Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet197/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
36-боб. ЖИНОЯТЛАРНИ «ИЗЛАР БОСИЛМАЙ ТУРИБ» 
ТЕРГОВ ҚИЛИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ 
 


1-§. Жиноятларни «излар босилмай туриб» фош қилишнинг
ҳуқуқий ва ташкилий асослари 
Жиноятни изидан, тезлик билан фош қилмоқ - мазкур масалани ўта 
қисқа муддатда - жиноят белгилари аниқланган ёки у тўғрида хабар олин-
ган вақтдан бошлаб уч кун ичида ҳал қилмоқ демакдир. Ички ишлар ва 
прокуратура органлари амалиётида «излар босилмай туриб» ибораси 
кўчма маънода қўлланилади. Унга этимологик жиҳатдан «...шу заҳоти, 
дарҳол» деб таъриф берилади.
Кўп ҳолларда ўғрилик, босқинчилик, талончилик, зўрлаш, қотиллик, 
безорилик, фирибгарлик каби баъзи жиноятлар «излар босилмай туриб» 
тергов қилинади. Бу хил тергов ишлари ўзига хос шароитда олиб борила-
ди:
зудлик билан чора кўришни талаб этган вазиятнинг тўсатдан юзага 
келиши;
терговчи ва дастлабки тергов органлари қарор қабул қилиши ва уни 
амалга ошириши учун вақт танқислиги; 
тергов жараёнининг жадал ривожи, шарт-шароит, тергов вазия-
тининг тезкор ўзгариши;
зарур маълумотлар етишмаслиги ва янги маълумотлардан ке-
чиктирмасдан фойдаланиш зарурати; 
òåðãîâ èøëàðèãà қàðøèëèê êўðñàòèø, излар ва жиноят белгилари-
ни йўқотиш ва ҳоказо.
Ушбу шарт-шароитлар «излар босилмай туриб» тергов қилишни 
ташкил этиш ва амалга оширишга бўлган қуйидаги асосий талабларни 
белгилаб беради: 
1)
тергов-тезкор гуруҳининг ҳодиса рўй берган жойга имкон борича 
тезроқ етиб келиши, жиноят иши қўзғаш ва дастлабки тергов ишларини 
бошлаш тўғрисида тезкорлик билан қарор қабул қилиш; 


2)
барча зарур куч ва воситаларни кечиктирмай ишга жалб этиш; 
3)
одатдаги ҳаракатлар дастурининг қабул қилинган йўллари билан 
бирга терговнинг ўзига хос усулларидан ҳам фойдаланиш; ўрганилаётган 
масалалар доирасини жараённи олға силжитиш учун кўпроқ хизмат қила-
диганлари билан вақтинча чеклаб қўйиш, тергов ҳаракатлари ва тезкор-
қидирув тадбирларини қатъий танлаб олиш ва ҳар икковининг бирин-
кетинлиги тартибига риоя қилиш; 
4)
тергов тадбирларининг (интенсивлиги), тезкорлиги, узлуксизлиги-
га риоя қилиб, уларни барча тергов-тезкор гуруҳининг таркибидан фойда-
ланган ҳолда «кенг фронт» бўйлаб ўтказиш; 
5)
ўта кам вақт сарфлаган ҳолда имкон борича кўпроқ маълумот 
йиғиш ва уларни қайд этиш мақсадида техник воситаларни кенг қўллаш, 
бирга иш юритаётган органларга тезкорлик билан маълумот узатиш; муа-
йян маълумотдан хабардорларни тезда тадқиқ этиш учун мутахассис ва 
экспертлар ёрдамидан ҳар томонлама фойдаланиш. 
Мазкур талабларнинг бажарилиши марказлаштирилган бошқарув 
томонидан ички ишлар органларининг кучи ва воситалари билан иштирок 
этаётган ИИБ ва бошқа органлар бўлинмалари ўзаро ҳаракатининг узлук-
сизлигини таъминлаш, шу билан бирга юзага келаётган вазиятга мувофиқ 
равишда ҳаракатланиш имконини берадиган чоралар қўллаш мақсадида 
таъминланади. Ана шундай чоралар таркибига қуйидагиларни киритиш 
мумкин: 
а) тергов-тезкор гуруҳининг ҳодиса содир бўлган ерга етиб келишга 
ва техник воситаларнинг излар ва бошқа далилий ашёлар билан ишлашга 
доимо тайёр бўлиб туришини таъминлаш; 
б) исталган вақтда тергов-тезкор гуруҳи таркибига вазият тақозо эт-
ган мутахассисларни жалб қилиш имкониятини таъминлаш. Мазкур мута-
хассислар тўғрисидаги маълумотлар ички ишларнинг навбатчи қисмида 


ёки прокуратура органларида бўлиши; 
в) ҳодиса юз берган жойга йўл олган тергов-тезкор гуруҳини теги-
шли вазиятлар учун мўлжалланган кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳара-
катлари ва тезкор-қидирув тадбирларининг намунавий дастурлари билан 
таъминлаш. Ушбу ҳаракат дастурлари энг зарур ташкилий ҳамда тактик 
тусдаги кўрсатмаларни ўз ичига олган бўлиб, уларда изоҳ, илмий жиҳат-
дан асослаш каби ортиқча маълумотларга ҳожат йўқ. Одатда, бундай 
дастурлар ҳамда тадбирлар рўйхатини уларнинг мақсади, бирор муаммога 
дуч келинганида имконий вариантлари билан бирга ўз ичига олган бўли-
ши шарт. Дастурлар тўплами ички ишлар навбатчи бўлимида бўлиши ло-
зим; 
г) ҳодиса жойини тергов-тезкор гуруҳ етиб келгунига қадар 
қўриқлашнинг пухта ишлаб чиқилган чоралари тизими. 
Маълумки, ҳодиса жойини кўздан кечириш кўпинча жиноят 
иши қўзғатишдан аввал амалга оширилади. Бироқ баъзи ҳолларда жиноят 
содир этилганлигининг белгилари очиқ-ойдин бўлиб, биринчи навбатда 
жиноятчини қўлга тушириш чораларини кўриш талаб этилганда ёки жи-
ноятчи жиноят устида далил билан қўлга олинганида жиноят иши кўздан 
кечиришдан аввал ҳам қўзғатилиши мумкин. Содир этилган жиноят факти 
бўйича жиноят иши қўзғатиш «излар босилмай туриб» амалга оширилади-
ган барча кейинги ҳаракатлар учун зарур ҳуқуқий асос бўлиб хизмат 
қилади. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish