34811-м о д д а. Даъвогарнинг арз қилган талабларидан воз кечиши, жавобгарнинг даъвогар талаблари-ни тан олиши ва тарафларнинг келишув битими
Кассация шикояти берилган ёки протест келтирилгандан кейин даъвогарнинг арз қилган талабларидан воз кечиши, жавобгарнинг даъвогар талабларини тан олиши ва тарафларнинг келишув битими тузиши ёзма шаклда баён этилиб, кассация инстанцияси судига топширилиши лозим. Агар ишни кўриш вақтида даъвогар арз қилган талабларидан воз кечса, жавобгар арз қилинган талабларни тан олса ёки тарафлар келишув битими тузсалар, бу ҳақда суд мажлисининг баённомасига ёзиб қўйилади ва баённомани тегишинча даъвогар, жавобгар ёки ҳар икки тараф имзолайди.
Суд даъводан воз кечишни қабул қилишдан ёки келишув битимини тасдиқлашдан олдин даъвогарга ёки тарафларга бундай процессуал ҳаракатларнинг оқибатларини тушунтиради.
Даъвогарнинг арз қилган талабларидан воз кечиши қабул қилинган ёки тарафларнинг келишув битими тасдиқланган тақдирда кассация инстанцияси суди чиқарилган ҳал қилув қарорини бекор қилади ва иш юритишни тугатади.
Агар даъвогарнинг арз қилган талабларидан воз кечиши ёки тарафларнинг келишув битими қонунга зид бўлса ёхуд кимнингдир ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган бўлса, суд воз кечишни рад қилади ёки тузилган келишув битимини тасдиқламайди ҳамда ишни кассация тартибида кўради.
1. Фуқаролик ишларини судда кўришга оид эркин ҳуқуқлилик принципига кўра, манфаатдор шахс судда ўз ҳуқуқи ҳимоясидан воз кечишга ҳақли.
Ушбу шарҳланаётган қоидага асосан, манфаатдор шахс иш юритишнинг барча босқичларда, шунингдек биринчи, юқори инстанция судларида ҳам даъвогар арз қилган талабларидан воз кечиши, жавобгар ҳам даъвогарнинг талабларини тан олиб, даъвога иқрор бўлиши ва ниҳоят, агар тарафлар бир-бири билан келишсалар, келишув битимини тузиб, фуқаролик ишига якун ясашлари мумкин.
Даъвогар қўзғатилган даъво талабларидан нафақат биринчи инстанция судида, балки юқори судларда ҳам воз кечишга ҳақли. Жавобгарнинг эса, даъво талабларини тан олиши суд процессини ҳал этилишини бир мунча тезлаштиришга имконият беради. Булардан ташқари, тарафлар фуқаролик ишларини иш кўришнинг ҳар қандай босқичида келишув битими билан якунлашлари ҳам мумкин.
Кассация шикояти берилган ёки протест келтирилгандан кейин даъвогарнинг арз қилган талаблардан воз кечиши, жавобгарнинг даъвогар талабларини тан олиши ва тарафларнинг келишув битими тузиши ёзма шаклда баён этилиб, кассация инстанцияси судига топширилиши лозим. Агар иш кўриш вақтида даъвогар арз қилган талабларидан воз кечса, жавобгар арз қилинган талабларни тан олса ёки тарафлар келишув битими тузсалар, бу ҳақда суд мажлисининг баённомасига ёзиб қўйилади ва баённомани тегишинча даъвогар, жавобгар ёки ҳар икки тараф имзолайди.
Суд даъводан воз кечишни қабул қилишдан ёки келишув битимини тасдиқлашдан олдин даъвогарга ёки тарафларга бундай процессуал ҳаракатларнинг оқибатларини тушунтиради.
Даъвогарнинг арз қилган талабларидан воз кечиши қабул қилинган ёки тарафларнинг келишув битими тасдиқланган тақдирда, кассация инстанцияси суди чиқарилган ҳал қилув қарорини бекор қилади ва иш юритишни тугатади.
Агар даъвогарнинг арз қилган талабларидан воз кечиши ёки тарафларнинг келишув битими қонунга зид бўлса ёхуд бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган бўлса, суд бундай воз кечишни рад қилади ёки тузилган келишув битимини тасдиқламайди ҳамда ишни кассация тартибида кўради.
Фуқаролик ишларини судда кўришда тарафларнинг ўз талабларидан воз кечиши ёки улар ўртасида тузилган келишув битимлари қонунга зид деганда қуйидаги ҳолатларга суд эътибор бериши мақсадга мувофиқдир, жумладан, янглишиш таъсирида тузилган, алдаш, зўрлик, қўрқитиш, бир тараф вакилининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда келишиши ёки оғир ҳолатлар юз бериши таъсирида тузилган, қалбаки ва кўзбўямачилик учун тузилган ва бошқалар. ФКнинг 113-128-моддаларида битимларни ҳақиқий эмаслиги ҳақидаги қоидалар ўз ифодасини топган.
Фуқаролик ишида иштирок этувчи мустақил талаб билан арз қилувчи учинчи шахслар, даъвогар каби қонунда белгиланган процессуал ҳуқуқлардан фойдаланишлари муносабати билан улар ҳам ўз талабларидан воз кечишлари ва келишув битими тузишга ҳақлидирлар.
5. Агар кассация инстанцияси суди даъвогарнинг арз қилган талабларидан воз кечганда, тарафлар келишув битимини тузганларида иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим чиқаради, бу ўз навбатида шу иш бўйича манфаатдор шахсни судга мурожаат этиш ҳуқуқидан маҳрум этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |