Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Инвестиция ҳуқуқининг бошқа ҳуқуқ фанларидан фарқи



Download 0,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/33
Sana25.03.2022
Hajmi0,94 Mb.
#509443
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   33
Bog'liq
12. Инвестиция хукуки 2007

Инвестиция ҳуқуқининг бошқа ҳуқуқ фанларидан фарқи 


Инвестиция ҳуқуқи комплекс ҳуқуқ сохаси бўлганлиги туфайли, 
у бошқа ҳуқуқ фанларидан фақатгина айрим жиҳатлари билан 
фарқланади. Масалан, фуқаролик ҳуқуқида юридик жиҳатдан тенг 
бўлган субъектлар ўртасидаги мулкий ва номулкий муносабатлар 
тартибга солинади. Инвестиция ҳуқуқида ҳам мазкур муносабатлар 
мавжуд, бироқ унда муайян даражада маъмурий ҳуқуқ элементлари 
мавжуд. Масалан, инвестор инвестиция фаолиятини амалга 
ошираётганида албатта давлат органлари билан муносабатга 
киришди(юридик 
шахсни 
рўйхатдан 
ўтказишда, 
мажбурий 
тўловларни тўлашда ва ҳ.к.).
Инвестицция ҳуқуқи ўзида маъмурий ҳуқуқ элементларини 
мужассамлаштирган бўлсада, бироқ у маъмурий ҳуқуқ фанидан 
айрим 
жиҳатлари 
билан 
фарқланади. 
Маъмурий 
ҳуқуқий 
муносабатлар муносабатга киришувчи тарафларнинг бир-бирига 
бўйсинувига асосланган бўлади. Бироқ инвестиция ҳуқуқи доимо 
субъектларнинг бўйсинувига доир муносабатларни тартибга солади 
деб айтиб бўлмайди. Масалан, инвесторлар билан аксарият ҳолларда 
инвестиция шартномаси тузилади. Мазкур шартномани тузиш, 
ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ муносабатлар фуқаролик 
ҳуқуқи билан тартибга солинади. Маъмурий ҳуқуқда инвестор билан 
давлат органлари ўртасидаги муносабатлардан ташқари, давлат 
органлари ўртасидаги муносбатлар ҳам тартибга солинади. 
Инвестиция ҳуқуқи билан эса фақатгина инвестор билан давлат 
органлари ўртасидаги муносабатлар тартибга солинади холос. 
Инвестиция ҳуқуқ молия ҳуқуқидан ҳам муайян даражада 
фарқланади. Молия ҳуқуқи асосан махсус давлат органларининг пул 
маблағларини йиғиш ва уларни қайта тақсимлаш билан боғлиқ 
муносабатларни тартибга солади. Бу ерда пул баҳолаш мезони 
сифатида эмас, балки жамғарма воситаси функциясини бажармоқда. 
Инвестиция ҳуқуқида эса мазкур пул инвестиция ресурси сифатида 
намоён бўлади.
Инвестиция ҳуқуқи меҳант ҳуқуқининг элементларини ҳам ўз 
ичида мужассамлаштирган. Масалан, “Чет эл инвестициялари 
тўғрисида”ги 14 моддасида чет эллик инвесторлар ва чет эл 
инвестициялари 
иштирокидаги 
корхоналар, 
Ўзбекистон 
Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ, ҳар қандай чет давлат 
фуқаролари билан ва Ўзбекистон Республикасидан ташқарида 
яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар билан инвестиция фаолиятини 
амалга ошириш мақсадида эркин меҳнат шартномалари тузиш 


ҳуқуқига эга эканлиги белгилаб қўйилган. Бироқ инвестиция ҳуқуқи 
билан бошқа меҳнат ҳуқуқий муносабатлар тартибга солинмаган. 
Фақатгина инвесторларга меҳнат ҳуқуқий муносабатларда қўшимча 
кафолатлар берилган.

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish