Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet170/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

 
 
 
 
2-§. Дастлабки тергов ҳаракатларини
ташкил этиш ва ўтказиш 
 
Ёнғин тўғрисидаги ишлар бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари рўй 
берган вазиятга тўғри йўналиш бериш имкониятларини таъминлаш, 
ёнғинни биринчилар қаторида сезган, кўрган ва кузатган шахс дастла-
бки босқичларни топиш ва сўроқ қилиш, қолдирган изларни кўриб 
чиқиш ва белгилаб олиш, ашёвий далилларни қидириб топиш ва сақлаб 
қўйиш керак. 
Ёнғин тўғрисидаги ишлар бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари 
қуйидагиларни ўз ичига олади;
1) ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш;
2) экспертиза тайинлаш ва ўтказиш (техник ёнғинга оид, кримина-
листик, тиббий);
3) ёнғин чиқишида гумон қилинаётган шахсни тинтув қилиш;
4) ўз кўзи билан кўрган шахсларни сўроқ қилиш;
5) гумон қилинган шахсни текширишдан ўтказиш.
Санаб ўтилган тергов ҳаракатларини кечиктирмасдан, шу билан бир-
га жиноят содир этган шахсни топишга қаратилган тезкор-қидирув 


тадбирларини ўз муддатида амалга ошириш керак. 
Милициянинг тезкор-қидирув ходимлари ёнғин чиққан атрофни 
текшириб кўриши, жиноят изларини қидириб топиши, махсус итнинг қи-
дирув хизматларидан фойдаланиб, алоҳида шахсларни кузатиб бориши, 
жиноятчини “иссиғида” таъқиб қилиш тадбирларини амалга ошириш ло-
зим. 
Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечиришда, куннинг қайси вақти 
бўлишига қарамай, текширувни тезроқ бошлаш керак. Агар ҳодиса тунда 
содир бўлган бўлса, кундузи қўшимча текширув ўтказиш тавсия этилади.
Терговчи ҳодиса содир бўлган жойга боришда илмий-техника воси-
таларидан ташқари ёнғин тушган жойни кўздан кечириш учун мўлжалла-
нган махсус асбобларга ҳам эга бўлиши керак. Бундан ташқари, текшириш 
ишларига ёнғин техникаси ва ёнғин ишлари соҳасидаги манфаатдор бўл-
маган мутахассисларни, қурбонлар бўлса суд-тиббий экспертларини жалб 
этиши зарур. Баъзи ҳолларда текширишга муҳандис электрик, кимёгар, 
қурувчи ва бошқа мутахассислар ҳам жалб этилади. Зарур ҳолатларда 
текширишнинг самарали техник воситаларини ишлатиш имкониятини бе-
радиган махсус қатнайдиган лаборатория автомашинасидан фойдаланиш 
мақсадга мувофиқдир. 
Терговчи текшириш олдидан ёнғин чиқишига гувоҳ бўлганлар билан 
қисқа сўровлар ўтказиши, шунингдек ёнғин чиққан жойга биринчи етиб 
келган, яъни воқеани ўз кўзи билан кўрганлар билан ҳам савол-жавоб 
қилиши лозим:
1) ёнғин қаердан бошлаб тарқала бошлади;
2) улар бошқача ҳидни сезмадиларми (резина, латта, керосин ёнган-
да чиқадиган ҳидлар);
3) тутун ва аланганинг ранги қандай эди;
4) шамолнинг кучи ва йўналиши қандай;


5) ёнғин чиққанини кўрганлар уни ўчириш учун қандай чоралар 
кўрди ва ишларни ким томонидан амалга оширилди;
6) ёнғин чиққан вақтда атрофда бегона киши борлиги ёки у қаерда 
юргани, қаерга кетгани, унинг қандай белгилари мавжуд.
Ёнғин чиққан жойни кўздан кечириш жараёнида қуйидагиларга ой-
динлик киритиш зарур:
1) ёнғин содир бўлган жой вазияти;
2) ёнғин чиққан жойнинг кўриниши ва ёнғиннинг тарқалиш йўлла-
ри;
3) ёнғин чиққан жой (ёнғин манбаи) бинонинг ичида ёки ташқари-
сида бўлганлиги, электр асбобларининг ишлатилган ҳолда қолдирилган-
лиги;
4) ёнғин натижасида нималар ёниб кетди ёки зарарланди. 
Ҳодиса содир бўлган жойни текшириш қуйидаги изчилликда амалга 
оширилади;
1) ёнғин чиққан жойни ва унга ёндош худудларни умумий кўздан 
кечириш;
2) дастлаб ёнғин чиққан манбани текшириш;
3) ёнғин чиққан жойни унинг тарқалиш йўналиши бўйича кўздан 
кечириш;
4) воқеа содир бўлган жойга олиб борган, ундан қайтган киши ва 
транспорт излари топилган участкаларни синчиклаб текшириш. 
Кўздан кечиришнинг муҳим вазифаларидан бири ёнғин чиққан ман-
бани синчиклаб текшириш ҳисобланади. Энг кўп куйган пол, девор, шифт, 
ўта қурум босган, шакли ўзгарган, сирти эриган ва тўпон билан қопланган 
метал қисмлари, тош ва бетон объектларда ҳосил бўлган ёриқлар ёнғин 
чиққан манбалар учун ҳарактерли белгилардир. 
Ёнғин чиққан манбани кўздан кечирганда асосий эътибор ёнғин 


чиқишга сабаб бўлган объект, предмет ва буюмларга қаратилади. Шунин-
гдек иситиш, ёритиш, маиший электр буюмлари, электр ўтказгичлари, тез 
аланга олиб ёнадиган ёки кимёвий моддалар қолдирган қолдиқлар, излар 
синчиклаб текширилади; ёнғин қолдиқлари (кул, қурум, ва бошқа бую-
млар) ўрганилади; ёнғинга сабаб бўлган воситалар аниқланади (ясама пи-
лик, ёнадиган буюмлар ва ҳ.к.) 
Белгиланган ёки таҳлил қилинган ёнғин манбаини кўздан кечир-
гандан кейин ёнғин тарқалган йўналиш бўйича ҳаракат қилиш мақсадга 
мувофиқ. Шуни унутмаслик керакки, марказдан (ёнғин манбаидан) четга 
чиқиб, бу ерда қасддан ёнғин чиқарган ёки жиноят излари бўлган пред-
метга дуч келиш мумкин. 
Ёнғин зонасида барча узелларни текшириб бўлгач, ёнғин қолдиқла-
рини текшириб кўриш, баъзан текшириш участкасига кириш имкониятини 
бермаётган ҳолатларни бартараф этишга тўғри келади. Ёнғин қолдиқлари-
ни, айниқса ёнғин манбаини алоҳида синчковлик билан текшириш воқеа 
содир бўлган жойни кўздан кечиришнинг ўзига хос таркибий қисми ҳисо-
бланади. Ёнғин қолдиқларида ёнилғи суюқлиги, техник мослама қол-
диқлари ва бошқаларни учратиш мумкин. Зарур ҳолатларда ўт тушган 
жойдан олов чиқиш сабабларини аниқлашга ёрдам берадиган кул, ёнмай 
қолган объектлар намуналарини ажратиб олиш зарур. Текшириш жа-
раёнида далилий ашёларни олиб, ўраб жойлаш ва кейинги экспертиза 
учун сақлаб қўйиш лозим. Куйган ҳидли буюмларни ҳиди йўқолмаслиги 
учун герметик жойлаб қўйиш зарур. 
Куйиб кетган ҳужжатларни фотосуратга тушириш ва иложи борича 
ажратиб олиб, жойлаш мақсадга мувофиқ. Бу ишларни бажаришда жуда 
эҳтиёт бўлиш лозим, акс ҳолда эса ашёвий далиллардан айрилиб қолиш 
мумкин. Куйиб кетган ва кулга айланган қоғозларни йиғиш ва ажратиб 
олишда криминалист мутахассислар жалб этилади. 


Куйиб кетган жойни кўздан кечиришга борганда ҳар бир предмет ва 
топилган изларни синчиклаб ўрганиш керак. Ёнғин жараёнида ҳосил 
бўлган изларга алоҳида эътибор бериш зарур.
Ёнғиндан қолган материаллар буюмларнинг асл ҳолатини аниқлаш 
жараёнларини тиклаш имкониятини беради. Агар ёнғин содир бўлган 
жойда одам жасади топилса, уни кўздан кечириш жараёнида қуйида-
гиларни олиш керак:
1) ёнғин манбаидаги бино конструкцияси қулаб тушган жойга нис-
батан жасад топилган ўринни аниқлаш;
2) жасад қандай ҳолатда ётган эди, ундан ўлим олдидаги ҳаракатини 
билиш мумкинми;
3) ўлган одам ёнғиндан ҳимояланиш чорасини кўрганми;
4) жасадда юқори ҳарорат ва олов излари борми;
5) жасадда механик тарзда етказилган жароҳат мавжудми (қуролдан 
ўт очиб ярадор қилинган, шикаст етказилган, бино конструкцияси қулаши 
натижасида жароҳат олган, буғиб ўлдириш, ўткир пичоқ ёки чопқи излари 
борми ва ҳоказо). 
Жасадни кўздан кечиришда шуни эътиборга олиш керакки, юқори 
ҳарорат таъсирида жасаднинг мушаклари кескин қисқаради, қўл-оёқ 
бўғимлари тортилади. Шуни ҳам унутмаслик керакки, юзаси бир-бирига 
зич тегиб турган қисми олов таъсиридан нисбатан яхши сақланади. Жаса-
днинг худди шундай жойларидан ҳаётлик давридаги жароҳатини қиди-
риш керак, бу ўлдириб, кейин ўт қўйган қотиллик тўғрисидаги ишлар 
бўйича муҳимдир. Оловда куйиб ўлганлар жасадида доғлар ўрни бўлмай-
ди, агар жасадда бундай доғлар топилса, демак жабрланган ёнғинга қадар 
ўлдирилган деб ҳисобланади.

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish