Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-модда. Объектлар, иморатлар ва иншоотларни жойлаштириш



Download 2,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/148
Sana23.07.2022
Hajmi2,37 Mb.
#845530
TuriКодекс
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   148
Bog'liq
Ер кодексига шарҳлар 2007

80-модда. Объектлар, иморатлар ва иншоотларни жойлаштириш
лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишга оид экологик талаблар
 
Объектлар, иморатлар ва иншоотларни жойлаштириш, лойиҳалаш, 
қуриш ва улардан фойдаланишга оид экологик талаблар табиатни муҳофаза 
қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланади. 
Янги ҳамда реконструкция қилинадиган объектларни, иморатлар ва 
иншоотларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш ва ишга тушириш, шунингдек 
ерларнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатадиган янги технологияларни жорий 
этиш чоғида ерларни муҳофаза қилиш тадбирлари назарда тутилади ва 
амалга оширилади. 


351 
Ерларнинг ҳолатига ишга туширилаѐтган объект ѐки жорий этилаѐтган 
технологиянинг салбий таъсирини ҳамда ерлардан фойдаланиш ва уларни 
муҳофаза қилиш юзасидан назарда тутилган тадбирларнинг самарадорлигини 
баҳолаш экология экспертизаси асосида ўтказилади. 
Ерларни ҳосилдан қолишдан ѐки бузилишдан ҳимоя қилиш чоралари билан 
таъминланмаган ҳамда экология экспертизасининг ижобий хулосаси бўлмаган 
объектларни фойдаланишга топшириш ва бундай технологияларни қўллаш 
тақиқланади. 
Ерларнинг ҳолатига таъсир кўрсатадиган объектларни жойлаштириш 
қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда ер тузиш, табиатни 
муҳофаза қилиш органлари ва бошқа органлар билан келишиб олинади. 
 
Шарҳланаѐтган моддада объектлар, иморатлар ва иншоотларни 
жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишга оид экологик 
талаблар ҳақида баѐн қилинган. Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун 
ҳужжатларида ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, тупроқ сифатига оид 
экологик талаблар мустаҳкамланган бўлиб
Саноат, коммунал ва омборхона объектларининг санитария-муҳофаза 
зонасида уйлар, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш, дам олиш объектлари, 
жисмоний тарбия, соғломлаштириш ва спорт иншоотлари, боғдорчилик-
узумчилик ва полизчилик ширкатлари жойлаштирилишига, шунингдек, қишлоқ 
хўжалиги маҳсулоти етиштирилишига йўл қўйилмайди. 
Бундан ташқари, Шаҳарсозлик кодексининг 52-моддасига мувофиқ, 
шаҳарлар атрофида шаҳар атрофи зонаси ташкил этилади. Шаҳар атрофи 
зоналарида санитария ва рекреацион вазифаларни бажарадиган кўкаламзор 
зоналар ажратилади. Кўкаламзор зоналарда атроф муҳитга зарарли таъсир 
кўрсатадиган хўжалик ва бошқа хил фаолият олиб бориш тақиқланади. 
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Шаҳарсозлик кодексида санитария 
муҳофаза зоналарини ташкил этиш имконияти кўзда тутилган бўлса-да, ушбу 
зоналарни белгилаш, уларнинг миқдорларини аниқлашга қаратилган қатъий 
талаблар киритилмаган. Шу боис мазкур кодексга тегишли қўшимчалар 
киритиш керак деб ҳисоблаймиз. Бундан ташқари, ушбу зоналарни белгилаш 
тартиби, уларнинг миқдорлари бўйича талаблар ва аниқлаш жараѐни тўғрисида 
махсус низом қабул қилиниши лозим деб ҳисоблаймиз.
Аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш тегралари шаҳар атрофидаги 
ўрмонлар, ўрмонпарк ҳимоя тегралари, аҳоли яшайдиган ва саноат 
зоналарининг санитар муҳофаза зоналари шаклида белгиланади. Бу зоналар 
экологик, 
санитар-гигиеник, 
рекреация-соғломлаштириш 
вазифаларини 
бажаради. Ушбу ҳудудлар ҳуқуқий ҳолатининг асосий хусусиятларидан бири 
бўлиб, ушбу жойларда ўсимлик дунѐсига зарар етказиши мумкин бўлган барча 
фаолият тақиқланади. Шаҳарларни кўкаламзорлаштириш зоналарининг 
миқдорлари ва уларни ташкил этиш тартиби (ГОСТ)17.5.3.01-78 (Шаҳарларни 
кўкаламзорлаштириш зоналарининг таркиби ва микдорлари) стандарти билан 
белгиланган. Шаҳар атрофидаги ўрмонлар «Ўрмон тўғрисида»ги Қонуннинг 
15-моддасига асосан шаҳар ўрмонлари ҳимоя тоифасига киради. 


352 
Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши ѐки зарарли физикавий таъсир 
орқали инсонларнинг саломатлиги ва яшаш шароитини муҳофаза қилиш 
мақсадида санитар ҳимоя минтақалари белгиланади. Санитар ҳимоя 
минтақаларининг кенглиги корхонанинг қувватидан келиб чиқиб санитар 
қоидалар билан белгиланади. Санитар ҳимоя минтақаларининг чегараси 
ифлослантирувчи манбадан ҳисобланади. Масалан, металлургия корхоналари 
учун санитар ҳимоя минтақаларининг максимал миқдори 1 км тенг. Агар, турар 
жойлар фаолият юритаѐтган корхоналарга яқин жойлашган ва ушбу масофа 
санитария ҳимоя минтақаларининг кенглигини белгиловчи меъѐрдан кам бўлса, 
унинг миқдори соғлиқни сақлаш ҳамда архитектура ва қурилиш органлари 
томонидан белгиланади.
Санитария ҳимоя минтақаларининг миқдори ҳар бир ҳолатда 
атмосферанинг ер устидаги қатламида тўпланадиган зарарли моддаларнинг 
даражаларидан келиб чиқиб белгиланади. Агар шундай ҳисоб - китоблар 
натижасида турар жойларда санитар нормаларга риоя этилмаса, унда зарарли 
моддаларнинг тўпланиш даражасини камайтиришга қаратилган чора- 
тадбирлар амалга оширилиши зарур. Агар бир ҳудуднинг ўзида бир неча 
ифлослантирувчи манбаларга эга бўлган йирик кохоналар жойлашган бўлса, 
санитария ҳимоя минтақаларининг кенглиги уч баробарига оширилиши 
мумкин. 
Ерларга зарарли таъсир этиш омилларини икки гуруҳга бўлиш мумкин. 

Download 2,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish