айтганда инвестициялар капитал қийматинининг усишини ва даромад
келтиришини таъминлайди.
Бозор иқтисодиёти шароитида инвестиция фаолияти муҳим ўрин
эгаллайди. Инвестиция фаолиятининг роли ва аҳамияти ҳақида
гапиришдан аввал инвестиция, инвестор ва инвестиция
фаолияти
тушунчалари ҳақида маълумот бериш талаб этилади. Мазкур
тушунчаларнинг мазмун-моҳияти 1998 йил 24 декабрда қабул
қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Инвестиция фаолияти
тўғрисида”ги қонунда очиб берилган.
Ушбу қонуннинг 2-моддасига мувофиқ инвестицияларга
иқтисодий ва бошқа фаолият объектларига киритиладиган моддий ва
номоддий неъматлар ҳамда уларга доир ҳуқуқлар киради. Ўз
маблағларини, қарзга олинган ва жалб этилган маблағларни, мулкий
бойликларни ва уларга доир ҳуқуқларни, шунингдек интеллектуал
мулкка доир ҳуқуқларни инвестиция фаолияти объектларига
инвестициялашни амалга оширувчи шахс инвестор бўлиб
ҳисобланади. Инвесторнинг инвестицияларни амалга ошириш билан
боғлиқ ҳаракатлари мажмуи инвестиция фаолияти деб юритилади.
Мазкур тушунчалардан
шуни англаш мумкинки айнан
инвестиция фаолияти орқали халқ хўжалигининг турли тармоқларига,
яъни ишлаб чиқаришга, хизмат кўрсатишга, ишларни бажаришга
моддий ва номоддий неъматлар ҳамду уларга доир ҳуқуқлар
йўналтирилади. Натижада аҳолининг турли товар ва маҳсулотларга,
хизматлар кўрсатишга ва ишларни бажаришга оид эхтиёжларининг
қондирилади.
Ушбу
сохаларга
кўпроқ
инвестицияларнинг
киритилиши эса ўз навбатида ишлаб чиқарилаётган товарларнининг,
кўрсатилаётган хизматларнинг ҳамда бажарилаётган ишларнинг
сифатини янада ошириб боради ва энг асосийси товарларнинг,
хизматларнинг ҳамда бажариладиган ишларнинг янги турлари
яратилинади. Бу эса ўз навбатида аҳоли
турмуш даражасининг
юксалишига олиб келади.
Инвестиция фаолияти тадбиркорлик фаолиятига нисбатан кенг
тушунча ҳисобланади. Ҳар қандай тадбиркор инвестор ҳисоблансада,
бироқ ҳар қандай инвестор тадбиркор сифатида эътироф этилмайди.
Масалан, акциядорлик жамиятининг акциясини сотиб олган шахс
амалдаги қонунчилик бўйича инвестор бўлиб ҳисобланади, хусусий
корхонани ташкил этган шахс эса ҳам инвестор, ҳам тадбиркор бўлиб
ҳисобланади. Инвестицион фаолиятининг афзаллик тарафи шундан
иборатки ушбу фаолият билан маблағга эга бўлган, бироқ мустақил
равишда тадбиркорлик фаолиятини
юрита олмайдиган шахс
шуғуллана олиши мумкин. Бунда унинг маблағлари инвестиция
сифатида хўжалик муомаласига киритилади ва моддий ва номоддий
неъматлар яратилиши орқали аҳолининг турмуш даражаси
кўтарилади ва энг асосийси у инвестиция фаолиятини амалга
оширганлиги учун муайян миқдорда даромадга эга бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: