Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet203/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

 
Экспертиза тайинланганда гумон остига олинган ёки айбла-
наётган хорижлик фуқаро қарорларнинг таржимаси билан танишиш имко-
ниятига эга бўлиши керак, унга албатта унинг ҳуқуқларини тушунтириш 
керак, у арз қилган илтимослар диққат билан кўриб чиқилиши керак. Худ-
ди шу тартибда эксперт (мутахассис)нинг хулосаси билан таништириш ва 
қўшимча ёки қайта экспертиза тайинлаш ҳақидаги илтимоси ҳуқуқини ун-
га тушунтириш керак. 
Айбланадиган хорижлик фуқарони тугалланган ишнинг ҳуж-
жатлари билан таништириш умумий қоидалар асосида таржимон иштиро-
кида амалга оширилади.


38-боб КОМПЬЮТЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ БИЛАН БОFЛИҚ 
ЖИНОЯТЛАРНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШ 
 
1-§ Компьютердан фойдаланиш билан боғлиқ жиноятларнинг 
криминалистик тавсифи 
 
90-йилларнинг биринчи ярмида бошланган ёппасига компью-
терлаштириш (АҚШ ва Fарбий Европадагидан кечроқ) компьютер ва 
дастурлар билан таъминлаш бозорини ривожлантиришга, фойдаланувчи-
нинг профессионал тайёргарлигини ўсишига, ташкилотларда маълумот-
ларни технологик ишлаб чиқаришни такомиллашиши ва ўсишига олиб 
келди. Кенг фойдаланиш тармоқларига тобора кўпроқ уланаётган ЭҲМ 
татбиқ қилиш соҳасини сезиларли кенгайтирди. Бухгалтерлик ва бошқа 
ишлаб чиқариш ҳужжатларидан, «қоғозсиз» автоматик фойдаланиш жо-
рий этилмоқда. Компьютерда сақланаётган маълумотлар кўпинча қоғозда 
сақланмайди. Компьютер амалда нафақат раҳбарларнинг, ҳатто оддий хо-
димлар иш столининг таркибий қисмига айланмоқда. 
Бу жараённинг натижаларидан бири компьютер маълумотла-
рини ишлатиш соҳасида жиноий хатти-ҳаракатлар юз бера бошлади, бу 
эса мана шу соҳада содир этилган жиноятлар учун жиноий жавобгарликни
қонун асосида қатъий белгилаб қўйишга сабаб бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 191-моддасига 


биноан сир тутиладиган фан-техника, ишлаб чиқариш, иқтисодиёт, савдо-
га оид ёки шу каби ахборотларни рухсатсиз тўплаш ва ошкор қилиш, 
шунингдек бунинг орқасида кўп миқдорда зарар етказиш учун жиноий 
жавобгарлик белгиланган. ЖКнинг 174-моддасига биноан компьютер ти-
зимларида сақланаётган маълумотлар ёки дастурларни ўзгартириш мақса-
дида тегишли рухсатсиз компьютер вируслари ёки дастурларини ишлаб 
чиқиш ва тарқатиш, шунингдек, рухсати бўлмагани ҳолда ахборот тизи-
мидан фойдаланиш маълумотларининг бузилиши, олиб ташланиши, йўқ 
қилиб юборилиши ёки бу тизимнинг ишдан чиқишига сабаб бўлиш учун 
жиноий жавобгарлик белгиланган. 
Компьютердаги маълумотларни кўпинча «анъанавий» бўлиб қолган 
ўзлаштириш, фирибгарлик, қалбаки пул ясаш, сохта ишбилармонлик ва 
бошқаларда қўллайдилар, масалан: тўлов ҳужжатларини соҳталаштириш; 
ҳисоб рақамларига ўтказиш йўли билан нақд ва нақд бўлмаган пул мабла-
ғларини ўғирлаш; пулларни ўзлаштириши (ошкоралаш); тегишли пуллар-
ни иккинчи маротаба олиш; қалбаки ёки ўғирланган электрон тўлов воси-
талари ёрдамида (кредит карта) харидлар қилиш; махфий маълумотларни 
сотиш ва бошқалар учрамоқда. 
Компьютерда шахслар, ашёлар, фактлар, воқеалар, ҳодисалар ва жа-
раёнлар ҳақидаги маълумотлар тўпланади ва тизимга солинади. 
ЭҲМдаги, ЭҲМ тармоғидаги – компьютер маълумоти ҳам жи-
ноят содир этилиши объекти (компьютернинг ўғирланиши, машина 
вақтидан ноқонуний фойдаланиш) ёки воситаси (ЭҲМдан маълумот 
йиғиш учун, ҳужжатларини қалбакилаштириш учун) фойдаланиш бўлган-
да ҳам тергов қилиш жараёнида аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Програ-
ммалаштирилган маҳсулотлар жиноят объекти сифатида ҳам (ноқонуний 
кўчириш, бузувчи программалар - вируслар ёрдамида зарар етказиш), жи-
ноят содир этиш қуроли сифатида ҳам (тармоққа рухсатсиз кириш, 


маълумотларни бузиш ва қалбакилаштириш) ишлатилиши учрайди.
Компьютер маълумоти бўлиб қуйидагилар хизмат қилади: ма-
шинкада босиб чиқарилган; магнит, оптик ва бошқа омиллардаги тўплаги-
члар; ЭҲМ хотирасидаги тезкор маълумотлар баъзаси. ЭҲМга маълумот 
стандарт (клавиатура ва тўплагичлар), эластик ва қаттиқ магнит дисклари 
ҳамда ностандарт («сичқон», диджитайзер, сканер, ўхшашлик асосидаги 
рақамли ўзгартиргич) мосламалар орқали киритилади. 
Маълумотни чиқариш мосламасининг блоки компьютер ишининг 
натижаларини истеъмолчи учун одатий мосламалари - монитор (дисплей), 
принтер, модем, плоттер (графоқурувчи) ва бошқалар қабул қилиш имко-
нини яратади. Маълумотларни узоқ муддатли ва ишончли асраш учун 
кўпгина мосламалар ишлаб чиқилган: магнит ва магнитооптик диск 
тўплагичлар ва ҳоказо. 
Компьютерда жиноят содир этиш усулларини қуйидаги гуруҳларга 
ажратиш мумкин: 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish