Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Пpотестлаpни кўpадиган судлаp



Download 12,6 Mb.
bet384/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   380   381   382   383   384   385   386   387   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

354-м о д д а. Пpотестлаpни кўpадиган судлаp


Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий судининг, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг раёсатлари тегишинча мазкур судларнинг, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари чиқарган апелляция ва кассация ажримлари устидан келтирилган протестлари бўйича ишларни кўради.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий судининг, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раёсатларининг қарорлари устидан келтирилган протестлар бўйича, шунинг­дек мазкур судлар томонидан биринчи инстанцияда кўрилган ишлар бўйича апелляция ва кассация ажримлари бўйича ишларни кўради.
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раёсати мазкур суднинг округ ва ҳудудий ҳарбий судлар томонидан кўрилган ишлар устидан чиқарган апелляция ва кассация ажримлари устидан келтирилган протестлар бўйича ишларни кўради. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Ҳарбий ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раёсатининг қарорлари устидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди­нинг мазкур суд томонидан биринчи инстанцияда кўрилган ишлар устидан келтирилган апелляция ва кассация ажрим­лари юзасидан келтирилган протестлари бўйича ишларни кўради.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатларининг апелляция ва кассация ажримлари устидан келтирилган протестлар бўйича ишларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатларининг назорат тартибида чиқарган ажрим­ларини кўради.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленуми Ўзбе­кистон Республикаси Олий суди Раёсатининг қарорлари усти­дан назорат тартибида келтирилган протестлар бўйича ишлар­ни кўради.
Зарур ҳолларда протестлар бўйича ишлар Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий суди, фуқаро­лик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судини четлаб ўтиб, назорат тартибида бевосита Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъатлари томонидан кўриб чиқилиши мумкин.


1. Назорат инстанцияси судлари қуйи судларга нисбатан фав­қулодда ҳолатлардагина иш кўрувчи босқич бўлганлиги туфайли ушбу судларга қайси суд бўғинлари кириши шарҳланаётган мод­дада ўз ифодасини топган. Суд ва прокуратура органларининг ваколатли, мансабдор шахслари ўзларига берилган ваколат доира­сида келтирадиган протестларни, вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг раёсатларига, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига, Ўзбекистон Респуб­ликаси Ҳарбий судининг раёсатига, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳарбий ҳайъатига, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатига, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Плену­мига протест келтиришга ҳақли эканлиги ўз ифодасини топган. Қуйида қайси судларнинг иш юзасидан келтирган протестларини қайси бўғиндаги юқори судлар кўриш масаласи шарҳланаётган моддада аниқ кўрсатиб берилган.
Бунга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий судининг, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг раёсатлари тегишинча мазкур судлар­нинг, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) суд­лари чиқарган апелляция ва кассация ажримлари устидан келти­рилган протестлар бўйича ишларни кўради.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий судининг, фуқаролик ишлари бўйича вилоят­лар ва Тошкент шаҳар судлари раёсатларининг қарорлари устидан келтирилган протестлар бўйича, шунингдек мазкур судлар томони­дан биринчи инстанцияда кўрилган ишлар бўйича апелляция ва кассация ажримлари бўйича ишларни кўради.
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раёсати мазкур суднинг округ ва ҳудудий ҳарбий судлар томонидан кўрилган ишлар устидан чиқарган апелляция ва кассация ажримлари устидан келтирилган протестлар бўйича ишларни кўради. Ўзбекистон Рес­публикаси Олий судининг Ҳарбий ҳайъати Ўзбекистон Республи­каси Ҳарбий суди раёсатининг қарорлари устидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг мазкур суд томонидан биринчи инстанцияда кўрилган ишлар устидан келтирилган апел­ляция ва кассация ажримлари юзасидан келтирилган протестлари бўйича ишларни кўради.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатларининг апелляция ва кассация ажримлари устидан келтирилган протестлар бўйича ишларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатларининг назорат тартибида чиқарган ажримларини кўради.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленуми Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг қарорлари устидан назорат тартибида келтирилган протестлар бўйича ишларни кўради.
Зарур ҳолларда протестлар бўйича ишлар Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судини четлаб ўтиб, назорат тартибида бевосита Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъат­лари томонидан кўриб чиқилиши мумкин.
2. Юқоридаги қоиданинг мазмунидан кўринадики, фуқаролик ишларини суд назорати тартибида кўрувчи охирги босқич (инстан­ция) суди Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленуми ҳи­собланиб, унинг қарори қуйи судлар учун мажбурий ижро этилиши лозим.
3. Барча фуқаролик ишлари бўйича судлар ҳамда ҳарбий суд­ларнинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва қарорлари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодек­сининг 349-моддасида кўрсатилган ваколатли шахсларнинг протес­тига асосан назорат тартибида кўрилади.
Фуқаролик ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси ҳарбий суди томонидан бирин­чи инстанцияда кўрилган фуқаролик ишлари, у апелляция ёки кассация тартибида мазкур судда кўрилган ёки кўрилмаганлигидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 349-моддаси 4-6 қисмларида кўрсатилган шахслар томонидан келтирилган протестлар бўйича Ўзбекистон Республи­каси Олий судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида кўрилади.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   380   381   382   383   384   385   386   387   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish