Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Қўшимча ва қайта экспертиза ўтказиш



Download 12,6 Mb.
bet183/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

194-м о д д а. Қўшимча ва қайта экспертиза ўтказиш


Экспертнинг хулосаси етарли даражада аниқ ёки тўла бўлмаса, суд қўшимча экспертиза тайинлаши мумкин.
Экспертнинг хулосаси асоссиз бўлганлиги сабабли суд унга қўшилмаса, шунингдек, бир неча экспертнинг хулосалари бир-бирига зид бўлса, суд қайта экспертиза тайин қилиб, уни ўтказишни бошқа экспертга ёки экспертларга топшириши мумкин.


1. Фуқаролик ишлари бўйича тайинланган экспертизани сифат­ли ўтказилиши иш учун аҳамиятлидир. Шу боис ҳам суд эксперт хулосасини чуқур таҳлил қилиши лозим. Судья бу масалага жиддий ёндашган тақдирдагина фуқаролик иши одилона ҳал этилишига асос бўлади. Агар судья экспертнинг берган хулосаси етарли дара­жада аниқ ёки тўла эмас, деган хулосага келса, қўшимча экспертиза тайинлашига асос бўлади.
Экспертнинг хулосасини аниқ ёки тўлиқ бўлмаслиги деганда: агар, ажримда суд томонидан қўйилган саволларга эксперт тўлиқ, асосли жавоб бермаганлиги, фуқаролик иши бўйича тўпланган ҳужжатларга етарли даражада аҳамият берилмаганлиги, шунингдек муқаддам ўтказилган экспертизага кўра иш учун янги ҳолатларни аниқланиши ҳамда экспертиза учун қўшимча ҳужжатларни тақдим этилиши ва бошқалар қўшимча экспертиза ўтказиш учун асос бўладиган ҳолатлар тушунчасига киради.
Суд процесси жараёнида, айниқса, судьяда қўшимча экспертиза ўтказиш тўғрисида фикр туғилса, ўтказилган экспертиза жараёнида йўл қўйилган камчилик ва нуқсонларини судда иш кўриш жараё­нида экспертга саволлар бериш йўли билан айрим масалаларга аниқлик киритиш мумкинлигига аҳамият бериш мақсадга мувофиқ бўлади.
Қўшимча экспертизани суд иш бўйича олдин экспертиза ўтказ­ган экспертга топшириши мақсадга мувофиқдир, чунки эксперт ўзи йўл қўйган хатоларини англайди ва масалани ҳал этиш учун қандай иш қилиш кераклигини билади.
Суд томонидан қўшимча экспертиза экспертнинг дастлабки хулосасидаги бўшлиқларни тўлдириш мақсадида, хулоса тўлиқ бўлмаган ёки етарли даражада аниқ бўлмаган ҳолларда, хулоса юзасидан экспертни сўроқ қилиш орқали бартараф этиш имкони мавжуд бўлмаган ва мажбурий қўшимча текширувлар ўтказиш та­лаб этиладиган, шунингдек, илгари текширув ўтказилган фуқаро­лик ишининг ҳолатлари бўйича янги саволлар туғилган тақдирда тайинланади (Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 12 декабрдаги “Фуқаролик ишлари бўйича экспертиза тайинлаш, ўтказиш ва эксперт хулосасига баҳо беришда суд амалиётида келиб чиқадиган айрим масалалар ҳақида”ги қарори).
Экспертларнинг хулосаси қатъий бўлсагина исботлаш воситаси сифатида фойдаланиш мумкин. Тахминий хулосаларни суд чиқара­диган қарор асосига қўйиб бўлмайди. Суднинг эксперт хулосасига қўшилмаганлиги иш юзасидан чиқарилган ҳал қилув қарорида ёки ажримда асослаб берилган бўлиши лозим. Айрим ҳолларда суд томонидан эксперт олдига қўйилган саволда иш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатлар қўйилмаган бўлиши мумкин, агар бу камчи­лик экспертиза жараёнида аниқланган тақдирда, у ўзининг хуло­сасида ана шу янгиликлар тўғрисида кўрсатишга ҳақли (ФПКнинг 88-моддаси).
2. Фуқаролик иши бўйича экспертнинг хулосасини текшириш жараёнида раислик қилувчи судьяда (судда) тақдим этилган хуло­сасининг тўғрилигига ёки асоссиз эканлигига шубҳа туғилган тақдирда уни атрофлича таҳлил қилиши керак. Шубҳалар турли бўлиши мумкин, жумладан, тарафларнинг эксперт билан қарин­дошлик муносабатда бўлиши, уларнинг моддий манфаатдорлик, шунингдек хулосанинг қўрқув натижасида берилганлиги ва ҳоказо. Агар бундай ҳолатлар аниқланган тақдирда суд қайта экспертиза тайинлаши ва бу ҳақда ажримда кўрсатиши керак.
Суд экспертнинг хулосаси асослантирилмаганлиги ёки бир неча экспертнинг бир-бирига зид хулосалари мавжуд бўлганлиги унинг тўғрилигига шубҳа туғдирганда қайта экспертиза тайинлай­ди. Қайта экспертиза тайинлаш учун асос бўлиб, суд иш бўйича муқаддам тайинлаган эксперт (экспертларнинг) хулосасини асоссиз бўлиши, иш бўйича қўйилган муаммоли масалани ечиб берилма­ганлиги ёки экспертларнинг хулосаларини бир-бирига зид бўлиши туфайли янги таркибда тузилган ва тайинланган экспертлар таркиби тушунилади.
Ажримда қайта экспертиза ўтказишга асос бўлган ҳолатлар ва аниқланиши лозим бўлган масалалар кўрсатилади. Қайта экспер­тиза тайинлаш ҳақидаги ажримда фуқаролик иши бўйича аниқла­ниши лозим бўлган масалалар мавжуд янги илмий-техника усул­ларини татбиқ этиш асосида қўйилган саволларга батафсил жавоб топиш мумкинлиги кўрсатилади.
Агар бир нечта экспертнинг хулосалари бир-бирига зид бўлса, суд қайта экспертиза тайинлашда, эътибор берилиши лозим бўлган ҳолатлар ва қандай масалалар тўлиқ ёритилган бўлишлиги ҳақида ажримда кўрсатилади.
Суд қайта тайинланган экспертга ҳам худди бундан олдин та­йинланган экспертга иш материаллари ва бошқа ҳужжатлар билан таништирилганлиги каби ҳаракатларни амалга ошириш лозим, шунингдек, суд келишмаган олдинги экспертнинг хулосасини ҳам қайта тайинланган экспертни таништириши мумкин.
Суд лозим топган ҳолларда илгари хулоса берган экспертни қайта тайинланган экспертлар қаторига қўшиши мумкин. Бунинг учун судда иш унумли ва натижали бўлишлигига шубҳа туғилмаган тақдирда йўл қўйилади.
Суд эксперт хулосаларига қўшилмаса, қайта экспертиза тайин­лаш мажбурий эмас. Ушбу масалани ҳал этаётганда экспертиза предмети бўлган ҳолатларга доир ишда бошқа далилларнинг мавжудлиги, шунингдек, такрорий экспертиза ўтказишнинг амалий имкониятлари ҳисобга олиниши лозим.
Иш бўйича тарафларнинг эксперт хулосасига қўшилмаслиги, мутахассис фикри мавжудлиги ва бошқа важлар қайта экспертиза ўтказиш учун асос бўла олмайди.
Қайта экспертиза хулосасида экспертнинг олдинги экспертиза хулосасининг тўғрилиги ёки нотўғрилиги ҳақидаги хулосаси қайси маълумотларга асосланганлиги кўрсатилиши шарт.1

Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish