бошқа калитнинг шаклига ўхшаш ас-
боблар билан очилганда қулфнинг ички қисмида тирналиш, сирғалиш 
каби излар ҳосил бўлади. Қулфли тўсиқ бузилганда қаттиқ металл 
буюм-асбоб билан қулф бириктирилган эшик-дераза кесакисини 


ажратадилар. Бундай ҳолларда тўсиқнинг ўнг ёки чап қисмида ботиқ 
излар ҳосил бўлади. Қулфлар аввалги ҳолати ўзгармасдан илингани 
бўйича қолади. Осма қулфларни бузганда турли слесарлик асбоблар 
ишлатилади. Омбур, ножовка (металл қирқадиган арра) кабилар би-
лан қулф банди кесилади ёки лом билан сиқиб бузиш қуроли теккан 
жойларда ботиқ ёки юзаки излар ҳосил бўлади. Қулфнинг ички 
қисмидаги баъзи жойлари (ригел, пружина тишлари) зарарланади ва 
қулф қисман илинган ҳолда сақланади. 
Эшик, дераза, девор каби тўсиқлар бузилганда синдириш, бу-
зишга мослашган асбоб-предметларни қўллайдилар. Металлдан 
ясалган қурилмаларни (сейф, шкаф каби) бузишда автоген асбобини 
ҳам қўллайдилар. 
Ушбу усуллардан баъзиларини кўриб чиқамиз. 
Очқич (отмичка) - бу қулфларни очиш учун махсус тайёрланган 
мослама бўлиб улар мураккаб, ҳам жуда оддий усулда тайёрланган 
бўлиши мумкин. Очқичлардан фойдаланиб очилган қулфларда қола-
диган изларнинг ўзига хос хусусиятларидан бири унда ўткир қурол 
излари қолишидир. Очқични қўл ичига солиб бураган вақтда 
қулфдаги қисмларда уларнинг ўткир қирраларидан тирналган излар 
қолиши, айрим деталлари синган ҳам бўлиши мумкин.
Омбур - бу уйни ички томонидан тиқиб қўйилган калитни 
очишга мослантирилган учи узун, кертик тишли мосламадир. Бундай 
асбобдан фойдаланиш унинг ички томонидан қулфга солиб қўйилган 
калитни бошқа томондан туриб учидан тишланиб, қулфни очиш ёки 
калитни уйнинг ички томонига туртиб юбориб, махсус очқич билан 
очиш имкониятини беради. Бундай асбобдан калитда статик излар 
қолади. Эшикларнинг ичига ўрнатилган қулфларни очишда қулфнинг 
тилини суриш учун ишлатиладиган асбоблардан ҳам фойдаланилади. 
Масалан: искана, пичоқ учи. Ясси қилинган ломлар ёки металл пар-
чалари шундай асбоблар жумласидандир. Бундай вақтларда бузиш 
қуроли эшик орасига киритилади, қулфларнинг тили қулф ичига су-
рилиб эшик очилади.
Кесилиш натижасида бузиш қуролларидан объектларда икки 
томонлама из қолади. Қурол эшик оралиғига киритилган вақтда эши-
книнг ўзида ҳамда тўсинида из қолиши мумкин. Бундай излардан ай-
ниқса бузиш қуролининг учидан қолган излардан, қурол учи қисми-
нинг гуруҳ мансублигини, шаклини, размери, баъзи вақтларда ҳатто 
уларнинг гуруҳ мансублиги ва айнан ўзи эканини аниқлаш ҳам мум-
кин. 


Бузиш объектлари икки гуруҳга: қулфларга ва бино тўсиқларига 
бўлиб ўрганилади. 
Қулфни бузиш ёки синдириш деганда уни қисман ёки тулиқ 
яроқсиз ҳолатга келтирилишига айтилади. Қулфлар асосан икки тур-
га: ички ва осма қулфларга бўлинади. 
Ички қулфларни синдириш тажрибада кам учрайди, чунки бу-
нинг учун аввало қулф ўрнатилган объектларни ёки эшик ва ромлар-
ни бузишга тўғри келади. Осма қулфларни синдириш ёки бузиш эса 
тажрибада кўпроқ учраб туради. Осма қулфлар кўпинча қулфни объ-
ектдан юлиб олиш, кесиб олиш ёки ҳалқасини арралаш, эговлаш йўли 
билан бузилади ёки синдирилади. 
Қулфни объектдан юлиб ёки суғуриб олинганда объектда бузиш 
қуролининг учида ҳажмли излар қолади. Баъзи вақтларда излар 
қулфнинг ташқи қисмида ҳам қолиши мумкин. Қулфлар кўп ҳолларда 
унинг ҳалқасини кучли ўткир қайчилар билан қирқиш йўли билан бу-
зилади. Кесиш натижасида ҳалқада қайчининг излари қолса, арралаш 
натижасида эса қандай турдаги арралаш асбобларидан фойдала-
нилганлигини билдирувчи из белгилари қолади. Арралаш изларидан 
фақат фойдаланилган қуролнинг тури, арралашнинг ҳаракат томон-
лари, арра тишининг қалинлиги ва бошқа белгиларини аниқлаб олиш 
мумкин. Арралаш вақтида ҳодиса жойида арралашдан чиққан 
қипиқлар ва синган қулф ҳалқасининг бўлакчалари қолади. Объ-
ектларни кўздан кечиришга бундай ҳолатларга алоҳида аҳамият бе-
риш зарур бўлади. Айрим вақтларда, гумон қилинаётганларнинг оёқ 
кийимлари ва тирноқ тагидан металл қипиқлари топилиши мумкин. 
Мободо улар ҳодиса жойидан топилган қипиқлар билан бир хил деб 
топилса, жиноятни очиш учун катта аҳамиятга эга бўлиши мумкин. 
Бундан ташқари қулфларни кўздан кечиришда қуйидаги ҳолатларни, 
яъни қулфнинг ётган жойини, турларини, эни ва узунлигини ташқи 
тузилиш ҳолатини, ундаги изларни, бузиш қуролларидан қолган из-
ларнинг шакллари, размери ва бошқаларни аниқлаб олиш зарур бўла-
ди. Буларни ҳаммаси объектларни бузишда жиноятчилар томонидан 
қўлланилган усулларни аниқлашда муҳим роль ўйнаши мумкин. 
Бузиш қуролларидан қоладиган излар бўйича идентификация 
ўтказиш учун ҳодиса жойида объектларни кўчириб олиш ишлари 
криминалистик техника тавсия этадиган қоидалари асосида бажармоқ 
лозим. Жумладан, бузилган қулфни топилган жойида уни ҳолатини 
ўзгартирмасдан суратга тушириш, баённомада қайд этиш, статик 


услуби билан кўздан кечириб, қисмларини бир-биридан айирмаган 
турғунлик ҳолда махсус қутиларга жойлаштириш лозим. 
Кўрсатилган объектларнинг тадқиқот текшируви натижасида 
уларга таъсир этган, қўлланилган қурол тури, сифати, изларнинг 
ҳосил бўлиш механизми аниқланади, кейин тергов тезкорлик чорала-
рини кўриб индивидуал идентификация ўтказилади. Солиштириб 
текшириш учун изланувчи – текширилувчи объект ва шубҳаланган 
қурол изларидан кўчирма тайёрланиб олинади. Идентификациянинг 
умумий услублари қўлланилиб текширув ўтказилади. 
Мазкур экспертизанинг вазифаси қуйидагиларни аниқлашдан 
иборат: 
- тўсиқдаги изларнинг ҳосил бўлиш механизми; 
- қандай турдаги предмет (асбоб-ускуна) билан бузилган, синди-
рилган, кесилган; 
- текширувга юборилган объект-қурол сифатида ишлатилганми; 
- текширувга юборилган қулфнинг умумий ҳолати, бузилиш 
усули, қандай қурол тури билан бузилган,очилган; 
- текширувга ҳавола қилинган объектлар (калит ва бошқалар) 
мослама калитми, асл калитми, нусха калит эмасми? 
Экспертиза текширувига бузиш қуроллари ва улардан қолган 
излар билан бир қаторда ҳодиса жойини ва объектларни кўздан кечи-
риш баённомаси, фотосуратлари, ҳодиса жойининг чизмаси ва бошқа 
ёрдамчи маълумотларни ҳам юбориш мақсадга мувофиқ. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish