3-§ Оёқ ва пойабзал излари
Оёқ, пойабзал ва пайпоқлардан қолган излар ҳажмли ва юзаки
кўринишда бўлади. Оёқлардан қоладиган ҳажмли излар кўпроқ иден-
тификация қилишга яроқли бўлади. Улар кўпинча бўш тупроқда,
қорда ёки нам қумларда қолиши мумкин. Изларни текшириш фақат
оёқнинг катта-кичиклиги ёки пойабзалларнинг шакли ва размерини
аниқлаб қолмасдан, балки изларда акс эттирилган баъзи характерли
хусусиятларга қараб шахснинг айнан ўзлигини аниқлашга имкон
бўлади. Оёқ излари асосан юрганда, сакраганда ёки чопганда ҳосил
бўлади. Шунинг учун ҳам уларнинг ҳосил бўлиш механизми одатда
ҳосил бўладиган статик излардан бирмунча фарқ қилади.
Текшириш учун яроқли бўлган динамик излар ҳодиса содир
бўлган жойларда қолиши мумкин. Чунки пойабзалларнинг тагчарми
қаттиқ ва юмшоқ материаллардан қилинганлиги учун сирғаниш на-
тижасида қолган изларда уларнинг идентификациявий хусусиятлари
яхши акс эттирилмайди. Бироқ, тагчарм ва пойабзалларнинг пошна
қисмларининг сирғаниши натижасида изларда пойабзалга қоқилган
мих ва тақалардан излар қолган бўлса, бундай вақтларда объектларни
идентификация қилиш мумкин бўлади.
Оёқ излари яққол кўриниш хусусиятига эга бўлганлиги сабабли
уларни топиш учун махсус усулларни қўллашга зарурат туғилмайди.
Яланг оёқ изларини қидиришда қўл изларини топишда қандай усу-
ллар қўлланса, бунда ҳам худди шундай усуллар қўлланади, яъни
турли ёнбошдан ёруғликлар бериш йўли билан ёки турли бурчакдан
кўриш усули билан топиш мумкин. Йод буғи билан чанглантириш
усули ва нингидриндан фойдаланиш ҳам изларни топишда ижобий
натижа бериши мумкин
Пойабзаллардан қолган изларга қараб уларнинг тагчарм қисми-
нинг тузилиши, пошнаси, тагчармидаги алоҳида шакллар, юзасининг
тузилиши (силлиқ, кашталик), шунингдек, тагчармнинг пойабзалга
тикилиш усуллари тўғрисида мулоҳаза юритиш мумкин. Бу белги-
ларнинг умумий йиғиндиси пойабзалнинг размери тўғрисида аниқ
хулоса юритиш имкониятини беради.
Яланг оёқдан қолган изларни текшириш билан унинг шакли ва
размери, агар изда бармоқ излари ҳам аниқ акс этган бўлса, уларнинг
шакли ва ҳажми тўғрисида хулоса чиқазиш имкони туғилади. Шу
нарсани назарда тутмоқ керакки, ҳаракат вақтида бармоқлар бир
мунча ёйилиб кетади ва уларнинг акси юрмасдан турган вақтда қол-
дирган изга нисбатан узунроқ ва энлироқ бўлади.
Яланг оёқ изларининг узунлиги изнинг ўқи бўйлаб, товондан то
катта бармоқ учигача бўлган масофада ўлчанади. Оёқнинг товон ва
кафт қисмларининг эни, уларнинг энг кенг жойидан оёқ юзасининг
эни ва энг қисқа жойидан ўлчанади.
Пойабзаллардан қолган изларнинг узунлигини аниқлаш учун
пойабзал тагчармининг энг четидан то учигача ўлчанади. Тагчарм
узунлиги, изнинг ўқи бўйлаб, тагчарм эни - энг кенг жойидан, ўрта
қисми энг қисқа жойидан, пошна қисмининг эни энг кенг жойидан ва
пошна қисмининг узунлиги из ўқи бўйлаб ўлчанади.
Ҳодиса жойида бир неча оёқ излари топилган тақдирда, улардан
биттаси ўлчаниб қолмасдан барчаси ўлчаниши зарур. Бу ерда излар
“йўлка”си ҳосил бўлади ва уларни суратга олиниб кейин масштабли
режага кўчирилади. Йўлкаларнинг қуйидаги характерли элементлари:
юриш йўналиши, қадамнинг узунлиги ва эни, товоннинг буриш бур-
чаги бўлади.
Пойабзалнинг размерини топиш учун қуйидаги талаблар бажа-
рилиши керак: а) изнинг узунлигини ўлчаш; б) топилган сонни 10-15
мм камайтиш; в) қолган сонни 6,67га тақсимлаш. Масалан: изнинг
узунлиги 280мм. 280-10=270; 270:6,67=40. Шундай қилиб, из қолдир-
ган пойабзал тахминан 40 размерли дейиш мумкин. Пойабзал изига
қараб кишининг бўйини тахминан топиш мумкин. Киши бўйи пойаб-
зал изидан 6,7 баробар узун бўлади.
Ҳажмли оёқ изларидан нусхалар олиш учун гипсдан фойдала-
нилади. Гипс қуруқ ва яхши бирикадиган майда бўлиши керак. Гипс
бўтқаси тайёрлангандан кейин оёқ изларига икки хил усулда қуйила-
ди. Биринчи қуйилишда из яримгача тўлдирилиб, устидан гипс
нусханинг мустаҳкам ва жипслиги учун турли чўп ёки сим қуйилиб
ундан кейин иккинчи марта гипс қуйилиб из тўлдирилади. Шуни
назарда тутмоқ керакки, гипсни изга қуйишда изнинг чет қисмлари
ағанаб тушиб кетиши мумкин. Шунинг учун гипс суюқлигини тўғри-
дан-тўғри изга қуймасдан четроқдаги тупроқ устига қуйилса, гипс ўзи
секин оқиб изга тушади, бу эса изнинг ҳамма қисмларидан тўлиқ
нусха чиқишига имкон яратади.
Агар излар юмшоқ объектларда бўлиб, гипс яроқсиз ҳолатга ке-
либ қолиш хавфи туғилса, бундай изларга гипс қуйишдан аввал 6
фоизли спиртда суюлтирилган шеллак қоришмаси (лак, сурғич,
пластмасса), ацетон (2,5 фоиз)да эритилган целлюллоза ёрдамида из-
нинг юз қисмига пуркаш йўли билан қотирилиб, кейин гипслик нусха
олинса мустаҳкам чиқади.
Тергов ва экспертиза амалиётида яланг оёқ изларига нисбатан
пойабзал излари кўпроқ учраб туради. Пойабзал излари одатда юриш
– ҳаракат натижасида ҳосил бўлади, бу вақтда динамик ва инсон тинч
тўхтаб турган жойида статик излар қолиши мумкин. Юриш-қадам
ташлаш жараёнида пойабзалдан қисман статик ва оёқнинг ҳаракати
натижасида динамик излар ҳосил бўлади. Оёқлардан бири судралиш
хусусиятига эга бўлса ва ҳаракат натижасида сирғаниш юз беради,
бунда пойабзал излари соф динамик хусусиятга эга бўлади. Иденти-
фикация учун кўп ҳолларда статик изларнинг ботиқ шакллари аҳами-
ятлидир. Бу изларни кузатиш, ўлчаш, ўрганиш билан пойабзалнинг
(уни кийган оёқнинг) размери, шакли, яъни қайси гуруҳга мансублиги
билан бир қаторда из қолдирган пойабзалнинг айнанлигини аниқлаш
мумкин.
Пойабзалнинг юзаки излари бўйича фақат умумий хусусият бел-
гиларини кузатиш мумкин. Баъзи ҳолларда излар текис жойлар (пар-
кет, пол, линолеум, мармар, силлиқ плиткалар)да қолгандагина
пойабзалнинг индивидуал хусусияти акс этади. Бундай ҳолатларда
идентификация ўтказиш мумкин бўлади. Динамик излар бўйича
уларнинг ҳосил бўлиш механизми ва объектнинг қайси қисмидан
ҳосил бўлганлиги аниқланади.
Яланг оёқ излари камроқ учраб турсада, уларнинг идентифика-
ция нуқтаи назаридан аҳамияти каттадир. Одамнинг оёқ тавонида
микрорельеф кашталари мавжуд бўлиб улар ҳам индивидуаллик ху-
сусиятига эгадир. Шу боис, яланг оёқ излари бўйича уни қолдирган
муайян шахснинг айнанлигини белгилаш мумкин. Инсоннинг тавон
терисидаги папилляр чизиқлар, тери тузилиши (микрорельефи) инди-
видуал бўлиб, умр бўйи ўзгармайди. Бу ҳолат бир қатор илмий
тадқиқот ва кузатувлар асосида тасдиқланган. Яланг оёқ излари юм-
шоқ ва ярим юмшоқ объектларда ботиқ ҳолатларда ва текис жойларда
эса юзаки шаклда қолиши мумкин. Уларни ўлчаш ва кўчириб олиш
учун қўл изларига доир умумий усуллар тавсия этилади. Яланг оёқ
изларини ўлчашда бош томондан (катта бармоқдан) товоннинг
сиртқи четигача узунлиги, кафт қисмининг маркази, оралиқ чизиқча
чегарасигача узунлиги ва кенглиги, товон қисми ҳам узунлигига ва
энига ўлчанади. Бу умумий гуруҳга мансублигини белгиларидир.
Ҳодиса жойида инсоннинг қадам ташлаши, югуриши натижаси-
да чап ва ўнг оёқларининг излари қолади. Бундай изларни ўлчашда
чап ва ўнг оёқ излари алоҳида ва оралиқ масофаси, йўналиши, қадам-
нинг қайси томонга йўналтирил-ганлиги, узунлиги, кенглиги ва
бошқа белгилари аниқланади. Алоҳида кўчириб олинган чап ёки ўнг
оёқнинг изи бўйича индивидуал идентификация ўтказилади.
Мазкур излар кўздан кечириш баённомасида қайд этилиб, фото-
суратга олиш билан мустаҳкамланади. Шундан сўнг улардан битта
ёки бир неча нусхалар гипс қоришма воситаси билан кўчириб оли-
нади.
Do'stlaringiz bilan baham: |