Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet212/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

 
2-§. Жиноят иши қўзғатиш 
 
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, шунингдек текшириш ва 
тафтиш жараёнида ўғирлик, мансабдор шахснинг ноқонуний ҳаракатлари, 
гиёҳвандлик восита ва психотропик моддаларни ҳисобга олиш, сақлаш, 
бериш қоидаларининг бузилиши ёки гиёҳванднинг шифохонага тушиши 
билан боғлиқ тергов органлари томонидан текшириш натижасида аниқла-
нган жиноятлар бўйича иш қўзғатиш - булар энг кўп учрайдиган сабаблар 
ҳисобланади. 
Бундай тоифадаги жиноятнинг ўзига хос томони шундаки, жиноят-
чини жиноят устида қўлга олиш кўпгина ҳолларда уларни фош қиладиган 
ашёвий далилларга эга бўлишга имконият яратади ва у тергов қилишнинг 
бундан кейинги йўналишини белгилаб беради. Агар гиёҳвандлик восита-
ларини ёки уларнинг изларини топиш имкони бўлмаса, амалда уларни 
сақлаш, ташиш ва истеъмол қилганлигини исботлаш жуда қийин кечади. 
Гиёҳвандларни жиноят устида (олиб кетаётганда, келишув содир 
этаётганда, кўкнори ширасини тайёрлашганда) қўлга тушириш учун 
гиёҳванд модда гумон қилинган шахс билан бирга бўлиши, бу холатни 
кузатувчи олдиндан билиши керак. Жиноятчиларни қўлга олиш навбати 
тўғрисидаги масала ҳар бирини ушлаганда қандай натижаларга эришиш 
мумкинлигига қараб ҳал қилинади. Уларнинг ҳар бирини ушбу жиноятда-
ги роли ва иштироки даражаси, жиноятчилар гуруҳи билан алоқалари ҳи-
собга олиниши керак. Бу тўғри кўрсатув бериши мумкин бўлган шахсни 
аниқлаб олиш имконини беради. 


Гиёҳвандларни қўлга олишнинг энг самарали усули тўсатдан ҳаракат 
қилиш ҳисобланади. Жиноятни содир этиш усуллари ва ниқобланиши 
тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олиб, қўлга тушириладиган жой бел-
гиланади. Қўлга тушириш гиёҳвандлик воситалар ва психотроп моддалар-
ни олиб кетаётган транспортда, турар жойда олди-сотди битими амалга 
оширилаётганда, кўкнори ва нашадан гиёҳванд тайёрлаётганда, гиёҳванд-
лик моддалари қабул қилаётганда маълум жойда сақлаётганда; истеъмол 
қилаётганда, жўнатаётганда, сотаётганда амалга оширилади. Шунингдек 
гиёҳвандлик восита олинадиган ўсимликларни етиштиришда, экишда, 
ишлов бераётганда, ҳосилини йиғиштириб олаётганда ҳам қўлга тушириш 
мумкин. Формацевтика корхонасида ўғирланган гиёҳвандлик воситаларни 
олиб чиқаёганда; дорихона ёки даволаш муассасасида уларни сохта ре-
цепт бўйича олиб кетаётганда ҳам қўлга тушириш мумкин. 
Гиёҳвандлик воситаларни фармацевтика корхоналари, даволаш муа-
ссасалари, дорихоналардан ўғирлик йўли билан олганларни тергов 
қилишда қуйидаги масалаларга ойдинлик киритиш керак: 1) ўғирлик со-
дир этилганми; 2) ким содир этган; 3) қандай усулда амалга оширилган; 4) 
мунтазам содир этиб турилганми; 5) ўғирланган гиёҳванд моддалар 
миқдори; 6) ўғирланган модда қаерга яширилган; 7) ўғирликдан мақсад 
истеъмол қилишми ёки сотишми; 8) олиб-сотарлар билан олдиндан кели-
шиб олинганми; 9) ўғирланган моддалар қайси йўллар билан тарқатилган; 
10) ўғирликка қандай шароит имкон берган. 
Гиёҳвандлик воситаларни сотиш билан боғлиқ ишни тергов қилишда 
қуйидаги ҳолатлар аниқланиши даркор: 1) гиёҳвандлик воситасининг 
манбаи қаерда; 2) у кимдан харид қилинган; 3) олди-сотди ҳақида олдин-
дан келишиб олинганми; 4) муҳсулот қандай баҳоларда сотиб олинган; 5) 
маҳсулотни ўтказиш йўллари; 6) жавобгарликни оғирлаштирадиган ва, ак-
синча, енгиллаштирадиган ҳолатлар, чунончи гуруҳнинг мавжуд бўлган-


лиги, мунтазамлиги ва ҳ.к. 7) жиноят содир этишга қандай шароитлар 
имкон берган. 
Муайян шахсда гиёҳвандлик воситаларнинг мавжудлиги тугал жи-
ноят таркибини ташкил этади, чунки қонунга кўра, бу воситаларни ўзи ис-
теъмол қилиш учун олганлар ҳам жавобгарликка тортиладилар; шу билан 
бирга тажриба кўрсатадики, гиёҳвандлик воситаларни тарқатиш билан 
боғлиқ жиноятлар уюшган гуруҳ томонидан амалга оширилади. Шу саба-
бли жиноят билан алоқадор барча шахсларни аниқлаб олиш зарур. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish