Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 0,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/33
Sana25.03.2022
Hajmi0,94 Mb.
#509443
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   33
Bog'liq
12. Инвестиция хукуки 2007

Инвестиция бу
- иқтисодий ва бошқа фаолият объектларига 
киритиладиган моддий ва номоддий неъматлар ҳамда уларга доир 
ҳуқуқлардир деб ҳуқуқий таъриф берилган. 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл инвестициялари деб -
чет эллик инвесторларнинг даромад (фойда) олиш мақсадида 
тадбиркорлик фаолияти ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган 
бошқа турдаги фаолият объектларига қўшадиган барча турдаги 
моддий ва номоддий бойликлар ва уларга доир ҳуқуқлари, шу 
жумладан интеллектуал мулкка доир ҳуқуқлари, шунингдек чет эл 
инвестицияларидан олинган ҳар қандай даромадлари тушунилади. 
Тадбиркорлик фаолияти ва бошқа турдаги фаолият объектларига 
чет эллик инвесторлар томонидан реинвестиция тариқасида 
қўшиладиган 
даромад 
деганда 
Ўзбекистон 
Республикасида 
инвестициялашдан олинган ҳар қандай маблағ, шу жумладан фойда, 
фоизлар, дивидендлар, роялти, лицензия ва комиссион мукофотлар, 
техникавий ёрдам, техник хизмат кўрсатиш учун тўловлар ва бошқа 
шаклдаги мукофот пуллари тушунилади. 
Ўзбекистон Республикасида чет эллик инвесторлар қуйидагилар 
бўлиши мумкин: 
- чет эл давлатлари, чет эл давлатларининг маъмурий ёки 
ҳудудий органлари; 
- давлатлараро битимлар ёки бошқа шартномаларга мувофиқ 
ташкил топган ёки халқаро оммавий ҳуқуқ субъектлари бўлган 
халқаро ташкилотлар; 
- чет эл давлатларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил 
топган ва фаолият кўрсатиб келаётган юридик шахслар, бошқа ҳар 
қандай ширкатлар, ташкилотлар ёки уюшмалар; 


- чет эл давлати фуқаролари бўлмиш жисмоний шахслар, 
фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет элларда доимий яшайдиган 
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари. 
Ўзбекистон Республикасида инвестиция муносабатларини 1998 
йил 30 апрелдаги “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги, 1998 йил 30 
апрелдаги “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва 
уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги, 1998 йил 24 декабрдаги 
“Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги қонунлар ва Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги “Тўғридан-
тўғри 
хусусий 
хорижий 
инвестицияларни 
жалб 
этишни 
рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 
ПФ-3554 сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирилар 
Маҳкамасининг 1997 йил 2 июлдаги “Ўзбекистон Республикасида 
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш 
давлат рўйхатидан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисида”ги № 336 
сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
2004 йил 9 апрелдаги “Малайзия билан инвестиция ҳамкорлигини 
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 2 августдаги 
қарори билан тасдиқланган “Инвестиция шартномаларини тузиш ва 
амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низомлар билан ва бошқа 
норматив 
ҳужжатлар 
асосида, 
шунингдек 
Ўзбекистон 
Республикасининг халқаро шартномалари билан ҳам тартибга 
солинади. 
Қорақалпоғистон 
Республикасида 
инвестиция 
фаолияти 
соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикаси қонун 
ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади. Агар Ўзбекистон 
Республикасининг 
халқаро 
шартномасида 
Ўзбекистон 
Республикасининг инвестиция фаолияти тўғрисидаги қонун 
ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган 
бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. Инвестициялар 
мўлжалланган объектига кўра капитал, инновация ва ижтимоий 
инвестицияларга бўлинади. Капитал инвестициялар жумласига 
асосий фондларни вужудга келтириш ва такрор ишлаб чиқаришга, 
шунингдек моддий ишлаб чиқаришнинг бошқа шаклларини 
ривожлантиришга қўшиладиган инвестициялар киради. Инновация 
инвестициялари жумласига техника ва технологияларнинг янги 
авлодини 
ишлаб 
чиқиш 
ва 
ўзлаштиришга 
қўшиладиган 
инвестициялар киради. 


Ижтимоий инвестициялар жумласига инсон салоҳиятини, 
малакаси ва ишлаб чиқариш тажрибасини оширишга, шунингдек 
номоддий неъматларнинг бошқа шаклларини ривожлантиришга 
қўшиладиган инвестициялар киради. 

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish