Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович



Download 12,6 Mb.
bet402/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   398   399   400   401   402   403   404   405   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

371-м о д д а. Ижро варақаси


Суд қарорининг мажбурий ижроси қарорни қабул қилган суд берадиган ижро варақаси асосида амалга оширилади.
Ижро варақаси ҳал қилув қарори қонуний кучга киргани­дан сўнг суд томонидан ундирувчига берилади, дарҳол ижро этиш ҳоллари бундан мустаснодир, бунда ижро варақаси ҳал қилув қарори чиқарилганидан кейин дарҳол берилади.


1. “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонунга кўра, ижро этиш билан боғлиқ масала­лар нафақат суднинг ҳал қилув қарор бўйича бериладиган ижро варақаси асосида, шу билан бирга бошқа органлар ҳужжатларини ҳам ижро қилиш назарда тутилади. Ушбу қонуннинг 7-моддасига кўра, қуйидагилар ижро ҳужжатлари ҳисобланади:
1) судлар ўзлари қабул қиладиган суд ҳужжатлари асосида берадиган ижро варақалари;
2) ҳакамлик судининг қарорларини мажбурий ижро этиш юзасидан судлар берадиган ижро варақалари;
3) чет эл судлари ва арбитражлари қарорлари асосида Ўзбекис­тон Республикаси судлари берадиган ижро варақалари;
4) суд буйруқлари;
5) алиментлар тўлаш тўғрисидаги нотариал тарзда тасдиқ­ланган келишувлар;
6) нотариусларнинг ижро хатлари;
7) меҳнат низолари комиссиялари ўз қарорлари асосида беради­ган гувоҳномалар;
8) маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга органлар (мансабдор шахслар) чиқарган қарорлар;
9) ўзбошимчалик билан турар жойни эгаллаб олган ёки авария ҳолатида деб топилган уйларда яшаётган шахсларни маъмурий тартибда кўчириш тўғрисидаги прокурорларнинг қарорлари;
10) суд ижрочиларининг қарорлари;
11) қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа органларнинг ҳужжатлари.
Ижро ҳужжатининг асл нусхаси йўқолган тақдирда, қонун ҳуж­жатларида назарда тутилган тартибда бериладиган унинг дубли­кати ундирув учун асос бўлади.
2. Суднинг ҳал қилув қарори, дарҳол ижро этиш ҳолларидан ташқари (ФПКнинг 220-221-моддалари) ҳамма ҳолларда қонуний кучга киргандан кейин ижро этилади.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг суд томонидан ижро варақаси ундирувчига унинг илтимосига асосан берилади.
Ижро варақаси тўғрисида ФПКнинг 271-моддасида қарорни қабул қилган умумий юрисдикция судлари томонидан бериладиган ижро варақасига оид ижро ишлари ёритилган.
Ижро варақаси мажбурий ижро этиш учун асос бўладиган ҳужжат бўлиб ҳисобланади.
Агар ижро варақаси бошқа органларнинг қарорлари асосида бериладиган тақдирда, суд бу қарорларнинг қанчалик қонуний эканлигини текшириши лозим. Масалан, ҳакамлик судининг қаро­рини мажбурий ижро этиш юзасидан бериладиган ижро варақаси. Худди шунга ўхшаш ҳужжатлар қаторига маъмурий ҳуқуқбузар­ликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган мансабдор шахсларнинг чиқарган қарорларини киритиш мумкин.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   398   399   400   401   402   403   404   405   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish