Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович



Download 12,6 Mb.
bet98/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

10-боб. СУД ХАРАЖАТЛАРИ


103-м о д д а. Суд харажатларининг турлари


Суд харажатлари давлат божи ва ишни кўриш билан боғлиқ чиқимлардан иборатдир.


1. Фуқаролик ишлари бўйича одил судловни амалга оширишда давлат томонидан сарфланадиган маблағларнинг муайян қисми ишда манфаатдор бўлган шахслар томонидан тўланади. Қонун бу шахсларга (фуқаролар ва ташкилотларга) судларда фуқаролик иш­ларини юритиш юзасидан қилинадиган суд харажатларини-давлат божи ва ишни кўриш билан боғлиқ бўлган чиқимларни қоплашни юклайди.
Суд харажатларини бир қисмини давлат божи ташкил этади. Бу божлар судлар томонидан фуқаролик ишини юритилиши муносаба­ти билан қилинадиган харажатлар учун олинадиган ҳақ бўлиб кўрилади.
Демак, давлат божи давлат ташкилотлари, шу жумладан судлар томонида иш кўриш билан боғлиқ бўлган харажатлар эвазига ундириладиган ҳақ ҳисобланар экан.
Давлат божининг миқдори қонун билан белгиланган бўлиб, қоида бўйича даъво қиймати (баҳоси), яъни даъвогарнинг мулкий манфаатининг пул билан ифодаланган суммаси миқдорига боғлиқ бўлади. Суд орқали талаб қилинадиган пул ёки мулк қиймати қанча кўп бўлса, олинадиган давлат божи ҳам шунга яраша кўпроқ белгиланади.
2. Ишнинг судда кўрилиши билан боғлиқ бўлган харажатлар­нинг иккинчи қисмини суд чиқимлари ташкил қилади. Ишни кўриш билан боғлиқ бўлган чиқимлар: гувоҳларга ва экспертларга тўланадиган суммалардан, иш учун аҳамиятли бўлган жойнинг суд томонидан бориб кўрилиши билан боғлиқ бўлган харажатлардан, ФПКнинг 140-моддасида кўрсатилган ҳолларда жавобгарни, чунон­чи, алимент тўлашдан ёки бировга етказилган зарар ҳақини тўлаш­дан қочган шахсни қидириш учун қилинган харажатлардан ва суднинг ҳал қилув қарорини ижро этиш билан боғлиқ бўлган харажатлардан иборат бўлади.
Ишдан манфаатдор бўлган шахслар томонидан суд харажат­лари тўлатилишининг аҳамияти давлат учун маблағ олишда эмас, балки тарафларнинг ўзларининг фуқаролик ҳуқуқий бурчларини ихтиёрий равишда бажаришга рағбатлантириш ва асоссиз низо­ларнинг қўзғатилишига йўл қўймасликдир.
3. Суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳамма­сидан ундирилмасдан, фақат иш бўйича манфаатдор бўлган шахс­лардан, асосан даъвогар ва жавобгарлардан ундирилади. Булардан ташқари, процессда биргаликда иштирок этувчилар (шерик даъво­гар, шерик жавобгар)лардан ҳамда учинчи шахслардан ҳам ундири­лади.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish