356-м о д д а. Пpотестни тўлдиpиш, ўзгаpтиpиш ва
қайтаpиб олиш
Назоpат таpтибида пpотест келтиpган мансабдоp шахс пpотестни тўлдиpиш, ўзгаpтиpиш ёки қайтаpиб олишга ҳақли.
Пpокуpоp келтирган пpотестни юқоpи турувчи пpокуpоp ҳам тўлдиpиши, ўзгаpтиpиши ёки қайтаpиб олиши мумкин.
Пpотестни тўлдиpиш, ўзгаpтиpиш ёки қайтаpиб олишга пpотест кўpиладиган суд мажлиси бошлангунига қадаp йўл қўйилади. Пpотест тўлдиpилганлиги, ўзгаpтиpилганлиги ёки қайтаpиб олинганлиги ҳақида ишда иштиpок этувчи шахслаp хабаpдоp қилинадилар.
1. Фуқаролик процессуал ҳуқуқида белгиланган эркин ҳуқуқ принципига кўра, процесс иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, шунингдек “Судлар тўғрисида”ги Қонунда , ФПКда ва бошқа қонунларда белгиланган ҳуқуқлардан эркин, ўз эҳтиёжлари асосида фойдаланишга ҳақлидирлар. Ушбу шарҳланаётган қоида ҳам ана шу принцип асосида тузилган.
Назорат инстанцияси судига протест келтириш ваколатига эга бўлган суд, прокуратура органларининг ваколатли мансабдор шахслари ҳам ўз фикрларидан қайтишлари, уни тўлдиришлари ва лозим ҳолларда ўзгартиришлари мумкин. Бироқ бундай ҳаракатлар қонунда белгиланган доирада бўлишига йўл қўйилади.
2. Протест келтириш масаласини ҳал қилиш протест келтиришга ҳуқуқли бўлган шахсларнинг ҳуқуқ доирасига кирганлиги сабабли протестни қайтариб олиш ҳуқуқи ҳам шу шахсларга берилади. Бироқ протест назорат инстанциясининг суд мажлисида кўрилишига қайтариб чақириб олиниши мумкин.
Назорат инстанцияси судининг суд мажлисида кўрилаётган протестни киритган шахс уни қайтариб ололмайди, аммо у протестни қувватлашдан бош тортишга ҳақли.
Назорат инстанцияси суди мажлисида протестни қайтариб олиш ҳақида қилинган арз ёки протестни қувватлашдан бош тортиш, назорат тартибида ишнинг кўрилишини тўхтатишга асос бўла олмайди. Бундай ҳолларда иш кўрилиб, мазмунан қарор чиқарилади.
3. Ушбу қоиданинг мазмунига кўра, агар протестни прокурор келтирган бўлса, бўйсунувига кўра, юқори турувчи прокурор шу протестни тўлдиришга, ўзгартиришга ва ҳаттоки қайтариб олишга ҳақли. Бундай тартиб қуйи прокурорларни юқори прокурорларга бўйсуниш қоидасидан келиб чиққандир.
4. Агар суд органларининг қонунда (ФПКнинг 349-моддасида) кўрсатилган ваколатли мансабдор шахслари назорат тартибида протест келтирган тақдирда, фақат протест келтирган судья, масалан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раиси ўринбосарларининг ўзларигина протестни ўзгартириш, тўлдириш, қайтариб олишга ҳақлидирлар. Протестни қайтариб олишни фақат протест келтирган судьягина амалга оширади.
5. Назорат тартибида келтирилган протестни тўлдириш, ўзгартириш ва қайтариб олиш масаласи суд мажлиси бошлангунига қадар амалга оширилиши лозим.
Агар протестни қайтариб олиш ҳақида талаб қўйилган бўлса, уни асослаш талаб этилади. Протестни қайтариб олишни, протестдан воз кечишликка таққослаш мумкин. Шу сабабли протестни қайтариб олинганлиги, тўлдирилганлиги, ўзгартирилганлиги ҳақида ишда иштирок этувчи шахслар хабардор қилиниши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |