Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович



Download 12,6 Mb.
bet371/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   367   368   369   370   371   372   373   374   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

34812-м о д д а. Ишни кассация инстанциясида кўриш
муддатлари


Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди касса­ция шикояти ёки протести бўйича тушган ишни у келиб тушган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай кўриб чиқиши лозим. Иш ўта мураккаб бўлган ёки бошқа алоҳида ҳолларда тегишли суднинг раиси бу муддатни кўпи билан яна йигирма кунга узайтириши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди кассация шикояти ёки протести бўйича тушган ишни у келиб тушган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай кўриб чиқиши лозим. Алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси ёки унинг ўринбосари бу муддатни кўпи билан яна бир ойга узайтириши мумкин.
Ишни кассация инстанциясида кўриш муддати узайтирил­ган тақдирда, ишда иштирок этувчи шахсларга иш кўрила­диган кун олдиндан хабар қилиб қўйилиши лозим.


1. Фуқаролик ишларини судда кўриб ҳал қилиш учун суд ва ишда иштирок этувчи шахслар процессуал муддатларга амал қилишлари талаб этилади.
Процессуал муддатлар, фуқаролик ишларини судларда кўриш билан боғлиқ муддатларга ҳамда судда айрим процессуал ҳаракатларни бажариш билан боғлиқ муддатларга бўлинади.
Ушбу шарҳланаётган қоида судда иш кўриш билан боғлиқ муддатларга тегишли бўлиб шу хусусда фикр юритилади.
Фуқаролик ишлари судларда белгиланган муддатларда кўри­лади ва ҳал қилинади. Қонун (ФПКнинг 4-моддаси)да фуқаролик ишларини тўғри ва ўз вақтида кўриш лозимлиги кўрсатилган.
Ҳуқуқни ҳимоя қилиш юзасидан суд фаолиятининг сустлик билан амалга оширилиши, фуқаролик ишида иштирок этувчи тарафларнинг қонуний ҳуқуқларининг бузилишига олиб келиши мумкин. Шу туфайли республика Олий суди ўзининг бир қатор Пленум қарорларида айрим фуқаролик ишларини, хусусан али­ментлар ундириш, етказилган зарар ҳақини қоплаш тўғрисидаги ишларнинг судларда кўрилишида сарсонгарчиликка йўл қўймас­лик, процесснинг чўзилишига ва нотўғри олиб борилишига қара­тилган ҳар қандай ҳаракатларнинг олдини олиш зарурлиги таъкид­ланган1.
Республика Олий суди “Фуқаролик ишларини биринчи инстан­ция судида кўрилишида процессуал қонунларни қўлланиши тўғри­сида”ги Пленум қарори судлар процессуал муддатларга риоя қилиш лозимлигини таъкидлаб, суд қарорларининг ижросини ва фуқаролик ишларини қонун билан белгиланган муддатда кўришга қаттиқ риоя қилишлари зарур деб кўрсатма берди2.
Фуқаролик ишларининг ўз вақтида кўрилиши муҳим процес­суал ҳаракатларни бажариш учун муайян муддатлар белгилаш билан таъминланади. ФПКнинг 126-моддасида кўрсатилишича, процессуал ҳаракатлар қонунда белгиланган муддатларда бажари­лади. Процессуал муддатлар қонунда белгиланмаган ҳолларда уларни суд тайинлайди.
Бинобарин, процессуал муддатлар деб, фуқаролик ишларини судда кўриш ва ҳал қилиш учун қонун билан белгиланган ёки суд томонидан тайинланган муддатларга айтилади.
Ишда иштирок этувчи тарафлар ва бошқа шахсларнинг қону­ний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида белгиланган муддатларга риоя этиш кассация инстанцияси судига ҳам тегиш­лидир. Шу туфайли ФПКнинг 34812-моддасида ишни кассация инстанциясида кўриш муддатлари кўрсатилган. Бу қоидада фуқаро­лик ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди кассация шикояти ёки протести бўйича тушган ишни у келиб тушган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай кўриб чиқиши лозим. Иш ўта мураккаб бўлган ёки бошқа фавқулодда ҳолларда тегишли суднинг раиси бу муддатни кўпи билан йигирма кунга узайтириши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди кассация шикояти ёки протести бўйича тушган ишни у келиб тушган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай кўриб чиқиши лозим. Алоҳида ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси ёки унинг ўрин­босари бу муддатни кўпи билан яна бир ойга узайтириши мумкин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 1999 йил 24 сентябр­даги “Фуқаролик ишларини кўришга тайёрлаш ва уларни кўриш муддатлари тўғрисида”ги Пленум қарорида юқори судлар, қуйи судлар томонидан кўрилган фуқаролик ишларини қонунда белгиланган тартибда кўриш муддатларини биринчи инстанция суди томонидан бузилганлигига камдан-кам эътибор қаратишлари ва тегишли чоралар кўриш учун ҳавола қилишлари ҳақида кўрсат­ма беради.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   367   368   369   370   371   372   373   374   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish