Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Транспорт воситаларини кўздан кечиришнинг хос хусусиятла-



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet184/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

Транспорт воситаларини кўздан кечиришнинг хос хусусиятла-
ри. Аварияда қатнашган транспорт воситаларини кўздан кечириш ҳодиса 
юз берган жойни кўздан кечиришнинг бир қисми ёки мустақил тергов 
ҳаракати бўлиши мумкин. Транспорт воситаларини кўздан кечиришнинг 
асосий вазифалари, биринчидан, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини 
жиноий тарзда бузганлик натижасида аварияда қатнашган транспорт во-
ситаларида пайдо бўлган излар ва путур етган жойларни, иккинчидан, 
уларнинг техник ҳолатини аниқлашдан иборат. Ушбу масалаларни ҳал 
этиш учун, одатда, махсус билимлар талаб қилинади, шунинг учун кўздан 
кечиришга автотехника мутахассисини, баъзида эса: криминалистни та-
клиф этиш мақсадга мувофиқ бўлади. Ҳодиса юз берган жойни кўздан ке-
чиришнинг муайян қисми ҳисобланган транспорт воситасини кўздан ке-
чиришни бошлашдан олдин унинг турган жойи ва бошқа мўлжалларга 
(бошқа транспорт воситалари, мурда, йўл ёқаси ва бошқа шу кабиларга) 
нисбатан жойлашувини қайд этиш зарур. 
Транспорт воситасини кўздан кечиришни авария натижасида путур 
етган жойларидан бошлаш лозим. Бунда транспорт воситаларида мавжуд 
бўлган бошқа излар: қон излари, бўёқ заррачалари, трасологик излар ва 
бошқа шу кабиларга зиён етказмаслик ёки уларни йўқ қилиб юбормаслик 
учун эҳтиёткорлик талаб қилинади. 
Путур етган жой қаерда жойлашганлиги, шакли, ўлчами кўрсатилган 
ҳолда баённомада батафсил тавсифланиши лозим. Агар транспорт восита-
сида қирилган жойлар пайдо бўлган бўлса, уларнинг горизонтал бўйлаб 
йўналишини кўрсатиш керак. Путур етган жойлар автомашинанинг қае-


рида эканлигини кўрсатишдан ташқари ўлчаш йўли билан ҳам қайд этила-
ди. Ўлчов воситасининг бир учи доимо ер сатҳида бўлиши керак. Шу 
орқали путур етган жой қандай баландликда аниқлангани маълум бўлади. 
Кўздан кечирилаётган автомобиль қандай ҳолатда эканлигини ва ундаги 
путур етган жойлар ҳақида тасаввур ҳосил қилиш учун умумий ва му-
каммал суратга тушириш қоидалари бўйича фотосуратга олиш лозим. 
Умумий фотосуратларда транспорт воситасининг ҳар бир томондан уму-
мий кўриниши қайд этилади. Кейин масштабли чизғич билан ҳар бир 
путур етган жой алоҳида суратга олинади. 
Кўздан кечириш пайтидаёқ бошланиши лозим бўлган транспорт во-
ситасидаги путур етган жойларни ўрганиш, уларни бошқа объектлардаги 
(мурда танаси, тўсиқлар, ҳодисада иштирок этган бошқа транспорт воси-
талари) путур етган жойлар билан таққослаш авария механизмини танлаш, 
тўқнашиш, уриб кетиш вақтида транспорт воситаларининг, пиёдаларнинг, 
йўлнинг транспорт воситалари ҳаракатланадиган қисмидаги тўсиқларнинг 
ўзаро қай тарзда жойлашганлигини, ўзаро тўқнашилганда механик куч-
ларнинг ҳаракат йўналиши ва бошқа шу кабиларни аниқлаш имконини 
беради. 
Транспорт воситасидаги барча путур етган жойлар ва излар аниқла-
ниб, қайд этилганидан кейин кўздан кечирилаётган транспорт воситаси-
нинг техник ҳолатини аниқлашга киришиш мумкин. Техник ҳолат автоте-
хник мутахассиснинг иштирокида текширилади. Бу иш, агар терговчи 
ЙТҲга транспорт воситасининг техник жиҳатдан носозлиги сабаб бўлган, 
деган асосли фикр билдирса, айниқса муҳим аҳамият касб этади. 
Транспорт воситасини кўздан кечириш жараёнида ёруғлик сигнали-
зацияси, тормоз тизими, ҳаракатланувчи қисми, унинг ҳаракат хавфсизли-
гини таъминлаш нуқтаи назаридан бошқа муҳим узеллари ва агрегатлари-
нинг ҳолати текширилади. Башарти, автомашинанинг техник ҳолатини 


аниқлаш учун мураккаб диагностика ва бошқа приборлардан фойдаланиш 
талаб қилинса, нафақат носозликлар бор-йўқлигини, балки кўздан кечи-
риш пайтида топилган носозликларнинг сабабларини ҳам аниқлаш вази-
фаси кўндаланг бўлса, автотехника экспертизаси тайинланади. 
Ҳодиса юз берган жойда бир неча автотранспортни кўздан кечириш 
чоғида нафақат улардаги излар ва путур етган жойларни аниқлаш, балки 
бир-бирига таққослаш ҳам ижобий натижа беради. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish