359-м о д д а. Ишни назоpат таpтибида кўpишда
пpокуpоpнинг иштиpоки
Ишни назоpат таpтибида кўpишда пpокуpоp қатнашиб, ўзи ёки юқоpи турувчи пpокуpоp келтиpган пpотестни қувватлайди ёхуд суд pаиси ёки унинг ўpинбосаpи келтирган пpотест бўйича кўpилаётган иш юзасидан ўз фикрини беради.
1. Қонуний кучга кирган суднинг ҳал қилув қарори, ажрим, қарорларини назорат тартибида қайта кўришда прокурор ўзи протест келтирган-келтирмаганлигидан қатъи назар суд мажлисида иштирок этиши лозим. Агар, назорат тартибида ишни кўришда прокурор иштирок этса, ўзи келтирган протестни, шунингдек юқори турган прокурор томонидан келтирилган протестни қувватлаши лозим.
Агар фуқаролик иши юзасидан юқори турувчи суд Раиси ёки Олий суд раисининг ўринбосарлари томонидан келтирилган протестлар ва уларнинг умуман иш юзасидан фикр беришлари қонунда белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексида прокурорнинг эгаллаб турган лавозимига қараб назорат инстанцияси судининг қайси инстанция судларида иштирок этиши лозимлиги аниқ кўрсатиб берилган, масалан:
Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори тегишли фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судларининг, округ ва ҳудудий ҳарбий судларнинг ҳал қилув қарорлари ва ажримлари устидан ҳамда тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий судининг, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг судлов ҳайъатлари апелляция, кассация ажримлари устидан келтирган протестлар бўйича, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан биринчи инстанция бўйича кўриб чиқилган ишлар юзасидан апелляция ва кассация ажримлари бундан мустасно.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари - Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарорларидан ташқари, Ўзбекистон Республикаси судларининг ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва қарорлари устидан келтирган протестлар бўйича.
Демак, вилоят ва уларга тенглаштирилган прокурорлар - вилоят суди Раёсатларида; республика Бош прокурори ўринбосарлари - Ўзбекистон Республикаси Олий суд ҳайъатида, Раёсатида, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори эса Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленумида иштирок этиб, иш ва протест юзасидан ўзининг фикрини бериши кўрсатилган.
Назорат тартибида иш кўришда қонунда белгиланган ваколатли прокурор иштирок этиши талаб этилади, масалан, Олий суд Пленумида фақат Бош прокурор иштирок этиши лозим. Унинг ўринбосарлари Бош прокурор вазифасини бажариб турган тақдирдагина қатнашади.
2. Назорат тартибида келтирилган прокурорнинг протести, ўзи томонидан ёки юқори бўйсунувчи прокурор томонидан қайтариб олиниши мумкин. Прокурор, шунингдек суд мажлисида келтирган протестини қувватлашдан воз кечиши мумкин. Бундай ҳолларда, суд бу ҳақда ажрим (қарор) чиқаради. ФПКнинг 356-моддасига кўра, протестни қайтариб олиш билан протестни қувватламаслик масаласининг фарқига аҳамият бериш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |