Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 0,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/33
Sana25.03.2022
Hajmi0,94 Mb.
#509443
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
12. Инвестиция хукуки 2007

инвестиция фаолияти
деб юритилади. 
Инвестиция фаолияти тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишнинг 
бир кўринишидир, шунинг учун ҳам тадбиркорликка xос бўлган 
белгилар, 
яьни 
мулкий 
мустақиллик, 
ташаббускорлик 
ва 
таваккалчилик унга ҳам xос бўлган xусусиятдир. 
Инвестиция фаолиятининг субъектларидан бири инвестор 
бўлиб, у ўз маблағларини, қарзга олинган ва жалб eтилган 
маблағларни, мулкий бойликларни ва уларга доир ҳуқуқларни, 
шунингдек интеллектуал мулкка доир ҳуқуқларни инвентиция 
фаолияти обьектларига жалб этишни амалга оширади. Бундай ўзига 
xос фаолият субъектларининг яна бир катта гуруҳи мавжуд бўлиб, 
улар инвентиция фаолияти иштирокчилари деб юритилади ва 
уларнинг асосий вазифаси инвесторнинг буюртмаларини бажарувчи 
сифатида инвентиция фаолиятини таьминлаш бўлиб ҳисобланади.
Ўзбекистонга хорижий инвестицияларни жалб этмай, айниқса, 
етакчи тармоқларда чет эл сармояси иштирокини кенгайтирмай 
туриб, иқтисодий тизимда таркибий узгаришларни амалга ошириш ва 
модернизациялаш, корхоналаримизни замонавий техника билан қайта 
жихозлаш ҳамда ракобатга бардошли маҳсулот ишлаб чиқаришни 
йулга куйиш мумкин эмас. 
Жаҳон тажрибаси шуни курсатадики, хеч қайси давлат жаҳон 
иқтисодиётидан айри ҳолда ташки ёрдамларсиз бошқача айтганда 
хорижий сармоя ва кўмакларсиз иқтисодий тараққиётга эришиши 
мумкин эмас. Ривожланган давлатларнинг тараккиёт тарихи хорижий 
инвестицияларнинг иқтисодиётни қайта куриш, модернизациялаш ва 
юксалтиришдаги ўрни ниҳоятда катта эканлигини кўрсатади. 
«Инвестиция» тушунчаси
- бир қатор маъноларга эга булиб, 
фойда олиш мақсадида акция, облигация сотиб олиш, товар ишлаб 
чиқариш учун зарур булган реал активларни сотиб олиш ва ишлаб 
чиқариш учун сарфланиши тушунилади, яъни инвестициялар хар 
қандай восита булиб, пулнинг кийматини саклайди ёки унинг 
қийматини кўпайтиради ва ижобий даромадлар олишни таъминлайди. 
Инвестиция мамлакат иқтисодиетини устириш ва ривожлантириш 
учун зарур бўлган механизмларни таъминлайди. Бошқача килиб 


айтганда инвестициялар капитал қийматинининг усишини ва даромад 
келтиришини таъминлайди. 
Бозор иқтисодиёти шароитида инвестиция фаолияти муҳим ўрин 
эгаллайди. Инвестиция фаолиятининг роли ва аҳамияти ҳақида 
гапиришдан аввал инвестиция, инвестор ва инвестиция фаолияти 
тушунчалари ҳақида маълумот бериш талаб этилади. Мазкур 
тушунчаларнинг мазмун-моҳияти 1998 йил 24 декабрда қабул 
қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Инвестиция фаолияти 
тўғрисида”ги қонунда очиб берилган. 
Ушбу қонуннинг 2-моддасига мувофиқ инвестицияларга 
иқтисодий ва бошқа фаолият объектларига киритиладиган моддий ва 
номоддий неъматлар ҳамда уларга доир ҳуқуқлар киради. Ўз 
маблағларини, қарзга олинган ва жалб этилган маблағларни, мулкий 
бойликларни ва уларга доир ҳуқуқларни, шунингдек интеллектуал 
мулкка доир ҳуқуқларни инвестиция фаолияти объектларига 
инвестициялашни амалга оширувчи шахс инвестор бўлиб 
ҳисобланади. Инвесторнинг инвестицияларни амалга ошириш билан 
боғлиқ ҳаракатлари мажмуи инвестиция фаолияти деб юритилади.
Мазкур тушунчалардан шуни англаш мумкинки айнан 
инвестиция фаолияти орқали халқ хўжалигининг турли тармоқларига, 
яъни ишлаб чиқаришга, хизмат кўрсатишга, ишларни бажаришга 
моддий ва номоддий неъматлар ҳамду уларга доир ҳуқуқлар 
йўналтирилади. Натижада аҳолининг турли товар ва маҳсулотларга, 
хизматлар кўрсатишга ва ишларни бажаришга оид эхтиёжларининг 
қондирилади. 
Ушбу 
сохаларга 
кўпроқ 
инвестицияларнинг 
киритилиши эса ўз навбатида ишлаб чиқарилаётган товарларнининг, 
кўрсатилаётган хизматларнинг ҳамда бажарилаётган ишларнинг 
сифатини янада ошириб боради ва энг асосийси товарларнинг, 
хизматларнинг ҳамда бажариладиган ишларнинг янги турлари 
яратилинади. Бу эса ўз навбатида аҳоли турмуш даражасининг 
юксалишига олиб келади.
Инвестиция фаолияти тадбиркорлик фаолиятига нисбатан кенг 
тушунча ҳисобланади. Ҳар қандай тадбиркор инвестор ҳисоблансада, 
бироқ ҳар қандай инвестор тадбиркор сифатида эътироф этилмайди. 
Масалан, акциядорлик жамиятининг акциясини сотиб олган шахс 
амалдаги қонунчилик бўйича инвестор бўлиб ҳисобланади, хусусий 
корхонани ташкил этган шахс эса ҳам инвестор, ҳам тадбиркор бўлиб 
ҳисобланади. Инвестицион фаолиятининг афзаллик тарафи шундан 


иборатки ушбу фаолият билан маблағга эга бўлган, бироқ мустақил 
равишда тадбиркорлик фаолиятини юрита олмайдиган шахс 
шуғуллана олиши мумкин. Бунда унинг маблағлари инвестиция 
сифатида хўжалик муомаласига киритилади ва моддий ва номоддий 
неъматлар яратилиши орқали аҳолининг турмуш даражаси 
кўтарилади ва энг асосийси у инвестиция фаолиятини амалга 
оширганлиги учун муайян миқдорда даромадга эга бўлади.

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish