Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Суднинг ижро варақасини юбориши



Download 12,6 Mb.
bet404/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   400   401   402   403   404   405   406   407   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

373-м о д д а. Суднинг ижро варақасини юбориши


Жиноят содир қилиш натижасида етказилган зарарни ундириш, алимент ундириш, майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача шикаст етганлик, шунингдек боқувчининг ўлими натижасида кўрилган зарарнинг ўрнини қоплаш, ходим билан меҳнат шартномасини ғайриқонуний равишда бекор қилиш ёки ходимни ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказишда ёхуд суднинг ишга тиклаш тўғрисидаги ҳал қилув қарорини бажармасликда айбдор бўлган мансабдор шахслардан пул суммалари ундириш, мулкни мусодара қилиш, давлат даро­мадига пул маблағлари ундириш ҳолларида суд ижро варақа­сини ўз ташаббуси билан ижро этишга юборади, бу ҳақда тегишинча, молия органига ёки ундирувчига хабар қилади.


1. Ушбу шарҳланаётган моддада қайси ҳолларда суд ижро варақасини ўз ташаббуси билан ижро этишга юбориши зарурлиги батафсил баён этиб берилган. Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, бошқа ҳолларда ижро варақаси манфаатдор шахсларнинг хоҳиш­ларига кўра, ижро ишини қўзғатиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар­нинг илтимосларига кўра, уларнинг ўзларига ёинки ижро қилини­ши лозим бўлган жойга юбориши мумкин. Бундай ҳолларда, тараф­лар ишини қўзғатиш билан боғлиқ бўлган процессуал ҳуқуқлари­дан эркин ҳуқуқ принципи асосида фойдаланишга ҳақли.
Суднинг ижро варақасини юборишга оид ҳаракатларининг замирида суд давлатнинг ва фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва ман­фаатларини ҳимоя қилишни назарда тутган ҳолда жиноят қилиш натижасида етказилган зарарни ундириш, алимент ундириш, майиб бўлганлик, боқувчисининг ўлганлиги натижасида кўрилган зарар­нинг ўрнини қоплаш, ходим билан меҳнат шартномасини ёки бошқа ишга ғайриқонуний асоссиз ўтказиш, ишга тиклаш ҳақидаги қарорни бажармаганлиги сабабли айбдор бўлган мансабдор шахс­дан пул суммасини ундириш каби ишлар бўйича тезкорлик билан ижро ишларини юритишга қаратилгандир. Бундай ишлар муҳим туркумдаги ишлар қаторига кирганлиги туфайли фуқаролик про­цессуал кодексида алоҳида қоидада ифодаланган.
2. Фуқаролик процессуал ҳуқуқининг принциплари нафақат фуқаролик ишларини кўриш ва ҳал этиш жараёнларида татбиқ этилади, шу билан ижро ишларини юритишда ҳам қўлланилади, масалан, эркин ҳуқуқ принципига кўра, ижро ишларини юритишда қарздор ва ундирувчилар келишишлари туфайли ижро ишларини тугатилишига йўл қўйилади, шу боисдан ундирувчи ижро варақани чақириб олишга ҳам ҳақли бўлади.

Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   400   401   402   403   404   405   406   407   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish