Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович



Download 12,6 Mb.
bet84/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

88-м о д д а. Экспертнинг хулосаси


Эксперт ўз хулосасини ёзма шаклда беради ва у ишга қўшиб қўйилади.
Суд экспертга ўз хулосасини оғзаки тушунтириб беришни таклиф қилиш ҳуқуқига эга. Оғзаки тушунтириш суд маж­лисининг баённомасига киритилади, экспертга ўқиб берилади ва эксперт томонидан имзоланади.
Экспертнинг хулосасида ўтказилган текширувларнинг батафсил баёни, текширувлар натижасида чиқарилган хулоса­лар ва суднинг қўйган саволларига асосли жавоблар бўлиши лозим. Агар эксперт экспертиза ўтказаётганида суднинг қўйган саволларида кўрсатилмаган, лекин иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни аниқласа, у ўзининг хулосасига шу ҳолатлар тўғрисидаги фикр-мулоҳазаларини киритишга ҳақли.
Суднинг эксперт хулосасига қўшилмаганлиги иш юзасидан чиқарилган ҳал қилув қарорида ёки ажримда асослаб берилган бўлиши лозим.


1. Белгиланган тартибда экспертиза ўтказилганидан сўнг экс­перт ўзининг хулосасини ёзма шаклда беради ва у ишга қўшиб қўйилади. Суд экспертга ўз хулосасини оғзаки тушунтириб, бериш­ни таклиф қилиш ҳуқуқига эгадир. Оғзаки тушунтириш суд маж­лисининг баённомасига ёзилади, экспертга ўқиб берилади ва у томонидан имзоланади.
Экспертнинг хулосаси ўтказилган текширувларнинг батафсил баёнидан, уларнинг натижасида чиқарилган хулосалар ва суднинг қўйган саволларига асослантирилган жавоблардан иборат бўлмоғи лозим.
Агар эксперт экспертиза ўтказилаётганида суднинг қўйган саволларида кўрсатилмаган, лекин иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни аниқласа, у ўзининг фикрига шу ҳолатлар тўғрисидаги хулосаларни киритишга ҳақлидир.
Экспертнинг хулосаси суд учун мажбурий эмас ва суд унга белгиланган қоидаларга биноан баҳо беради. Экспертнинг фикрича, суднинг қўшилмаганлик сабаби иш бўйича чиқарилган ҳал қилув қарорида ёки ажримда асослантирилган бўлиши лозим.
Айрим ҳолларда суд (судья) тарафларнинг илтимослари бўйича ёки ўз ташаббуси билан бир неча экспертлар тайинлаши мумкин. Бундай ҳолларда улар ўзаро маслаҳатлашишга ҳақлидирлар. Агар экспертлар умумий бир хулосага келсалар, уларнинг ҳаммаси бир фикрни имзолайдилар. Агар улар келиша олмасалар, уларнинг ҳар бири алоҳида фикр ёзади. Суд бундай ҳолда экспертлардан қўшим­ча баёнот топширишни талаб қилиши ёки бошқа экспертлар тайин­лаши мумкин.
ФПКнинг 67-моддасига кўра, ҳеч қандай далил суд учун ол­диндан аниқланган кучга эга эмаслиги сабабли экспертнинг хулоса­си алоҳида исботлаш воситаси ҳисобланмай, барча бошқа далиллар билан биргаликда баҳоланмоғи керак. Суднинг эксперт хулосасига қўшилмаганлиги ҳал қилув қарорида ёки ажримда асосланмоғи лозим (ФПКнинг 88-моддаси). Экспертнинг хулосасини баҳолашда суд экспертиза ўтказилиши вақтида процессуал ҳуқуқ меъёрларига риоя қилинган-қилинмаганлигини, тарафларнинг ва ишда қатна­шаётган бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари бузилган-бузилмаганлиги­ни, экспертнинг ваколатлилигини текшириш усулининг илмий­лигини текшириши лозим бўлади.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish