Чет эл инвестициялари иштирокидаги крохонани қайта
ташкил этиш ёки тугатиш.
Ўзбекистон Республикасида чет эл
инвестициялари итирокидаги корхоналарни ташкил этиш уларни
давлат рўйхатидан ўтказиш ва тугатиш тартиби бир неча қонуности
норматив ҳужжатлар асосида амалга оширилади. Чет эл
инвестициялари иштирокидаги корхоналарни қайта ташкил этиш
асосан уларни ташкил этиш тартибига қараб белгиланади. Бизга
маълумки чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат
рўйхатидан ўтказилади. Аксарият ҳолатларда йирик инвестиция
лойиҳалари давлат томонидан қўллаб-қувватланганлиги учун уларни
ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори асосида ташкил этилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 2
июндаги
336-сонли
“Ўзбекистон
Республикасида
хорижий
инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш давлат
рўйхатидан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисида”ги қарорига
асосан ва “Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга
бериладиган қўшимча рағбатлантиришлар ва имтиёзлар тўғрисида”ги
фармонга мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш ва
давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини соддалаштириш, қўшма ишлаб
чиқариш корхоналарини ташкил этишни ва уларнинг самарали
фаолият кўрсатишини рағбатлантириш асосий мақсад сифатида
эътироф эътилган.
Ушбу қарорда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири
зиммасига Адлия вазирлигининг ходимлари томонидан хорижий
инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш ва
рўйхатдан ўтказиш тартиби ва муддатларига қатъий риоя этилиши
учун шахсан жавобгарлик юклатилди.
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг давлат
рўйхатидан ўтказилиши валюта ҳисоб рақамларини очиш ва уларнинг
ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари сифатида қайта рўйхатдан
ўтказилмасдан ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишлари учун
асос ҳисобланади.
Муассислар таъсис шартномасида белгиланган муддатда устав
жамгармасини
шакллантириш
бўйича
ўз
мажбуриятларини
бажаришган тақдирда, 1997 йил 1 январгача давлат рўйхатидан ўтган
корхоналар учун, мазкур корхоналар давлат рўйхатидан ўтказилган
вақтда
амалда
бўлган
қонунчиликка
мувофиқ,
хорижий
инвестициялар иштирокидаги корхоналар мақоми ва кафолатлар
сақлаб қолинди. Шунингдек, таъсис ҳужжатларига киритилган
ўзгартиришлар ва қўшимчаларни қайта рўйхатдан ўтказишни,
шунингдек кўрсатиб ўтилган корхоналарни Давлат реестридан
чиқаришни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг
ҳудудий органлари амалга ошириши ҳам белгилаб қўйилди.
Давлат рўйхатидан ўтказиладиган хорижий инвестициялар
иштирокидаги корхоналар жумласига қуйидаги шартларга жавоб
берувчи корхоналар киради:
корхона устав жамғармаси миқдори 150 минг АҚШ долларига
тенг суммадан кам бўлмаслиги керак;
корхона иштирокчиларидан бири албатта хорижий юридик шахс
бўлиши керак.
хорижий инвестициялар улуши корхона устав жамғармасининг
камида 30 фоизини ташкил этиши керак.
Кўрсатиб ўтилган шартларга мувофиқ бўлмаган корхоналар
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар жумласига
кирмайди ва корхона жойлашган жойдаги шаҳарлар ва туманлар
ҳокимликларида
белгиланган
тартибда
давлат
рўйхатидан
ўтказилиши лозим белгилаб берилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |