Сарфни ўлчаш



Download 37,25 Kb.
bet1/2
Sana23.04.2022
Hajmi37,25 Kb.
#576148
  1   2
Bog'liq
Сарфни ўлчаш


САРФНИ ЎЛЧАШ

Суюқликлар, газ ва буғ сарфи кўпгина технологик жараёнларнинг муҳим кўрсаткичларидан бири ҳисобланади. Саноат ва лаборатория қурилмаларида қўлланиладиган амалдаги моддаларнинг сарфини ўлчаш усуллари (15) да батафсил кўриб чиқилган. Энг кенг тарқалган моддалар сарфини ўлчаш усулларининг баъзи бир хусусситларини айтиб ўтамиз.


Комбинацияланган босим трубкасида ҳосил бўладиган босим ўзгариши рдинамик босимга тенг. Бу ўзгаришга мувофиқ келадиган тезлик  қуйидаги тенглама ёрдамида аниқланади:
=Кт
бу ерда Кт-найча коэффициенти (тўғри тайёрланган найчалар учун бирга яқин)
Босим трубкалари оқим кесимининг муайян бир нуқтасидаги тезликни ўлчайдилар. Шунинг учун моддалар сарфини аниқлашда маҳаллий тезлик  ва ўртача тезлик с ўртасидаги нисбатни билиш зарур.
Бу нисбат тезликларнинг трубопровод кесими бўйича тақсимланиши билан аниқланади. Ўққа нисбатан симметрик оқимда тезликлар тақсимланиши рейнольдс сони Re билан трубанинг ғадир-будирлик даражаси билан аниқланади. Белгилангандай, труба марказидан 0,762 R масофада сонларнинг кенг диапазонида Re 4.103 дан 3 .106/c=1±0,005 га тенг. Ламинар режимда бу нисбат труба марказидан 0,707 R масофада ўринлидир, бу ерда R-труба радиусидир.
Ҳозирги вақтда саноатда энг кенг тарқалган усуллардан бири моддалар сарфини торайтириш қурилмаси ёрдамида ўлчаш усулидир. Торайтириш қурилмасининг қўлланилиши ва ҳисоби қоидалари регламентлаштирилган, ҳисоб учун зарур бўлган маълумотларда келтирилган.
Торайтириш қурилмасида ҳажм Qo ёки масса Qм ва босимлар фарқи р ўртасидаги боғлиқлик қуйидаги тенглама билан аниқланади:
Qo = αε Fo
Qм = αε Fo

бу ерда Fo – торайтириш қурилмаси тешигининг юзаси, м2; р- торайтириш қурилмаси ёнларида ўлчанган зичлик кг/м3; α – сарф коэффициенти; ε – кенгайиш коэффициенти сарф коэффициенти α қиймати торайтирувчи қурилманинг модули m ва Рейнолдьс Re сони билан боғлиқ.


Re>Reгран бўлган ҳолатда α амалда фақатгина m га боғлиқ. α нинг ҳақиқий коэффициенти бошланғич αu орқали қуйидаги формула бўйича аниқланади. (саноат сарф ўлчагичлар учун).
α = αuK2 K3
бу ерда К2 – трубопроводнинг ғадир-будирлигига тузатма кўпайтувчи; К3 – диафрагманинг кириш қиррасини тўмтоқлашувига тузатма кўпайтувчи (соплолар учун /r3=0)
Ўлчашнинг бу усули қўлланилганда кўпинча сарф тенгламаларидаги параметрлар ҳақиқий қиймати ва ҳисоблаб чиқилган қийматлар ўртасидаги номутаносиблик оқибатида хатоликлар келиб чиқиши мумкин. Масалан. Муҳит температураси t ҳисоблаб чиқилган мухит температураси tp дан четга оғганда муҳит зичлиги ўзгаради, бу сарф ўлчагич кўрсатишининг ўзгаришига олиб келади. Газ қуруқ бўлган ҳолатда Р зичлигининг янги қиймати нормал шароитдаги зичлик қиймати Рн орқали қуйидаги формула бўйича аниқланади.
Р=PH
бу ерда Р ва Т – муҳитнинг ҳақиқий босими ва абсолют температура; РН ва ТН – нормал шароитдаги муҳит параметрлари; R – бўйича аниқланадиган муҳитнинг сиқилиш коэффициенти.
Суюқлик ўлчанганда Р зичлик 1 температурада қуйидаги формула бўйича аниқланади Р=Pp[1-β(t-tp)], бу ерда Рр – tp температураси ҳисоблаб чиқилгандаги суюқлик зичлиги; β – температура интервали tp дан t гача бўлган ҳолда суюқликнинг ҳажмий иссиқлик кенгайишининг ўртача коэффициенти.
Дифманометр кўрсатаётган сарф ўлчашдаги ўртача квадратик нисбий хатолик қуйидаги формула бўйича аниқланади.
Сарф коэффициентининг ўртача квадратик хатолиги тенг.
Илдиз ости ифодани ташкил этадиган қиймат бўйича аниқланади ва қийматлари келтирилган формулалар бўйича аниқланади.
Электромагнит сарф ўлчагичлар электр ўтказувчи муҳитлар сарфини ўлчашда қўлланилади. Шу сабабли улардан электр ўтказмайдиган газ, нефт-маҳсулотлари, мойлар ва бошқаларда фойдаланиш мумкин эмас.
Сарф ўлчагичнинг ўлчов ўзгартиргичи конструкцияси амалда трубопроводнинг шакли ва кесимини ўзгартирмайди ва шу сабабли ифлосланган суюқликлар ва пульпаларни ўлчаш учун кенг қўлланилиши мумкин. Бу усул билан суюқ металларнинг сарфини ўлчаш мумкин.
Ультратовушли сарф ўлчагичлар ўлчанадиган муҳит билан бевосита контактсиз сарф ўлчовини амалга ошириш имконини беради. Бу усул билан ҳозирча фақатгина суюқликлар сарфи ўлчанади. Ультратовушли сарф ўлчагичлар схемаси мураккаблиги сабабли ҳозирча улар саноатда кенг қўлланилмайди.
Баъзи бир иссиқлик сарф ўлчагичлар (калориметрик, термоанемометрик) бирмунча кенг тарқалган. Уларнинг ишлаш принципи суюқлик ёки газ оқимининг ёрдамчи энергия манбаии ёрдамида қиздирилишига асосланган. Бу энергия манбаии оқим тезлиги ва қиздирувчи қурилмадаги иссиқлик сарфига боғлиқ бўлган температуралар фарқини вужудга келтиради. Сарф ўлчашнинг кўпгина бошқа усуллари ҳам мавжуд бўлиб, улар янада кам тарқалгандирлар.



Download 37,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish