Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


МАВЗУ. Инвестиция ҳуқуқининг манбалари



Download 0,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/33
Sana25.03.2022
Hajmi0,94 Mb.
#509443
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   33
Bog'liq
12. Инвестиция хукуки 2007

 
МАВЗУ. Инвестиция ҳуқуқининг манбалари

1.Инвестиция ҳуқуқининг манбалари тушунчаси.
2.Инвестиция қонунчилиги тизими.
3.Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси - ижтимоий 
ҳаётнинг барча соҳалари бўйича қонунчилик асоси сифатида.
4.Ўзбекистон Республикаси қонунлари.
5.Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва 
қарорлари. 6.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 
қарорлари. 
7.Локал ҳужжатлар. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва 
Олий хўжалик суди Пленуми ва Раёсати қарорлари. 
8.Иш муомаласи одатлари. Инвестиция қонунчилигининг 
ривожланиш босқичлари.
Инвестиция ҳуқуқининг манбалари тушунчаси 
Ҳар қандай ҳуқуқ сохаси ўзининг манбаларига эга. Муайян 
ҳуқуқ сохасининг манбаи бўлиб бу ваколатли органлар томонидан 
белгиланган тартибда қабул қилинадиган ва мазкур ҳуқуқ сохасини 
тартибга солувчи қонунлар ва чиқариладиган ҳуқуқий ҳужжатлар 
ҳисобланади. Ҳозирги пайтда инвестицион ҳуқуқий нормаларни 
ягона тизимга солувчи алоҳида ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмас. Лекин 
шундай бўлсада ваколатли органлар томонидан қабул қилинган қатор 
қонунлар ва ҳуқуқий ҳужжатлар инвестиция ҳуқуқининг манбаи бўла 
олади. 
Шунинг 
учун 
ҳам 
айрим 
олимлар 
инвестицион 
муносабатларни бевосита ва билвосита тартибга солувчи қонун 
ҳужжатларини бирлаштириб Инвестицион кодексни қабул қилиш 
таклифи билан чиқишаяпти
5
.
5
Гулямов 
С.С. 
Правовое 
регулирование 
иностранных 
инвестиций 
в 
Республики 
Узбекистан.Автореф.дис…канд.юрид.наук. – Ташкент, 2002.-7,12 с.


Инвестиция 
ҳуқуқининг 
манбаи 
деб, 
инвестицион 
муносабатларни 
ҳуқуқий 
тартибга 
солувчи 
қонунчилик 
нормаларининг йиғиндисига айтилади. 
Инвестиция ҳуқуқининг манбалари ўзига хос хусусиятга эга. 
Инвестиция ҳуқуқининг манбаларини иккига ажратиш мумкин. 
Биринчиси, махсус манбалар, иккинчиси умумий манаблар. Бевосита 
инвестицион муносабатларни тартибга солучи норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар махсус манбалар бўлиб ҳисобланади. Масалан, 
Ўзбекистон Республикасининг “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги 
ёки бўлмаса Ўзбекистон Республикасининг “Чет эл инвестициялари 
тўғрисида”ги қонунлари инвестицион муносабатларни тартибга 
солувчи махсус норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўлиб ҳисобланади. 
Инвестицион муносабатларни тартибга солувчи умумий манбаларга 
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ёки бўлмаса 
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар 
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонуни 
киради. Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда инвестицион 
муносабатларни тартибга солувчи умумий нормалар акс эттирилган.
Инвестиция ҳуқуқи манбасининг яна бир асосий хусусияти 
инвестицион муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлардаги қоидаларнинг амал қилиш муддати ва татбиқ 
этилишидадаир. Масалан, ушбу ҳолат Ўзбекистон Республикасининг 
1998 йил 30 апрелдаги “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг 
кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги 
қонуннинг чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари деб 
номланган 3-моддасида ўз ифодасини топган. Қонуннинг мазкур 
моддасида қонун ҳужжатлари, шу жумладан идоравий норматив 
ҳужжатлар, агар уларнинг ижроси чет эллик инвесторга ёки чет эл 
инвестицияларига зарар етказса, улар орқага қайтиш кучига эга 
эмаслиги белгилаб қўйилган. 
Шунингдек агар Ўзбекистон Республикасининг кейинги қонун 
ҳужжатлари инвестициялаш шарт-шароитларини ёмонлаштирса, унда 
чет эллик инвесторларга нисбатан инвестициялаш санасида амал
қилган қонун ҳужжатлари инвестициялаш пайтидан бошлаб ўн йил 
мобайнида қўлланилади. Чет эллик инвестор ўз хоҳишига кўра янги 
қонун 
ҳужжатларининг 
инвестициялаш 
шарт-шароитларини 
яхшилайдиган қоидаларини қўллаш ҳуқуқига эгадир. 


“Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни 
ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги қонунга мувофиқ мазкур қонун 
кучга киргунга єадар Ўзбекистон Республикасида амалга оширилган 
чет эл инвестицияларига нисбатан, мазкур Єонуннинг чет эллик 
инвесторга 
кўпроє єулайлик яратиб 
берадиган 
єисмигина 
єўлланилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг бошєа 
єонун іужжатлари ёки Ўзбекистон Республикасининг халєаро 
шартномалари ўртасида бирон-бир номувофиєлик бўлган іолда, чет 
эллик инвесторлар учун бирмунча єулай бўлган єоидалар устувор 
кучга эга бўлади. 

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish