Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Гумон қилинувчи ва айбланувчини сўроқ қилиш



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet176/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

Гумон қилинувчи ва айбланувчини сўроқ қилиш. Ёнғин тўғри-
сидаги ишлар бўйича гумон қилинувчи ва айбланувчини дастлабки сўроқ 
қилишда уларнинг ёнғинга қарши хавфсизлик қоидаларини жинояткорона 
бузишда ва ўт қўйишда билвосита иштирокини тасдиқловчи вазиятни 
аниқлашга қаратиш мақсадга мувофиқ. Агар ёнғин жойида топилган пре-
дмет, айнан гумон қилинган шахсдан ҳам чиқса, (масалан, ўт ёқиш воси-
талари) сўроқни ўшани аниқлаб олишдан бошлаш керак. Гумон қили-
нувчи топилган бу предметни олган ва ундан фойдаланган шароит тўғри-
сида тўла маълумот бериши лозим. 
Агар тинтувда ёки гумон қилинувчини текширганда унинг кийими-
да, пойабзалида ёки баданида ёнувчи материаллар, кул ва куйган излари 
топилса, ёҳуд ҳодиса рўй берган жойдаги тупроқ зарралари чиқса, 
сўроқни шу далиллар қаердан келиб қолганлигини аниқлаштиришдан 
бошлаш керак. 
Гумон қилинувчи сўроқ қилинганда ёнғин чиққанга қадар бу ерда 
бўлганлиги ёки ўт ўчириш вақтида ҳозир бўлиш сабаблари тўғрисида 
ёнғинни ўчиришда иштирок этган гувоҳлар кўрсатувидан ҳам, жойни 
кўздан кечириш натижасидан ҳам фойдаланиши мумкин. Бунда, ёнғин юз 
берган жойга қачон келди, қайси йўналиш бўйича юрди, ҳодиса содир 


бўлган жойда ўзини қандай тутди, унинг кўрсатмалари ўша жойда то-
пилган изларга мос келадими ва бошқалар билиб олинади. 
Айбланувчи ўз айбига иқрор бўлмаса, экспертизага келтирилган
маълумотлардан фойдаланиши керак. Экспертиза хулосалари айбланувчи 
берган жавобига зид келганда бу усул анча самарали бўлади. 
Табиийки айбланувчи ёнғинга қарши хавфсизлик тартиб-
қоидаларини билмаслигини айтади, хавфли оқибатларни олдиндан кўра 
олмаганлигини билдиради. Бундай тушунтиришни айбланувчининг бошқа 
кўрсатмалари каби синчковлик билан текшириш керак. Бундай ҳолда, 
сўроқ қилишда, объектда ёнғинга қарши хавфсизлик ҳолати ва уни 
таъминлашда мансабдор шахснинг масъулияти аниқ кўрсатилган буйруқ, 
низом, инструкция ва бошқа ҳужжатлардан унумли фойдаланиш зарур.
Ёнғиннинг олдини олиш чоралари – жиноят ишини тергаш жараёни-
да ёнғиннинг келиб чиқишига қандай сабаб ва ҳолатлар ёрдам берган ёки 
енгиллаштирган, ёнғин хавфсизлигига оид чоралар ташкил қилинганми, 
йўқми, шу объектда ёнғин хавфсизлиги ишларининг умумий аҳволи қан-
дайлиги каби масалалар ҳам аниқланиши лозим. 
Тегишли мутахассис иштирокида объектда ёнғинга қарши кураш 
қуроллари, транспорт воситалари, сув ва сигнализация каби шароитлар 
мавжудми ва уларнинг ҳолати аниқланади. Кўрсатилган шароитлар йўқ 
бўлса ёки етарли даражада бўлмаса, бунинг учун мансабдор шахслардан 
ким жавобгарлиги аниқланиб, уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади. 
Кадрлар билан ишлаш, уларнинг ёнғинга қарши кураш соҳасидаги 
малакасини ошириш, аҳоли ўртасида ёнғин хавфсизлиги қоидалари ҳақи-
да суҳбатлар ўтказиш ва бошқа тарбиявий ишлар ҳам ёнғиннинг олдини 
олишга ёрдам беради. Терговчи ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва у юз 
берган шароитларни инобатга олган ҳолда бу ҳақда маълумотномалар 
ёзиши ва тегишли идораларга юбориши керак. Қонунни тарғиб қилиш, 


матбуотда, радио ва телевидениеларда чиқиш ва йирик объектларда (кор-
хоналарда, завод ва фабрикаларда, омборларда, пахта пунктларида, мак-
табларда) суҳбатлар ўтказиш юқоридаги каби ҳодисаларнинг олдини 
олишга ёрдам беради. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish