Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Ўт қўйишда гумон қилинган шахсни дарҳол тинтув қилиш керак. Бу



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet173/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

Ўт қўйишда гумон қилинган шахсни дарҳол тинтув қилиш керак. Бу 
ўт қўйиш учун фойдаланилган ўт олдириш воситаси, уларнинг қол-
диқларини топиш имкониятини беради. Шунингдек, ўт қўювчининг 
оёқ кийимини ҳам текшириш лозим. 
Кўп ҳолларда тинтув ўтказилганда ёнғин вақтида ўғирланган пред-
метлар ва ҳужжатларни қўлга тушириш мумкин. Улар мазмун-моҳиятига 
кўра содир этилган ёнғинга алоқадор бўлиши ва жиноят сабабларини
очишга хизмат қилиши мумкин.
Баъзан айрим ҳужжатларни дарҳол олиб қўйиш мақсадга мувофиқ. 
Ёнғинга қарши хавфсизлик ҳолати текширувчига оид ҳужжатлар биринчи 
даражали аҳамиятга эга: буларга портловчи моддаларни сақлаш ва транс-
портда жўнатиш, ортиш, тушириш ҳолати, объектдаги ёнувчи ва ўз-
ўзидан ёниб кетадиган моддалар ҳолатини ҳарактерлаб берувчи ҳужжат-
лар; ёнғиндан муҳофаза қилиш вакиллари томонидан тузилган ёнғин 
тўғрисидаги ҳужжат; техника хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлигининг 
маҳаллий инструкцияси; куйган объект мол-мулкининг инвентаризация 
рўйхати киритилади. 
3-§. Тергов ўтказиш режалаштириш ва кейинги
тергов ҳаракатлари 
 
Ишлаб чиқариш билан боғлиқ дастлабки тергов ҳаракатларининг ўз 
вақтида олинган натижалари, қоидага кўра, ёнғин сабаблари, айрим ҳо-
лларда унинг айбдорлари тўғрисидаги асосланган тахминни олға суриш 
имкониятларини беради. 


Терговнинг биринчи босқичида олинган маълумотлар асосида терго-
вчи ҳодиса ҳарактери тўғрисида қуйидаги асосий тахминни олға суриши 
мумкин:
1) ўт қўйилган;
2) очиқдаги оловга эҳтиётсизлик билан қилинган муносабат нати-
жасида ёнғин чиққан;
3) ёнғиндан хавфли қурилма, асбоблар, электр ўтказгичлар ва бо-
шқалар техник носозликлари оқибатида ёнғин чиққан;
4) ўз-ўзидан ёниб кетадиган маҳсулотлар нотўғри сақланган;
5) чақмоқ уриши ва бошқалар.
Ёнғин чиқишига сабаб бўлган асосий тахмин асосида турли масала-
ларга оид жузъий тахминларни олға суради, бунда ишнинг аниқ вазияти 
ва йиғилган материаллар ҳисобга олинади. Масалан, ўт қўйиш тўғриси-
даги асосий тахмин олға сурилганда қасддан қилинган ўт қўйиш сабабла-
рига оид масала муҳокама этилади. Ўт қўйиш қуйидаги сабаблар билан 
содир этилган: 1) бошқа жиноятни ёпиш учун; 2) ўч олиш мақсадида; 3) 
суғурта ва бошқа моддий қулайликларни олиш мақсадида қилинган. 
Ёнғинда одам жасади топилса, ўлим қандай содир бўлганлиги тўғри-
сида тахмин олға сурилади, жумладан: 1) жабрланган одам юқори ҳарорат 
таъсирида ҳалок бўлган, газ ҳидидан заҳарланган; 2) жабр кўрган, ўлди-
рилган ва кейин қотилликни яшириш мақсадида ўт қўйилган; 3) ёнғин 
жойида топилган жасад ёнғин чиққанга қадар ўз ажали билан ўлган.
Кейин вазият тўғрисида тахмин олға сурилиши мумкин. Бунда 
жабрланган очиқ олов ва юқори ҳарорат остида ўлган (жабрланган, касал 
бўлган, маст ҳолатда эди, чиқадиган йўл олов билан тўсилган) қотиллик 
сабаблари тўғрисида, уни ижро этган шахс тўғрисида маълумотлар оли-
нади.
Олов билан эҳтиётсиз муносабатда бўлган ёки қурилма ва асбоблар


техник носозлигидан келиб чиқадиган ёнғин тўғрисида олға сурилган асо-
сий тахминда мазкур объектда олов билан боғлиқ муносабатлар мавжуд 
эмаслиги, ёнғинга қарши асбоблар носоз ҳолати тўғрисида тахмин олға 
сурилади. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish