Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Иш юритишни тўхтатиб туриш вақти



Download 12,6 Mb.
bet90/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

94-м о д д а. Иш юритишни тўхтатиб туриш вақти


Иш юритиш қуйидаги вақтга қадар тўхтатиб турилади:
1) ушбу Кодекснинг 92-моддаси 1 ва 2-бандларида назарда тутилган ҳолларда - ҳуқуқий ворис ишга киришгунига ёки ишга жалб қилингунига қадар ёхуд муомалага лаёқатсиз шахсга қонуний вакил тайинлангунига қадар;
2) ушбу Кодекснинг 92-моддаси 3-бандида назарда тутилган ҳолларда - тараф Қуролли Кучларнинг ҳаракатдаги қисмида бўлиши тугагунига қадар;
3) ушбу Кодекснинг 92-моддаси 4-бандида назарда тутилган ҳолларда - суднинг ҳал қилув қарори ёки ҳукми қонуний кучга киргунига қадар ёки маъмурий тартибда кўрилаётган иш бўйича қарор чиқарилгунига қадар;
4) ушбу Кодекснинг 93-моддаси 1-бандида назарда тутилган ҳолларда - тегишлича, тарафнинг Қуролли Кучлар таркибида муддатли ҳақиқий ҳарбий хизматда бўлиши тугагунига ёки мазкур шахслар давлат мажбуриятини бажариб бўлгунига қадар;
5) ушбу Кодекснинг 93-моддаси 2-бандида назарда тутилган ҳолларда - тараф даволаш муассасасидан чиққунига ёки тараф­нинг судга келишига тўсқинлик қилаётган касаллик тузал­гунига қадар;
6) ушбу Кодекснинг 93-моддаси 3-бандида назарда тутилган ҳолларда - жавобгарни қидириш тамом бўлгунига қадар;
7) ушбу Кодекснинг 93-моддаси 4-бандида назарда тутилган ҳолларда - тараф қайтгунига қадар;
8) ушбу Кодекснинг 93-моддаси 5-бандида назарда тутилган ҳолларда - экспертиза ўтказиш тугагунига қадар.


1. Фуқаролик ишини судда кўриш жараёнида қонунда белги­ланган тўхтатишга мажбур бўлиш ва факультатив тўхтатишга қараб суд процессининг давомийлигини ҳал этади, жумладан, ФПКнинг 92-моддаси 1-2-бандларидаги ҳолатларни бартараф қилиниши, яъни ҳуқуқий ворис (процессуал ҳуқуқ қабул қилувчи шахс) ишга киришгунига ёки суд томонидан ишга жалб қилингунига қадар тўхтатилади. Бундан ташқари, муомала лаёқатини йўқотган шахс муомалага лаёқатли бўлгунга ёинки уларга нисбатан қонуний вакиллар (васий, ҳомий тайинланиши) тайинлангунча иш кўришни тўхтатиб туриши лозим.
Моддий ҳуқуқни қабул қилишлик фуқаролик ҳуқуқи билан тар­тибга солинади, масалан, ворислик ҳуқуқи (мерос олиш) ва ҳоказо
Юридик шахсларнинг процессуал ҳуқуқни қабул қилиши (про­цессуал ҳуқуқий ворислик) ва уларнинг моддий ҳуқуқи оқибатлари фуқаролик кодекси билан тартибга солинади.
Юридик шахсни қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахс муассислари (иштирокчилари) ёки орган қайта ташкил этилаётган юридик шахснинг кредиторларини бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилишлари шарт.
Қайта ташкил этилаётган юридик шахснинг кредитори шу юридик шахснинг қарздор бўлишига олиб келган мажбуриятларни бекор қилишни ёки муддатидан олдин бажаришни ҳамда зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Агар тақсимлаш баланси қайта ташкил этилган юридик шахс­нинг ҳуқуқий ворисини аниқлаш имконини бермаса, янгидан ву­жудга келган юридик шахслар қайта ташкил этилган юридик шахс­нинг ўз кредиторлари олдидаги мажбуриятлари бўйича солидар жавобгар бўладилар.
2. Қуролли Кучларда хизмат қилаётган тарафларнинг кўрили­ши лозим бўладиган фуқаролик ишини тўхтатиб турилиши айрим фуқароларга ёки юридик шахсларга тегишли бўлмасдан давлат ҳокимияти органларининг чиқарган қарор ва ҳуқуқий ҳужжатлари­га боғлиқдир. Айрим ҳолларда ҳарбий хизматчиларни қандайдир сабабларга кўра белгиланган хизмат вақтидан озод қилиш ҳоллари ҳам мумкин.
3. Суд иш юритишни тўхтатиш ҳақида ажрим чиқарилганидан кейин шу билан унинг вазифаси тугайди деган маънони англатмай­ди, аксинча судья ўз ташаббуси билан ёки манфаатдор шахслар­нинг илтимоси бўйича иш юритишни тўхтатишга асос бўладиган ҳолатларни қандай кечаётганлиги ҳақида ваколатли шахслардан маълумот олиб туришлари мақсадга мувофиқдир, чунки айрим инсофсиз шахслар даволанишни сунъий чўзишлари мумкин.
4. Фуқаролик иш кўришни тўхтатиш учун асос бўладиган ҳолатлардан яна бири судда муҳокама қилинаётган ишнинг узил-кесил ечимини топиш учун жиноий, маъмурий тартибда кўрилади­ган ишнинг якуни бўлмагунча фуқаролик ишини ҳал этиш мумкин бўлмайди. Шу туфайли суд, масалан, жиноят ишида фуқаровий даъвогар бўлиши учун жиноий ишнинг якуни асос бўлади. Худди шу сингари маъмурий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича қабул қилинадиган қарор фуқаровий ишга тегишли бўлиши туфайли иш юритишни тўхтатиш учун сабаб бўлади.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish