Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович



Download 12,6 Mb.
bet100/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

105-м о д д а. Даъвонинг баҳоси


Даъвонинг баҳоси қуйидагича белгиланади:

  1. пул ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича-ундирила­диган суммага қараб;

  2. мулк талаб қилиш тўғрисидаги даъволар бўйича-даъво қилинаётган мулкнинг қийматига қараб;

  3. бир қанча мустақил талаблардан иборат даъволар бўйи­ча-ҳамма талабларнинг умумий суммасига қараб;

  4. алимент ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича-бир йиллик тўловларнинг йиғиндисига қараб;

  5. муддатли тўловлар ва пул бериш тўғрисидаги даъволар бўйича-тўловларнинг ёки бериладиган пулларнинг йиғинди­сига қараб, лекин кўпи билан уч йиллик йиғиндисига қараб;

  6. муддатсиз ёки умрбод тўловлар ва пул бериш тўғриси­даги даъволар бўйича-тўловларнинг ёки пулларнинг уч йил ичидаги йиғиндисига қараб;

  7. тўловларни ёки пул беришни камайтириш ёхуд кўпайти­риш тўғрисидаги даъволар бўйича-тўловлар ёки бериладиган пуллар камайтириладиган ёки кўпайтириладиган суммага, лекин кўпи билан бир йиллик суммага қараб;

  8. тўловларни ёки пул беришни тўхтатиш тўғрисидаги даъволар бўйича-қолган тўловлар ёки пуллар йиғиндисига, лекин кўпи билан бир йиллик йиғиндисига қараб;

  9. мулк ижараси шартномасини муддатидан илгари бекор қилиш ҳақидаги даъволар бўйича шартнома амал қилишининг қолган муддатида мулкдан фойдаланиш учун тўланадиган тўловларнинг, лекин кўпи билан уч йил ичидаги тўловларнинг йиғиндисига қараб;

  10. хусусий мулк ҳуқуқи асосида фуқароларга тегишли иморатларга эгалик ҳуқуқи тўғрисидаги даъволар бўйича-иморатнинг ҳақиқий қийматига қараб, лекин бу миқдор инвен­таризация баҳосидан, инвентаризация баҳоси бўлмаганида эса, мажбурий суғурта баҳосидан кам бўлмаслиги керак, ташкилот­ларга қарашли иморатларга доир даъволар бўйича эса, иморатнинг ҳақиқий баҳосидан кам бўлмаслиги керак.



1. Фуқаролик даъво ишларини ва бошқа ишларни судда кўриш­да уларнинг баҳосини ва шу асосида давлат божи қанча миқдорда ундирилиши лозимлигини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Дастав­вал, даъвонинг баҳосини даъвогар аниқлаб кўрсатиб беради. Даъво­гар даъвонинг баҳосини аниқлашда талаб нимага қаратилганига қараб белгилаши лозим. Агар даъвогар пул суммасини ундириш ҳақида даъво талаблари билан судга мурожаат этсалар, аризада унинг миқдори кўрсатилади.
Айрим ҳолларда даъвогар даъво талабларини белгилашда унинг қийматини аниқлаш қийинчилик туғдирадиган ҳолларда унинг баҳоси (қиймати) тахминий белгиланиши лозим. Агар иш кўриш жараёнида унинг баҳоси ортиқ бўлса, ортиқча қисмини қайтариш, кам қисмини тўлдириш масаласи судья томонидан ҳал этилади.
2. Фуқаролик иши судда бир қанча мустақил талаблардан иборат даъволар бўйича иш қўзғатилган тақдирда ундириладиган сумма ҳамма талабларнинг умумий йиғиндисини ҳисобга олган ҳолда ҳал этилади.
Юқорида баён этилганидек, даъвонинг баҳосини аниқлашда судья пул ундириш билан боғлиқ божларни ундиришга қараганда мулк билан боғлиқ, даврли тўловларни ундиришга алоҳида эътибор бериши лозим.
Муддатсиз ёки умрбод тўловлар бўйича давлат божини унди­риш учун уларнинг қийматини аниқлаш билан боғлиқ даъволарга суд ФПКнинг 160-моддаси 6-банди асосида экспертиза тайинлаш масаласини ҳал этиши мақсадга мувофиқ.
Суд амалиётидан мисол келтирамиз:
Н. судга М.га нисбатан даъво билан мурожаат қилиб, 500.000 сўм маънавий зарар ундиришни сўраган.
Суд даъвони қисман қаноатлантириб, М.дан Н. фойдасига маънавий зарар учун 250.000 сўм ва давлат фойдасига 95.384 сўм миқдорида давлат божи ундирган.
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилоят суди ишни апелля­ция тартибида кўриб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
Вилоят суди раёсати қарори билан суд қарорларининг давлат божига оид қисми энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида белгилаб ўзгартирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 28 апрелдаги “Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни қўл­лашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 16-бандига кўра, суд маънавий ва жисмоний азобларни қоплаш ҳақидаги даъво аризаларни қабул қилиш ва ишларни кўришда маънавий зарар пул билан қоплансада, номулкий зарар эканлигини ҳисобга олиши лозим. Мазкур тушунтиришни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги “Давлат божи ставкалари ҳақида”ги 533-сонли қарори биринчи қисмининг «д» бандига биноан, мулкка оид бўлмаган турдаги даъво аризалари учун белгиланган миқдорда давлат божи ундирилиши лозим.
Раёсат қарорида кўрсатилганидек, суд давлат божи миқдорини белгилашда маънавий зарарнинг умумий миқдори (250.000 сўм)дан келиб чиқиб, хатоликка йўл қўйган.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish