360-м о д д а. Назоpат таpтибидаги пpотестлаp бўйича
ажpим ва қаpоpлаp чиқаpиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раёсатларининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатларининг ажримлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарорлари ушбу Кодекснинг 14 ва 204-моддаларида назарда тутилган тартибда чиқарилади.
Пpотест қаноатлантиpилишини ёқлаб ва унга қарши беpилган овозлаp тенг бўлиб қолса, пpотест pад этилган ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатининг назорат тартибидаги протест бўйича чиқаpган ажpими суднинг тўлиқ таркиби томонидан имзоланади.
Суд раёсатининг қарори раёсат мажлисида раислик қилувчи томонидан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қаpоpи эса, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раиси ва котиби томонидан имзоланади.
1. Юқорида қайд қилганимиздек, назорат инстанцияси судида иш кўрилганда қайси босқич судида иш кўрилишига қараб қабул қилинадиган акт ҳам турлича бўлиши қонунда баён қилинган.
Ушбу қоидада вилоят ва унга тенглаштирилган судлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсати ва Пленуми томонидан қабул қилинадиган актлар қарор шаклида, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фуқаролик судлов ҳайъатида кўрилган ишлар юзасидан ажрим чиқариш масалалари ёритилган.
Назорат инстанцияси судининг қайси босқичида қандай акт қабул қилинишидан қатъи назар, улар қонунда кўрсатилган тартибга риоя қилишлари зарур. Чунончи, тегишли назорат инстанцияси судининг қарор ва ажримлари ФПКнинг 14 ва 204-моддаларига амал қилинган бўлиши талаб этилади. Масалан, ишни кўриш чоғида келиб чиқадиган ҳамма масалалар судьянинг якка ўзи томонидан, ишни судьялар ҳайъати кўраётган ҳолларда эса, судьяларнинг кўпчилик овози билан ҳал этилади. Суд қарорлари маслаҳатхона (алоҳида хона)да чиқарилади ва ёзма равишда тузилади. Қарор чиқариш вақтида бошқа шахсларнинг ҳозир бўлишига йўл қўйилмайди. Ҳар бир масала ҳайъат томонидан ҳал қилинаётганида судьяларнинг бирортаси ҳам овоз беришда бетараф қолишга ҳақли эмас. Раислик қилувчи ҳаммадан кейин овоз беради. Озчилик томонида қолган судья ўзининг алоҳида фикрини ёзма равишда баён қилишга ҳақли, унинг бу фикри ишга қўшиб қўйилади, бироқ эълон қилинмайди. Ишда иштирок этувчи шахслар судьянинг алоҳида фикри билан таништирилмайди.
Агар алоҳида фикр баён қилинган суд қарори юқори суд инстанциясида кўрилмаган бўлса, у қонуний кучга кирганидан кейин иш билан бирга қўшиб қарорга нисбатан протест келтириш масаласини ҳал қилиш учун тегишли суд раисига юборилади.
2. Булардан ташқари, назорат инстанцияси судининг чиқарадиган ажримлари ва қарорлари ҳам биринчи инстанция судларидаги тартиб каби алоҳида хонада чиқарилиши, у ёзма равишда тузилиши ва судьялар томонидан (ҳайъат таркибида кўрилганида ҳамма судьялар томонидан) имзоланиши қарор, ажримларни қабул қилишда бошқа шахсларнинг ҳозир бўлмаслиги ва ҳоказо қоидалар ҳам назорат инстанцияси судида иш кўрилганда татбиқ этилиши ФПКнинг 204-моддасида аниқ кўрсатиб ўтилган.
3. Демак, Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатлари томонидан назорат тартибида кўриладиган ишлар юзасидан қабул қилинадиган ҳужжат - ажрим шаклида чиқарилади. Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди, вилоят судлари, Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси Олий судларининг Раёсатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленуми назорат тартибида кўрилган ишлар бўйича қарор чиқарадилар.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раёсатларининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатларининг ажримлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарорлари ФПКнинг 14 ва 204-моддаларида назарда тутилган тартибда чиқарилади.
Ажрим ва қарорлар кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Протестни қаноатлантириш ва уни рад этиш учун берилган овозлар тенг бўлса, протест рад этилган ҳисобланади.
Юқори судлар қабул қилган ҳужжатларда, жумладан, Ўзбекис-тон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ажримида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, фуқаролик ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоят судлари ва Тошкент шаҳар суди раёсатларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарорида иш кўрилган вақт ва жой, ишни кўришда қатнашган судьяларнинг таркиби, прокурорнинг фамилияси, маърузачининг фамилияси, ишнинг ҳолатлари, чиқарилган ҳал қилув қарорларининг мазмуни, биринчи инстанция судининг ажрими, шунингдек, иш бўйича чиқарилган барча ажрим ва қарорлар, протестнинг мазмуни, қарорнинг асослари, иш янгидан кўришга юбориладиган бўлса, у қайси судга юборилиши кўрсатилган бўлиши лозим.
4. Назорат инстанцияси судларида Раёсат, судлов ҳайъати, Пленумнинг мажлисларида баённома юритиш ФПКнинг 349-361-моддаларида аниқ кўрсатилмаган бўлса-да, ФПКнинг 20-моддасида суднинг ҳар бир суд мажлиси тўғрисида, шунингдек, суд мажлисидан ташқари қилинган ҳар бир алоҳида процессуал ҳаракат тўғрисида баённома тузилиши белгиланган. Демак, бу қоиданинг мазмунига қараганда баённома тузиш назорат инстанцияси судларига ҳам тегишли эканлигига эътибор бериш лозим.
5. Назорат тартибида чиқариладиган актлар қайси суд босқичи томонидан чиқарилишига қараб имзоларни ҳам шунга қараб ваколатли шахслар қўядилар, масалан, вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг Раёсатларида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатида Раис томонидан; Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъати томонидан чиқарилган ажрим-судьяларнинг тўлиқ таркиби томонидан имзоланиши, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори эса, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раиси ва котиби томонидан имзоланиши кўрсатиб ўтилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |