Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003



Download 0,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/33
Sana25.03.2022
Hajmi0,94 Mb.
#509443
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   33
Bog'liq
12. Инвестиция хукуки 2007

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 
йил 2 майдаги “Тўғридин-тўғри хоржий инвестицияларни 
ҳуқуқий ҳимоя қилишни кучайтиришга доир қўшимча чора-
тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 
Ушбу қарорга 
биноан "Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва 
уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси 
Қонунига мувофиқ ва республикага тўғридан-тўғри хорижий 
инвестицияларни жалб қилиш учун янада қулай шарт-шароитларни 
таъминлаш, хорижий инвестицияларни ишончли ҳуқуқий ҳимоя 
қилишнинг амалий механизмини барпо этиш, мана шу асосда 
мамлакатдаги инвестиция муҳитини янада яхшилаш мақсадида 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Адлия 
вазирлигига 
хорижий 
инвесторларни 
ва 
хорижий 
инвестициялар 
иштирокидаги 
корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилишни таъминлаш вазифаси 
юкланди. Бунинг учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига 
қуйидаги ҳуқуқлар берилди: 
хорижий 
инвесторларни 
ва 
хорижий 
инвестициялар 
иштирокидаги 
корхоналарни 
жавобгарликка 
тортишнинг 
асослилигини зарур ҳужжатлар, шу жумладан жиноий, фуқаролик, 
хўжалик ва маъмурий ишлар материаллари билан танишиш йўли 
билан ўрганиб чиқиш; 
вазирликлар, идоралар ва назорат органлари, шунингдек 
маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари раҳбарларига қонун 
ҳужжатларининг аниқланган бузилишлари, қонун бузилишини ва 
унга олиб келувчи шарт-шароитларнинг сабабларини бартараф 
қилиш тўғрисида белгиланган муддатларда бажарилиши мажбурий 
бўлган тақдимномалар киритиш; 
мансабдор шахслар томонидан хорижий инвесторлар ва 
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқлари ва 
қонуний манфаатлари бузилиши ҳоллари аниқланган ҳолларда, 
шунингдек адлия органларининг қонуний талаблари мансабдор 
шахслар томонидан бажарилмаган тақдирда айбдор мансабдор 


шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалаларни тегишли 
органлар олдига қўйиш; 
хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги 
корхоналарнинг ҳуқуқларини бузаётган назорат қилувчи ҳамда 
маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг ҳаракати ёки 
қарорларини тўхтатиб қўйиш; 
жиноий, фуқаролик, хўжалик ва маъмурий ишлар бўйича 
хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги 
корхоналарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузувчи суд 
ҳужжатларини давлат божи тўламасдан қайта кўриб чиқиш тўғрисида 
суд инстанцияларига таклифлар билан мурожаат қилиш; 
хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги 
корхоналарнинг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги 
тўғрисидаги 
мурожаатларини 
текшириш 
учун 
тегишли 
мутахассисларни жалб этиш. 
Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 
хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги 
корхоналарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлашга доир 
қарорлари 
вазирликлар, 
идоралар, 
хўжалик 
бирлашмалари, 
вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари томонидан 
бажарилиши мажбурий ҳисобланади. 
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тузилмасида 
штатдаги ходимлар сони 10 нафар бўлган (техник ходимлардан 
ташқари) Хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар 
иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси, 
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида, вилоятлар ва 
Тошкент шаҳар адлия бошқармаларида эса - иловага мувофиқ 
ходимлар сонига эга бўлган тегишли бўлимлар ташкил этилди. 

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish