1-жадвал.
Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимида амалда бўлган
Бевосита, билвосита ва ресурс солиқлар таркиби
Бевосита солиқлар
|
Билвосита солиқлар
|
Ресурс солиқлари
|
1. Фойда солиғи;
2. Жисмоний шахслар даромад солиғи;
3.Мол-мулк солиғи;
|
1.Қўшилган қиймат солиғи;
2.Аксиз солиғи;
3.Бензин, дизел ёқилғиси ва суюлтирилган газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ;
4.Божхона тўловлари ва
бошқалар.
|
1.Ер солиғи;
2.Ер ости бойликлариданфойдаланганлик учунсолиқ;
3.Сув ресуреларидан фойдаланганлик учун солиқ;
|
Солиқ муносабатлари мавжуд бўлишининг асосий шартларидан бири - бу давлатнинг мавжудлиги бўлса, иккинчи шарти бўлиб солиқларни тўлашга қодир бўлган солиқ тўловчиларнинг мавжудлигидир. Олиниш манбаига кўра солиқлар юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган солиқларга ажратилади.
Солиқ солиш мақсадида юридик шахслар деганда мулкида, хўжалик юритиши ёки тезкор бошқарувида мол-мулки бўлган ва ўз мажбуриятлари бўйича ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, шунингдек, мустақил балансга ва ҳисоб-китоб варағига эга бўлган алоҳида бўлинмалар ҳам тушунилади.
Юридик шахслардан олинадиган солиқларга фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи, аксиз солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи, ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, кичик бизнес учун ягона солиқ тўлови ва бошқалар киради. Баъзи солиқларни (ҚҚС, аксиз) юридик шахслар ҳам жисмоний шахслар ҳам тўлайдилар. Жисмоний шахслар тўлайдиган солиқларга даромадга солиқ, ер солиғи, мол-мулк солиғи кабилар киради. Юридик шахслардан олинадиган солиқлар давлат бюджети даромадларининг ҳал қилувчи қисмини ташкил этади. Бу солиқларнинг муҳим хусусияти нақд пулсиз шаклда корхоналар ҳисоб (жорий) счётларидан бюджет счётларига кўчириб қўйилади. Уни ундириш осон ва арзонга тушади. Жисмоний шахслардан олинадиган баъзи солиқлар нақд пулда ундирилганлиги учун уни тўлаш қийин кечади. Бундай солиқларга ер, мол-мулк солиқлари, ва қатор йиғимлар киради. Солиқ йиғиш харажатлари кўпайиб кетади.
Илгари айтганимиздек юридик шахсларнинг бюджетларга тўлайдиган солиқлари бевосита ва билвосита солиқларга бўлинади.
Бевосита солиқлар фойда солиқлари ва ресурслар солиқларидан ташкил топади. Билвосита солиқлар эса қўшилган қиймат солиғи, аксиз солиғи, божхона божидан иборатдир. Юридик шахсларнинг бу солиқлари бюджет даромадларини асосий қисмини ташкил этиши қуйидаги жадвал маълумотларида кўринади.
Юқоридаги маълумотлардан кўриш мумкинки, юридик шахслар солиқлари ичида билвосита солиқлар салмоғи ортиб бориш тенденсиясига эга, бевосита солиқлар салмоғи эса пасайиб бориш йўналишидадир. Бундай ҳолат маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг ҳиссасига тушадиган солиқ юкини камайтириб, уларнинг ишлаб чиқариш фаолиятини кучайтиради. Шу билан бирга бевосита ва билвосита солиқлар бюджетнинг мустаҳкам манбасига айланиб унинг ўта ижтимоий зарур бўлган харажатларини ўз вақтида ва узлуксиз молиялаштириш имконини яратади. Буларнинг аҳамияти беқиёс каттадир. Бу солиқларсиз бюджетларни режали молиялаштириш иложи йўқ
Юридик шахслар солиқлари пул муомаласини мустаҳкамлашда ҳам катта аҳамиятга эга. Бевосита солиқлар юридик шахсларнинг харажатларга мўлжалланган маблағларини қисқартириб муомалага оз пулларни чиқаришга олиб келади. Билвосита солиқлар эса товарлар (ишлар, хизматлар) таркибида бўлиб, баҳо ҳисобига муомаладаги ортиқча пулларни муомаладан олади. Шундай қилиб солиқлар пул муомаласини мустаҳкамлашда катта аҳамиятга эга бўлади.
Солиқларнинг ошиши товар (хизмат, иш) таклифини оширади, талабни камайтиради. Бу эса пул эмиссиясини камайтиради. Аммо таклифда реал қиймати паст бўлганлигидан инфляцияни пайдо қилиши мумкин.
Юридик шахслар ўзларига юклатилган солиқларни ҳисоблаш ва бюджетга ўз вақтида, тўлиқ тўлаш жавобгарлигини олганлар. Уларнинг тўлайдиган солиқлари асосан нақд пулсиз, яъни корхона, ташкилот, бирлашманинг банкдаги ҳисоб-рақамидан маблағни кўчириб, республика ёки маҳаллий бюджет ҳисоб-рақамига ўтказиш йўли билан амалга оширади. Қоида бўйича ҳар қандай юридик шахе ўз солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни белгиланган вақтда бюджетга тўлиқ ўтказишга мажбурдирлар. Бунинг учун улар солиқ ва бошқа тўловларнинг муддати келган кунгача пулларни ўтказиш ҳужжатлари бўлмиш тўлов топшириғи, чекларни ёзиб банкларга топширган бўлишлари керак.
Агар тўлов топшириқлари ўз муддатида ёзилиб банкларга топширилмаган бўлса солиқ идоралари ўзларининг инкассо-тўлов талабномалари орқали ундириб оладилар. Хар бир ўз вақтида бюджетга ўтказилмаган кун учун ўтказилиши керак бўлган солиқ суммаси ҳисобидан 0,033 фоиз пеня ҳисобланиб солиққа қўшимча равишда бюджетга мажбурий ундирилади.
Шунинг учун ҳар қандай хўжалик субъектлари ҳисобчилари солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни уларда белгиланган тўлов муддатигача ўз вақтида тўлаб боришлари шарт. Бунда айниқса бўнак (аванс) тўловларга кўпроқ эътибор қаратилиши лозим, чунки КДС, фойдага солиқ ва бошқаларда бўнак тўловлар сони кўп бўлганлигидан боқиманданинг кўпайишига олиб келади. Ҳозирги кунда бу боқиманда билан кураш иқтисодиётни барқарорлаштиришда муҳим давлат тадбирларига айланмоқда. Юридик шахсларнинг ҳамма солиқлари нақд пулсиз тўланади. Юридик шахслар солиқларини нақд пулсиз тўланиши жуда катта иқтисодий аҳамиятга эга. Пул ўтказишлар тезлашади, ижтимоий харажатлар тежалади.
Do'stlaringiz bilan baham: |