Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович



Download 12,6 Mb.
bet366/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   362   363   364   365   366   367   368   369   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

3487-м о д д а. Кассация шикоятига қўшилиш


Процессда кассация шикояти берган тараф томонида қат­нашаётган шерик иштирокчилар ва учинчи шахслар берилган шикоятга қўшилишлари мумкин. Шикоятга қўшилиш ҳақида ариза берган вақтда давлат божи ундирилмайди.


1. Фуқаролик ишларида ўзларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаат­ларини ҳимоя қилиш учун судга даъвогар ёки бир неча даъво­гарлар, жавобгар ёки бир неча жавобгарларга нисбатан иш қўзға­тиш ФПКнинг 41-моддасида ифодалангани ҳақида кўрсатиб ўтилган эди.
Бу қонунда кўрсатилишича, судга бир неча даъвогар (шерик даъвогарлар) томонидан биргаликда ёки бир неча жавобгар (шерик жавобгарлар)га нисбатан талаб қўйилган ариза берилиши мумкин.
Даъвогарлар ва жавобгарлардан ҳар бири бошқа тарафга нисба­тан процессда мустақил равишда иштирок этади. Учинчи шахслар ҳам процессда биргаликда иштирок этишлари мумкин.
Процессда биргаликда иштирок этишга даъво ишларида, давлат органлари ва бошқа органлар, шунингдек мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан берилган шикоят ҳамда аризалар бўйича ишларда ва алоҳида тартибда кўриладиган ишларда йўл қўйилади.
Биргаликда иштирок этувчилар ишни олиб боришни шерик иштирокчилардан бирига топширишлари мумкин.
2. ФПКнинг 41-моддасида кўрсатилганидек, талаб қўйилган ариза бир ёки бир неча даъвогарлар томонидан биргаликда ёхуд бир ёки бир неча жавобгарларга нисбатан қўзғатилиши мумкин.
Юқорида келтирилган қонунда белгиланганидек, даъвогарнинг ўрнини бир вақтнинг ўзида, қачонки низоли ҳуқуқ бир неча субъ­ектларга тегишли бўлганида бир неча шахслар (шерик даъвогарлар) эгаллашлари мумкин. Масалан, васият бўйича мерос мулки ворисларнинг фақат биригагина қолдирилганида қонунга (ФКнинг 1142-моддасига) биноан мерос мулкидан мажбурий ҳисса олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар (марҳумнинг вояга етмаган болалари, боқимида бўлган бошқа шахслар) ўзларига тегишли мерос ҳисса­сининг ажратиб берилиши тўғрисида судда даъво қўзғатиб шерик даъвогарлар бўла оладилар.
Даъво юзасидан жавобгар тараф ҳам бир неча шахслардан ибо­рат бўлиши мумкин. Масалан, бир неча шахс биргаликда жиноят қилиб, айтайлик ўғрилик қилиб, фуқарога ёки ташкилотга зарар етказганларида, жиноятдан зарар кўрган шахс судда даъво қўзға­тиб, кўрган зарарининг жиноятда иштирок қилган барча шахслар­дан шерикчилик принципи асосида ундирилиши тўғрисида талаб қўя олади.
Масалан, мулкнинг қўриқланиши туфайли зарар кўрган бир шахснинг даъво иши судда қўзғатилганида жавобгарга нисбатан бошқа шахсларнинг ҳам даъволари борлиги аниқлаганида, бундай шахслар ҳуқуқларининг ҳимоя қилинишини хоҳласалар, кўрилади­ган ишда шерик даъвогарлар бўлиб ҳисобланишлари мумкин. Суд барча даъво ишларини бир вақтнинг ўзида кўрилишини мақсадга мувофиқ деб топганида ва бундай ҳолларда ишда бошқаларнинг ҳам иштирок этишини лозим деб топса, иш юзасидан қўшимча даъвогарлар сифатида ишда иштирок этиш учун бошқа зарар кўр­ган шахсларни таклиф қилади. Уларнинг ишда иштирок этишлари мажбурий эмас, аммо ўз мулкий ҳуқуқларининг ҳимоя қилинишини хоҳласалар бир вақтда кўриладиган ишда шерик даъвогарлар сифатида ишда иштирок этишлари мумкин.
Шерик иштирокчиларнинг ҳар қайсилари фуқаролик жараёни­да ҳар қандай даъвогар ва жавобгар каби процессуал ҳуқуқлардан ва процессуал бурчлардан тенг фойдаланадилар.
Фуқаролик ишида иштирок этган шерик даъвогарлар ёки шерик жавобгарларнинг биронтаси томонидан бериладиган шикоят аризасига уларнинг ҳар қайсиси қўшилиш ҳуқуқига ҳам эга.
Фуқаролик ишининг юритилишида шерик иштирокчилардан бирининг ҳаракати бошқа шерикларнинг фойдасига ҳам, зарарига ҳам қаратилмайди, чунки шерик даъвогарлар ва шерик жавобгар­ларнинг ҳар қайсилари жараёнда бошқа тарафга нисбатан мустақил даъвогар ёки мустақил жавобгар бўлиб кўрилади.
3. Худди шерик даъвогарлар каби фуқаролик ишлари юзасидан даъво предметига нисбатан мустақил даъво билан арз қилмайдиган учинчи шахслар ҳам, агар улар мустақил равишда шикоят бермаган бўлсалар, процессда қатнашган тараф бошқалар томонидан берил­ган кассация шикоятига қўшилиши мумкин. Кассация шикоятига бундай қўшилиш мустақил шикоят бериш деб ҳисобланмайди, шунинг учун ҳам ишни кассация судида кўриш муддати татбиқ этилмайди.
Агар кассация шикоятига қўшилиш тўғрисидаги ариза судга берилса, ариза ишга қўшилиб кассация судига юборилади. Борди-ю, бундай ариза кассация инстанцияси судига берилган тақдирда, суд аризани алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунга қадар кўриши мумкин.
4. Кассация шикоятига қўшилиш мустақил шикоят бериш ҳи­собланмаганлиги туфайли бундай аризадан давлат божи ундирил­майди.
Кассация шикоятига қўшилиш учун асосий шикоят бўйича берилган ишнинг даъво асоси, предмети ўхшаш бўлиши талаб эти­лади. Масалан, ишга тиклашга оид иш бўйича берилган шикоятга бекор юрган вақт учун ҳақ талаб қилиш тўғри келади.

Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   362   363   364   365   366   367   368   369   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish