Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович



Download 12,6 Mb.
bet403/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   399   400   401   402   403   404   405   406   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

372-м о д д а. Ижро варақаси бериш


Ҳар бир ҳал қилув қарори бўйича битта ижро варақаси берилади. Бироқ, агар ижро турли жойларда ёки бир неча ундирувчининг фойдасига амалга ошириладиган бўлса, суд ундирувчиларнинг илтимосига биноан ижро жойини ёки ҳал қилув қарори ижросининг ҳар бир ижро варақасига тегишли қисмини аниқ кўрсатган ҳолда бир неча ижро варақаси беради.
Бир неча жавобгардан пул суммаларини ундириш тўғриси­даги ҳукм ёки ҳал қилув қарори асосида жавобгарларнинг сони бўйича бир неча ижро варақаси берилади. Бунда, агар шерик жавобгарлардан ундириш назарда тутилаётган бўлса, ҳар бир ижро варақасида ундирувнинг умумий суммаси кўрсатилиши ва шерик жавобгар эканлиги кўрсатилган ҳолда жавобгар­ларнинг ҳаммаси санаб ўтилиши лозим.
Ижро варақаси ундирувчига берилади ёки унинг илтимоси­га кўра ижро қилиш учун бевосита суд томонидан юборилади.


1. Ижро варақасини бериш ундирувчининг талаби бўйича, шунингдек, лозим ҳолларда ишда иштирок этувчи шахсларнинг талабларига кўра ҳам берилиши мумкин. Булардан ташқари, ижро варақасини бериш ва ижро ишларини юритиш процессуал қонун­чиликда белгиланган бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи органлар, мансабдор шахслар, шунингдек прокурорнинг талабларига кўра ҳам амалга оширилиши мумкин. Умуман олганда, ижро варақасини ундирувчининг хоҳишига кўра ўзи талаб қилиб олиш ёки уни ундириш билан боғлиқ бўлган тегишли жойга юборишни илтимос қилиши мумкин.
2. Аксарият ҳолларда, ижро варақаси битта ундирувчига бир дона ижро варақа берилади. Айрим ҳолларда шерик иштирокчилар қатнашган ишларга (шерик даъвогар, шерик жавобгар) шунингдек, агар ижро турли жойларда ёки турли ҳудудларда ундирилиши лозим бўлган тақдирда ҳам ижрода қатнашчиларнинг сонига қараб берилади. Бундай ҳолларда ҳал қилув қарори ижросининг ҳар бир ижро варақасига тегишли қисмини аниқ кўрсатган ҳолда бир неча ижро варақаси берилади.
3. Юқорида айтилганидек, ундирувчи битта бўлса ҳам бир нечта ижро варақасини олиши мумкин. Масалан, қарздорнинг доимий яшаш жойида ундириладиган мулк етарли бўлмаслиги ва барча қарзларни қоплашга етарли бўлмасада, бироқ қарздорнинг бошқа ҳудудларда мол-мулки бўлган ҳолларда ундирувчининг илтимосига кўра иккита ижро варақаси берилиши мумкин.1
Шерик жавобгарларга бериладиган ижро варақасида ҳар бир ижро варақасида ундириладиган умумий сумма ва жавобгарлар­нинг ҳаммаси номма-ном кўрсатилиши лозим.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   399   400   401   402   403   404   405   406   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish