Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


Кассация инстанцияси суди қонунда кўрсатилган ҳолларда (ФПКнинг 97-100-моддалари) иш юритишни тугатиш, аризани кўрмасдан қолдиришга ҳақли. 1)



Download 12,6 Mb.
bet375/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   371   372   373   374   375   376   377   378   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

5. Кассация инстанцияси суди қонунда кўрсатилган ҳолларда (ФПКнинг 97-100-моддалари) иш юритишни тугатиш, аризани кўрмасдан қолдиришга ҳақли.
1) Ишни кассация тартибида кўришда суд қонунда белгилаб қўйилган ҳоллардан ташқари асослар билан ишни янгидан кўриш учун юбориши мумкин эмас.
Г.Т. бир уйда яшаш имкони йўқлиги сабабли ўғли И.Б.ни уйдан кўчиришни сўраган.
Суд даъвони қаноатлантирган.
Кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юборган.
Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати чиқарган ажрим билан кассация инстанцияси суди ажрими бекор қилиниб, фуқаролик иши янгидан кассация инстанциясида кўриш учун юборилди.
Суд ишни кассация тартибида кўришда, жавобгар низоли турар-жойдан фойдаланиш тартибини белгилаш ҳақида қарши даъво билан мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилмаганлигини асос қилиб ишни янгидан кўриш учун юборган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2001 йил 1 июндаги “Фуқаролик ишларини апелляция, кассация ва назорат тартибида кўриш амалиёти ҳақида”ги қарорининг 12-бандида тушунтирилишича, ишни апелляция ёки кассация тартибида кўриш жараёнида тарафлардан бирида низога узвий боғлиқ қарши даъво ариза келтириш ҳуқуқи мавжудлиги аниқланса ва бундай қарши даъво талабларини алоҳида кўриш имкони бўлмаган тақдирда, тегишли инстанция суди қарши даъво аризани қабул қилади, у билан тарафларни таништириб, низоларни биргаликда мазмунан ҳал этади.
Қарши даъво ФПК 314-моддаси 2-қисмининг 2 ва 4-бандларида белгиланган талаблар асосида, яъни ишда қатнашмаган ва ишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига доир масалани ҳал қиладиган ҳолатлар мавжуд бўлса, тегишли инстан­ция суди бу ҳолатларни кўрсатиб ишни янгидан кўриш учун юбориши мумкин.
Кассация инстанцияси суди мазкур даъвони ҳал этишда ишда қатнашмаган ва ишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига доир масалани ҳал қиладиган ҳолатлар мавжуд бўлмасада, ишни мазмунан ҳал қилиш ўрнига янгидан кўриш учун юборган1.
2) Кассация инстанцияси суди фақат процессуал ҳуқуқ норма­лари бузилгандагина ишни янгидан кўриш учун юборишга ҳақли.
Н.А. жавобгарлар вилоят божхона бошқармаси ва А.Т.га нисбатан 17.440 кг. металларни рўйхатдан чиқариш ҳақидаги даъво билан судга мурожаат қилган.
Суднинг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.
Кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юборган.
Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ажрими билан вилоят суди кассация инстанциясининг ажрими қуйидагиларга асосан бекор қилинди.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 34815-моддасига мувофиқ, суд ишни кассация тартибида кўриб чиққач, ўз ажрими билан ушбу Кодекснинг 314-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган про­цессуал қонун нормалари бузилган тақдирда ҳал қилув қарорини бутунлай ёки қисман бекор қилишга ҳамда ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишга ҳақли.
Кассация инстанцияси судида процессуал ҳуқуқ нормаларини бузиш ёки нотўғри қўллаш ҳоллари аниқланмаган бўлсада, гувоҳ­лар сўроқ қилинмаганлигини, Н.А.нинг мулкдор эканлиги текши­рилмаганлигини, мулк қаердан, қандай баҳода ва қанча миқдорда сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ишга қўшилма­ганлигини асос қилиб, юқорида баён қилинган қонун талабларига зид равишда ишни янгидан кўриш учун юборган1.
3) Суд ишни кассация инстанциясида кўриб чиққач, ҳар бир даъво юзасидан ўз ваколатлари доирасида қарор қабул қилиниши лозим.
Э.М. меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани бекор қилиш, уй-жой олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида З.Ҳ. ва Т.Ҳ.ларга нисбатан судга даъво билан мурожаат қилган.
Суднинг ҳал қилув қарори билан Э.М.нинг даъвоси қисман қаноатлантирилиб, қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғриси­даги гувоҳнома бекор қилинган. Даъвонинг олди-сотди шартнома­сини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги қисми рад этилган.
Кассация инстанцияси судининг ажрими билан ҳал қилув қарорининг олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишга оид қисми бекор қилиниб, Э.М.га алоҳида даъво билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган.
Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси суди ажримининг олди-сотди шартномасига оид қисмини бекор қилиб, ишни янгидан кассация инстанцияси судида кўриш учун юборди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 34815-моддасига биноан, суд ишни кассация тартибида кўриб ўз ажрими билан ҳал қилув қарорини бутунлай ёки қисман бекор қилгач, янги ҳал қилув қарори чиқаришга, ишни янгидан кўриб чиқиш учун юборишга, иш юритишни тугатишга ёхуд аризани кўрмасдан қолдиришга ҳақлидир.
Кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини бекор қилгач, ўз ваколатлари доирасида қайд этилган қарорлардан бирини қабул қилиши лозим бўлсада, қонунга зид равишда Э.М.га алоҳида даъво билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтирган1.

Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   371   372   373   374   375   376   377   378   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish