4. Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган ёки ҳудудимиз орқали
ўтиб кетаётган хорижий парламент ва давлат делегацияларининг ходим-
лари;
5. Халқаро давлатлараро ташкилотларнинг ходимлари.
Дипломатик ва консуллик муассасаларида хизмат қилувчи ходимла-
рининг имтиёзлари ва дахлсизлигининг ҳажми, қоида бўйича, ўзаро тарзда
аниқланади. Масалан, консулликнинг мансабдор шахслари йўл тран
спорт
ҳодисалари натижасида етказилган зарарни тўлаш давосидан озод этил-
майдилар.
Юқорида кўрсатилган қоидаларни ҳисобга олган ҳолда ЖПК
шундай қоида ўрнатганки, бу қоидага мувофиқ «дипломатик дахлсизлик
ҳуқуқига эга бўлган шахсларга нисбатан процессуал хатти-ҳаракатлар шу
шахсларнигина илтимоси ёки уларнинг розилиги
билан амалга оширила-
ди. Бундай хатти-ҳаракатларнинг амалга ошириш розилиги Ташқи ишлар
вазирлиги орқали сўралади» ЖПК қўшимча равишда ваколатхоналарда ва
консуллик жойларида олиб қўйиш ва тинтув пайтида, албатта ТИВнинг
вакили ва прокурор бўлиши шартлигини талаб қилади (ЖПК 165-
моддаси).
Дахлсизлик ҳуқуқига эга бўлган шахс жиноят ҳақида арз қилса, буни
унинг иштирокида барча зарур тергов хатти-ҳаракатларини
олиб бориш
илтимоси ёки розилиги деб баҳолаш керак эмас, айниқса бундай арз оғза-
ки равишда ифодаланган бўлса. Бундай илтимос ёки розилик ёзма ра-
вишда ифодаланиши керак. Терговчи бу ҳақда ички ишлар органлари ёки
прокуратура раҳбарияти орқали Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ)нинг теги-
шли муассасаларига маълум қилади. Бундай илтимос ёки розилик бўл-
маганда, терговни кечиктириб бўлмаса, дипломатик дахлсизликка таъсир
этмасдан хориж фуқаросининг иштирокисиз зарур тергов хатти-
ҳаракатларини амалга ошириш зарур, баённомада сабаби кўрсатилган ҳо-
лда эса қайд этиш шарт. Алоҳида ҳолларда хорижий дипломат томонидан
оғир жиноят содир этилганда, тергов
манфаати шошилинч хатти-
ҳаракатлар амалга оширилиши талаб этилганда (жиноят қуролини олиб
қўйиш, айбдорни суд-тиббиёт экспертизасидан ўтказиш ва бошқалар)
ҳодиса жойига ТИВнинг вакилини, у орқали эса тегишли элчихона ёки
консуллик вакилини чақириш тавсия этилади.
Кейинги тергов ҳаракатлари масаласи элчихона ёки консуллик хо-
димлари келганидан сўнг ҳал қилинади ва агар уларда бундай ҳаракатлар-
ни амалга оширишни илтимос қилиш ёки розилик билдиришга ҳақли
бўлсалар, тегишли баённомада бу ҳақда қайд этилади,
шахсларни манса-
бини ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатган ҳолда уларнинг имзо-
лари билан тасдиқланади.
Шуни ҳисобга олиш керакки, юқорида айтиб ўтилган хориж фуқаро-
ларининг баъзи тоифалари дахлсизликка ўз хизмат вазифасини бажа-
раётгандагина эга бўладилар. Булар – дипломатик вакилликнинг хизмат
кўрсатувчи, маъмурий-техник ва консулликда хизмат қилувчи ва
баъзи
бошқа ходимлар. Шунинг учун, жиноий тажовуз ўз хизмат вазифасини
ўтаётганда содир этилганлигини аниқлаш зарурияти туғилганда ТИВга
хориж фуқароси ва жиноят тафсилотлари ҳақидаги маълумотлар баён
этилган ёзма сўров йўлланади. Ватанимизга турист сифатида ёки спорт
мусобақалари, фестиваль, конкурс ва бошқаларда иштирок этиш учун,
шунингдек
илмий конференция, симпозиум қатнашчилари, аспирантлар,
талабалар, практикантлар, хорижий банк, фирма, корхоналарнинг ходим-
лари, мутахассис ва ишчилари ҳеч қандай имтиёзга эга эмаслар ва суд
қилиш дахлсизлигига эга эмаслар. Улар бизда содир этилган жиноятлари
учун жиноий жавобгардирлар ва Ўзбекистон фуқаролари
билан тенг ра-
вишда жиноий-процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгадирлар.