Ушлаб олиш усуллари Маълумотларни бевосита тутиб олиш бевосита
телефон тармоғи орқали, ёки компьютер тармоқларига уланиш орқали
амалга оширилади. Барча маълумот ёзиб олинади. Яширинча эшитиш
объекти бўлиб турли тармоқлар хизмат қилади - кабель ва ўтказувчи, ер
усти микротўлқинлар, спутник ва ҳукумат алоқалари.
Маълумотларни электромагнит ёрдамида, бевосита алоқасиз иш-
лайдиган асбоблардан: марказий процессор, дисплей, телефон, принтер,
микротўлқинлар алоқаси орқали ушлаб олиш мумкин. Жиноятчилар авто-
машинадан ёки портфелдаги приёмник билан бинодан узоқ бўлмаган
жойдан, бировнинг эътиборини тортмасдан ЭҲМ хотирасидаги ёки иш
жараёнида ишлатувчилар маълумотларни осонлик билан билиб олишлари
мумкин. Экспериментлар пайтида бир бирига яқин жойлашган 25 дисплей
терминалидан бир пайтда чиқарилаётган маълумотларни олиш ва ҳар бир
экранга чиқарилган маълумотларни ажратишга муваффақ бўлинди. Агар
телевизорга видеомагнитофон уланса, маълумотларни нафақат тўплаш,
кейинчалик бемалол таҳлил қилиш ҳам мумкин.
Баъзан кичик микрофонлар компьютерларга ходимларнинг ўзаро
гап-сўзини эшитиш мақсадида яширин ўрнатилади.
«Ахлатни йиғиб олиш» деб номланган усул компьютер билан ишла-
гандан сўнг истеъмолчи қолдирган маълумотларни ахтаришдан иборат.
Ахлат соладиган саватларнинг ичидаги ёзишмаларни йиғиш каби элект-
рон йўл билан сақланиб қолган маълумотларни излаш иш тугаллангандан
сўнг ўчирилмаган маълумотларни танлаб аввалги ёзувларини ёзиб олишда
ифодаланади.
Бепарволик билан очиқ қолган ёхуд ёпиқ хона ва терминалларга ки-
риш учун фойдаланилади. Бу физик йўл рухсати йўқ шахснинг компьютер
терминали ҳақиқий истеъмолчисининг йўлларига телефон каналлари
орқали (интернет) боғланганда ёки истеъмолчи терминални фаол режимда
қолдириб кетганда амалга ошади. Бундай йўллардан бири «думидан
ушлаб» дейилади: рухсати йўқ истеъмолчи алоқа йўлларига уланади, сўн-
гра иш тугашини билдирувчи ишорани кутади, уни ушлаб олади ва ис-
теъмолчи ишни тугатгач тармоққа кириб олади.
«Компьютерни исканжага олиш» усулида таваккалига бирин-
кетин рақамларни териб, симнинг нариги учида бегона компьютерни жа-
воб бериши кутилади. Шундан сўнг телефон ЭҲМдаги сигналлар қабул
қилиш қурилмасига уланади ва алоқа ўрнатилади. Фақат кодни топиш
қолади.
«Ниқобланиш» ёки «қаллоблик» - ўзини ҳақиқий истеъмолчи
деб кўрсатиб компьютер тармоғига киришдан иборат. Уни амалга оши-
ришнинг энг осон йўли ҳақиқий истеъмолчиларнинг код ва шифрларини
қўлга киритишдир. Масалан, шахс компьютерларининг истеъмолчиларига
унинг телефон рақами ўзгарганлигини билдириб, янги рақамни жўнатади.
Сўровнома жўнатаётган истеъмолчи ўз шахсий кодини теради ва ундан
шахс ўз мақсадларида фойдалана олади.
Шунингдек,
Мистификация деб номланган усул ҳам бор. Хусу-
сан, қайси тармоқ билан уланмоқчи бўлса, ўша тармоқ билан боғланганига
юз фоиз ишонган олисдаги терминал истеъмолчиси ногаҳон кимнингдир
тармоғига уланади. Бу тармоқ эгаси, ҳаққонийга ўхшаш жавоблар бериб,
бу янглишувни бирмунча вақт билдирмай туриши ва шу пайтнинг ўзида
баъзи бир маълумотларни, хусусан кодларни билиб олиши мумкин.
«Ҳалокат» усулида компьютер марказида ЭҲМ ишида оғиш
ёки бошқа четланишлар юз берган чоғда ишлатиладиган махсус програм-
ма мавжудлигидан фойдаланилади. Бундай программа ёвуз ниятли одам-
нинг қўлида қудратли ва хавфли қуролдир. Шу йўл билан Нью-Жерсидаги
банкдан катта пул миқдори ўғирланган эди.
«Деворсиз омбор» усулида рухсатсиз кириш тармоқ бузилиши
натижасида амалга оширилади. Масалан, истеъмолчининг баъзи файллари
очиқ қолса маълумотлар банкининг унга тегишли бўлмаган қисмларига
кириш имконияти вужудга келиши мумкин.
«Троян оти» усули программанинг иш қобилиятини ўзгар-
тирмасдан муайян вазифаларни амалга оширувчи буйруқларни бегона
программага киритишдан иборат. Бу усул билан жиноятчилар одатда ўз
ҳисоб рақамларига ҳар бир операциядан муайян пул миқдорини чегири-
шади. Бу усуллардан бири «салями» деб аталади, бунда чегирмалар
миқдори кичик бўлади ва уларнинг йўқотилиши амалда сезиларли эмас
(масалан, ҳар бир операциядан 1 доллар)
«Бомба»-муайян бир шароитда ёки муайян бир вақтда ўз-
ўзидан ишлаб кетиши керак бўлган (ёки ҳар сафар ишлаб кетадиган)
буйруқлар тўпламини программага киритиш усулидир.
Жиноят усулининг энг қулай йўлини танлаш учун жиноятчилар
аралашишни ҳоҳлаган жараёнларининг моделини тузадилар ва тажовуз
қилиш ва уни яшириш усулларини режалаштирадилар. Бунинг йўллари-
дан бири - реверсив моделдир. Бунда аниқ тармоқ модели ясалади, унга
ҳақиқий бошланғич маълумотлар киритилади ва режалаштирилган ҳара-
катлар ҳисобга олинади. Олинган тўғри натижалардан ҳақиқатга ўх-
шашларининг кераклиси танлаб олинади. Сўнгра моделни қайтариш йўли
билан натижаларни аниқлайдилар ва бошланғич маълумотлар билан
қандай ўзгартиришлар киритишни аниқлайдилар.
«Варрак» - кўпроқ қўлланиладиган усул. Бир нечта банкда кўп ма-
блағ қўйилмаган ҳисоб рақами очилади ва пулни бир банкдан иккинчиси-
га секин-аста кўпайиб борувчи пул миқдори ўтказилади. Фирибгарлик
шундан иборатки, пул ўтказиш хабарномаси зарур маблағ билан таъмин-
ланмаганлиги банкда аниқлангунча биринчи пул ўтказиш ҳақидаги талаб-
номадаги пул маблағини қоплайдиган умумий маблағини бу банкка ўтка-
зиш ҳақида хабарнома келади. Бу кўп маротаба, ҳисоб рақамида ду-
рустгина маблағ йиғилгунча давом этади. Сўнгра пул тезда ҳисобдан оли-
нади ва ҳисоб рақамининг эгаси ғойиб бўлади.
Қоида бўйича компьютер билан боғлиқ жиноятларда бир неча усул
бирга олиб борилади.
Криминалистик тавсифнинг кейинги таркибий қисми бўлиб жиноят-
чининг шахси хизмат қилади. Компьютер соҳасида жиноят содир этувчи-
ларни адабиётда уч гуруҳга бўлиш қабул қилинган деса бўлади.
Компьютер соҳасида жиноятларнинг пайдо бўлиши «хакерлар» би-
лан боғлиқ. Аввал уларнинг мақсади программалашган маҳсулотнинг
муҳофазасини «бузиб» қўйишдек қийин масалани ечиш билан ёки ўз из-
зат-нафсини қондириш, ҳазиллашиш учун компьютер вирусларини яра-
тиш билан боғлиқ фақатгина оддий қизиқиш сифатида рўй берган. Хакер-
ларни ўзига хос компьютер ишқибозлиги билан биргаликда юқори дара-
жадаги моҳирлик ажратиб туради. Гуруҳга кўпчилиги ўткир ақл-идрокка
эга бўлган ва ностандарт тафаккури билан ажралиб турадиган профессио-
нал программистлар киради. Ўз компьютер тармоқлари учун хавфсизлик
чораларини ишлаб чиқиш ва бегона воситаларни «бузиш» улар учун ягона
вазифани ўтайди ва бу жараён уларга ўзича завқлидир. Секин-аста улар-
дан баъзилари ўз ишидан бир қанча моддий фойда олишга ўтадилар.
Профессионал жиноятчиларнинг қилаётган ишларида ғаразли ният-
лар яққол ифодаланган. Улар барқарор жиноий маҳоратга эга. Мазкур жи-
ноятларни кўп маротаба содир этадилар ва уларни албатта яшириш ҳара-
катлари билан бирга олиб боришади. Булар одатда техник жиҳатдан жуда
яхши таъминланган, уюшган жиноий гуруҳ ва тўдага кирувчи, олий мате-
матик, муҳандис-техник ёки иқтисодий маълумотли юқори малакали му-
тахассислардир. Бу гуруҳ ҳиссасига мансаб, компьютер техникаси восита-
ларидан фойдаланиш, ўта катта миқдордаги маблағларни ўғирлаш, фириб-
гарлик билан боғлиқ ўта хавфли жиноятлар тўғри келади.
Юқорида айтилганларни умумлаштириб, бу соҳа жиноятчисининг
тавсифини бериш мумкин. Уларнинг кўпчилигини эркаклар ташкил этади
(тахминан 80 фоиз), лекин компьютер техникасини эгаллаш билан боғлиқ
жиноятларда аёллар ҳиссаси котибалар, иш юритувчилар, ҳисобчилар,
ғазначилар ҳисобига жуда тез кўпаймоқда. Кўпчилик қонунбузарларнинг
ёши 15-45 ёшни ташкил этади, 33 фоиз жиноятчиларнинг ёши 20дан ош-
майди.
Тажовуз қилиш сабаблари ва мақсадлари орасида қуйидагиларни
ажратиш мумкин: ғаразли (маблағлар ва мол-мулкни ўзлаштириш), сиёсий
(жосуслик, мамлакатнинг молиявий, пул-кредит ва валюта тизимини
қўпоришга қаратилган), тадқиқотчилик эҳтиёжи, безорилик ва шўхлик,
қасос ва бошқа истаклар.
Криминал тавсиф тизимида жабрланган томон ҳақидаги умум-
лаштирилган маълумотлар муҳим аҳамиятга эга. Жабрланган томон
ҳақидаги маълумотлар криминалистик жиҳатдан шубхасиз муҳимдир,
чунки жиноятчининг шахсини, уни қидириш керак бўлган шахслар давра-
сини тўлиқроқ тавсифлашга имкон беради. Одатда жиноятчи жабрланувчи
томонини ўз тажовуз объекти сифатида танлаши тасодифий эмас.
Компьютер соҳасидаги жиноятчилик бўйича халқаро қўмитанинг
маълумотлари бўйича бу турдаги ҳаракатлар жиддий хавф туғдиради. Ма-
салан, техник-ҳисоблаш тизими кўзда тутмаган техник ҳолатнинг ёки
жиноятнинг вужудга келиши энг катта банкни ҳам бир неча кун ичида мо-
лиявий инқирозга олиб келиши мумкин.
Жабрланганларни уч асосий гуруҳга бўлиш мумкин: компьютер ти-
зимининг эгалари, улар хизматидан фойдаланаётган мижозлар ва бошқа
шахслар. Айниқса биринчи гуруҳга тегишли бўлган жабрланувчилар ком-
пьютер маълумотлари ҳаракатлари соҳасидаги жиноий ҳодисалар ҳақида
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига кўп ҳолларда қуйидаги сабабларга
кўра ноиложликдан хабар берадилар ёки хабар бермайдилар: ҳуқуқни
муҳофаза қилиш органлари ходимларининг бу масалада тажрибасизлиги;
тергов оқибатида келтириладиган зиён етказилган зарардан ортиб кети-
шидан хавфсираш ва шу билан бирга фирманинг обрўсига путур етиши;
суд жараёни вақтида ташкилот хавфсизлиги тузилишининг ошкор этили-
шидан ҳадиксираш; ўзининг ноқонуний ҳаракатларини аниқланишидан
қўрқиш, мансабдор шахсларни тергов натижаларининг бири уларнинг
профессионал яроқсизлиги (тажрибасизлиги) ҳақидаги хулоса бўлишидан
ҳадиксираш; мавжуд маълумотларнинг ҳақиқий қийматини тушунмаслик.
Бу ҳолатлар шубҳасиз шу турдаги жиноий ҳаракатларни содир этиш им-
конини яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |