Республикамиз солиқ тизимининг таркиби, гуруҳланиш тартиби ва солиқлар ва солиқларга тенглаштирилган мажбурий тўловларнинг гуруҳланиши.
Солиқ тизимига хусусан солиқлар ёки уларга тенгаштирилган тўловлар тизими (мажмуи) сифатида қараш мумкин эмас. Солиқ солишнинг муҳим шарт-шароитларига қуйидагилар киради:солиқларни белгилаш ва амалга киритиш тартиби , солиқларнинг турлари, уларни бюджетлари ўртасида тақсимлаш тартиби, солиқ назоратини амалга ошириш шакллари ва услублари , солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, улар манфаатларини ҳимоя қилиш усуллари, солиқ муносабатлари иштирокчиларининг жавобгарлиги жавобгарлиги1 ва шу билан бирга ушбу элементлар солиқ тизимининг таркибий унсурлари эканлигини таъкидлайди ва солиқ тизими деганда ана шу элементларнинг мажмуасидан иборат бўлган ва улар ўртасидаги муносабатлар мажмуасидан келиб чиқиб ифодалаш мумкин.
Умуман олганда солиқ тизимини таркибан солиққа тортиш тамойиллари, солиқ сиёсати, солиққа тортиш тизими, солиқ механизми кабиларга ажратиш мумкин. Ушбу элементлар бевосита мамлакатда амал қилаётган солиқларнинг таркибини белгилаб беради.
Солиқларга доир молиявий муносабатларни ёритишда уларни таснифлаш барча турдаги солиқларни гуруҳларга ажратиш орқали ўрганишни осонлаштиради. Ҳозирги пайтда солиқларнинг у ёки бу белгилари, хусусиятларига қараб таснифлаш тартиби амал қилиб, солиқларни таснифлаш солиқ тўловчи ва давлат ўртасида солиқларга доир бўлган молиявий муносабатларга турли нуқтаи-назардан ёндашишни талаб этади. Солиқлар хилма-хиллиги шароитида уларнинг фарқли ва ўхшаш жиҳатларини ёритган ҳолда тўғри таснифлаш нафақат назария учун, балки амалиёт учун ҳам зарурдир. Шунга асосан айтишимиз мумкинки, республикамиз солиқ тизимини ўрганишдаги йўналишлардан бири уларни тўғри таснифлаш ҳисобланади. Солиқ тизимининг асоси бўлган солиқлар ўзига хос хусусиятларига, бир қатор белгиларига кўра гуруҳланади. Солиқларнинг гуруҳланиши уларнинг объектига, хўжалик юритувчи субъектлар молиявий фаолиятига таъсир этишига, ундирилиш усуллари, пайдо бўлишига (субъектига), бюджетга йўналтирилишига ва бошқа белгиларига кўра уларнинг таснифланишидир.
Солиқларни бундай тартибда гуруҳларга ажратишдан мақсад уларни тақсимлаш тамойилларини белгилашда, уларнинг солиқ функсия ва вазифаларини қай даражада бажараётганлигини баҳолашда, умуман олганда давлат бюджетини доимий равишда ва мунтазам даромадлар билан таъминлашда, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар-нинг тадбиркорлик фаолиятини чеклаб қўймасдан фаолият кўрсатиши учун солиқларни ҳар томонлама илмий-назарий жиҳатдан ўрганиш, таҳлил қилишдан иборат.
Тарихан солиқлар ижтимоий-иқтисодий тузилишига қараб ёки бошқача қилиб айтганда ундириб олиш манбасига қараб икки гуруҳга тўғри ва билвосита солиқлар гуруҳларига бўлинади. Солиқларни белгилайдиган ва улардан тушган маблағни тасарруф этишига, яъни бюджетга ўтказиш нуқтаи-назаридан солиқлар умумдавлат ва маҳаллий солиқларга бўлинади. Шунингдек, солиқлар пайдо бўлиш манбаига кўра юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган солиқларга бўлинади. Солиқларнинг қайд этилган гуруҳларга ажратиб ўрганишни алоҳида савол сифатида кенгроқ ёритишга ҳаракат қиламиз.
Шу ўринда солиқларни гурухлашнинг айрим турларини кўриб чиқамиз. Солиқларни объекти ва иқтисодий моҳияти бўйича гуруҳлаш иқтисодиётга ижобий ва салбий таъсир кўрсатишни ўрганишнинг илмий ва амалий услубидир.
Солиқлар солиққа тортиш объектига қараб уч гуруҳга бўлинади:
1.Оборотдан олинадиган солиқлар.
2.Мол-мулк қийматларидан олинадиган солиқлар.
3.Даромаддан олинадиган солиқлар.
Д. Локк ва физиократларнинг солиқларни бевосита ва билвоситага ажратишнинг мезони сифатидаги ёндашувида улар назарияларининг асосий ғояси ҳисобланган даромадлар фақатгина ердан келади деб ҳисоблашидир. Бизга маълумки, А Смит даромадлар нафақат ердан, шунинг билан биргаликда капитал ва меҳнат фаолияти давомида олиниши мумкинлигини назарий жиҳатдан асослаб берди. Олиниши мумкин бўлган даромадлар таркибининг ўзгариши тадбиркорлик даромади ва иш ҳақидан олинадиган солиқларни ҳам бевосита солиқларга, қолган солиқларни эса билвосита солиқларга киритиш лозим деган хулосага олиб келди. Натижада даромад – мулк (ер, уй, касб, пул маблағлари ва шахсий меҳнатдан) солиқлари бевосита солиқлар қаторига, харажат солиқлари, яъни кенг маънодаги истеъмол предметларига солиқлар эса билвосита солиқлар қаторига киритилишини, солиқларни ушбу кўринишида бевосита ва билвоситага ажратиш шахснинг тўлов қобилиятидан, яъни унинг даромади ва истеъмоли ўртасидаги алоқадан келиб чиқишини асослаб берди.
Солиқлар ривожланиш босқичларида солиқ тизимлари асосан бевосита солиқларга асосланиб тузилган. Билвосита солиқлар товар қийматини оширишини ҳисобга олиб, улар анча оғир ва халқ аҳволига салбий таъсир қилади деб ҳисобланган. Шунга қарамасдан ўрта асрларда билвосита солиқларга устуворлик берилиб, асосан истеъмол учун бирламчи бўлган товарларга нисбатан қўлланилган (масалан, тузга солиқ). Билвосита солиқларга нисбатан илк ёндашувга мувофиқ билвосита солиқлар солиқ тўловчилар молиявий аҳволини ёмонлаштирганлиги учун уларни кенг жорий этиш мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисобланган.
Ўрта асрлар охирларида пайдо бўлган ушбу назарияга иккинчи ёндашув эса, аксинча, билвосита солиқларни жорий қилиниши зарурлигини асослаб берди. Билвосита солиқлар ёрдамида солиққа тортишнинг тенг шаритларини таъминлаш таклиф этилиб, бой табақа вакиллари солиқлар бўйича турли хил имтиёзларга эга бўлганлиги сабабли улар оладиган даромадлар солиққа тортилмай қолишини эътироф этилган ҳолда, билвосита солиққа тортиш тарафдорлари солиқларни товар нархига устама шаклида белгиланишини ёқлаб чиқадилар.
Ҳаттоки, А. Смит ва Д. Рикардолар ҳам билвосита солиққа тортиш тарафдорлари ҳисобланишган, улар уни ихтиёрийлик ғояси орқали асослаб беришди. Бу ғоя билвосита солиқлар бевосита солиқларга қараганда енгилроқ деган тасдиқдан келиб чиқади, чунки улардан билвосита солиқларга товарларни харид қилмасдан осон қочиш мумкин деган хулосани беради.
Лекин ХИХ аср охирида бевосита солиқлар тенглаштириш мақсади учун, билвосита солиқлар эса самарали тушумларга эришиш учун мўлжалланиши, Ушбу масала бўйича ҳамма баҳслашувлар бевосита ва билвосита солиққа тортиш ўртасида ўзаро мувозанатни таъминлаш зарур деган хулосага келинди. Бунинг сабаби сифатида айтиш мумкинки, бевосита ва билвосита солиқларнинг ҳар бирини ижобий ва салбий жиҳатлари ўрганилди. Шунга қарамасдан бу борадаги баҳсли мунозаралар бугунги кунга келиб ҳам давом этмоқда.
Солиқ тизими барқарорлигини таъминлашда бевосита ва билвосита солиқларга оид бўлган назарияларни ўрганиш, жумладан, уларга бўлган тарихий ва замонавий ёндашувларни уйғунлаштирган ҳолда таҳлил қилиш ҳамда республикамиз ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитларидан келиб чиққан ҳолда ёндашиш, тўғр ва билвосита солиқлар ўртасидаги мақбул нисбатни таъминлашга қаратилган солиқ тизимини такомиллаштириш йўналишидаги муҳим омиллардан бири ҳисобланади.
Солиқлар иқтисодий моҳиятига кўра бевосита ва билвосита солиқларга бўлинишига доир замонавий ёндашувга мувофиқ, бевосита солиқлар тўғридан-тўғри даромадга ва мол-мулкка қаратилади (солиққа тортишнинг бевосита шакли). Товарнинг баҳосида тўланадиган ёки таърифга киритиладиган товарлар ва хизматлардан олинадиган солиқлар билвосита солиқларга киради. Товар ва хизматларнинг эгаси уларни сотишда солиқ суммаларини олиб, уларни давлатга ўтказади.
Даромадлар оладиган (мол-мулкка ваш у кабиларга эгалик қиладиган) хўжалик юритувчи субъектлар бевосита солиқларнинг пировард тўловчиси ҳисобланади, нархларга устамалар орқали солиқ юки юклаб қўйиладиган товарнинг истеъмолчиси эса билвосита солиқларнинг пировард тўловчиси ҳисобланади.
Амалиётда нафақат билвосита солиқлар, шу билан бирга бевосита солиқларни ҳам истеъмолчилар зиммасига ўтказиш имконияти мавжуддир. Масалан, корхоналар тўлайдиган солиқлар юки инфляция даврида кўпинча нарх-навони ошириб юбориш орқали истеъмолчилар зиммасига юклаб борилади.
Бевосита солиқларга тортишда маблағларнинг сафарбар қилиниши янги қийматни тақсимлаш пайтида бошланади. Давлат даромад олинган пайтдаёқ унинг бир қисмига ўз ҳуқуқлари орқали даъво қилади.
Солиқ тўловчининг даромади (иш ҳақи, фойда, фоизлар ва ҳокозо) ва унинг мол-мулкининг (ер, уйлар, қимматли қоғозлар ва ҳокозо) қиймати бевосита солиқлар объекти бўлади.
Солиққа тортишнинг бу шакли билвосита солиқларга нисбатан бирмунча прогрессивдир, чунки у солиқ тўловчининг даромадлилигини, оилавий аҳволини ҳисобга олади, солиқ даромадни олиш босқичида ундирилади. Бундан ташқари, бевосита солиқларга тортишда солиқ тўловчи ўз солиғининг суммасини аниқ билади.
Тарихий жиҳатдан олганда бевосита солиқлар ХВИИИ асрда ва ХИХ асрнинг биринчи ярмида шаклланди, улар фақат ХХ асрда кенг оммалашди.
Бевосита солиқлар:
реал;
шахсий солиқларга бўлинади.
Билвосита солиқлар баҳога ёки тарифга устама сифатида белгиланадиган товарлар ва хизматлардан олинадиган солиқлардир. Билвосита солиқларга тортишда давлат товар ёки хизматларнинг сотилиши пайтида ушбу қийматнинг бир қисмига ўз ҳуқуқларини даъво қилиш билан аслида янги қийматнинг тақсимланишининг иштирокчиси бўлиб қолади. Билвосита солиқлар бевосита солиқлардан фарқли равишда тўловчининг даромади ёки мол-мулки билан бевосита боғлиқ бўлмайди. Товарлар, одатда, шахсий истеъмол товарлари, шунингдек хизмат кўрсатиш соҳасининг (сартарошхоналар, ҳаммомлар, кимёвий тозалаш хизматлари) пуллик айланмаси, томоша кўрсатадиган ва транспорт корхоналарининг патталари ва шу кабилар солиққа тортиш объекти бўлади. Билвосита солиқларга тортиладиган товарлар ва хизматлар сони мунтазам кенгайиб бормоқда.
Билвосита солиқларнинг ставкалари қатъий (товар ўлчамининг бирлигига) ва фоизли (товарнинг нархига муайян ҳиссада) бўлади. Фоизли ставкалар давлат учун кўпроқ фойдалидир, чунки нархлар ошганида солиқ тушумлари ҳам кўпаяди. Солиқ ставкаларининг оширилиши уларнинг товарлар нархидаги ҳиссасини ортишига олиб келади.
Солиқларнинг айрим турларининг нисбати жамиятнинг ривожланишига қараб ўзгарди. ХИХ асрда ва ХХ аср бошида ундирилишининг соддалиги билан ажралиб турадиган билвосита солиқлар асосий аҳамият касб этган бўлса, 20-йиллардан бошлаб кўпгина мамлакатларда бевосита солиқлар кўпроқ аҳамият касб эта бошлади. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг ривожланган мамлакатларнинг солиқ тизимида бевосита солиқлар алоҳида аҳамиятга эга бўлиб қолди, даромад солиғи ва корпорацияларнинг фойдасидан олинадиган солиқ улар ичида асосий ўрин тутарди.
Юқоридагиларга асосланган ҳолда хулоса қилиб айтиш мумкинки, бевосита солиқларни тўғридан тўғри солиқ тўловчиларнинг ўзи тўлайди, яъни солиқнинг ҳуқуқий ва ҳақиқий тўловчиси ҳам битта шахс ҳисобланади. Билвосита солиқларнинг ҳуқуқий тўловчиси эса маҳсулотни ортувчилар, иш, хизматни бажарувчилар ҳамда хизмат кўрсатувчилар, ҳақиқий тўловчиси эса истеъмолчилар ҳисобланади.
Ҳозирги иқтисодиётни модернизасия қилиш шароитидаРеспубликамиз бюджет даромадларини шаклланишида ресурс тўловлари ва мол-мулк солиғи ҳисобидан тушаётган маблағлар ҳам катта аҳамият касб этади. Республикамизда ресурслардан унимли фойдаланиш мақсадида солиқ сиёсатида ресурс солиқлари ставкаларини ўсиш даржасини кўришимиз мумкун. Ресурс солиқлари таркибига қуйидаги солиқ турлари киради. Жумладан:
Мол-мулк солиғи;
Ер солиғи;
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
Ресурс тўловлари ва мол-мулк солиқлари ставкаларини ошириб боришдан асосий мақсад Республикамизда қайта тикланиш имконияти йўқ ресурслардан оқилона ва унумли фойдаланишга ундашдан иборат.
Республикамизда амал қилаётган солиқлар ҳозирги кунда ялпи ички маҳсулотнинг қарийб учдан бир қисмини тақсимлаб, бюджетга жалб этади ва у орқали давлатнинг ижтимоий зарурий харажатларини молиялаштиришга юналтирилади. Сўнги йилларда бевосита солиқларнинг салмоғи ялпи ички маҳсулот қийматида бир оз камайиб, билвосита солиқлар салмоғи ошган. Бу ҳолда тўғри тенденсия мавжуддир, чунки билвосита солиқлар тўғридан-тўғри корхонанинг инвестицион фаолиятининг сусайишига олиб келмайди. Бевосита солйқлар салмоғи ЯИМ қийматида пасайиши корхоналарнинг моддий-техникавий базасини кенгайишига, қўшимча маҳсулот ишлаб чиқаришига имкон яратади.
Кейинги йилларда ресурс солиқларининг салмоғи ҳам анча ошмоқда. Улар ер, сув, ва бошқа ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлайди.
Ягона давлат бюджети даромадлари таркибида уларнинг салмоғи юқоридаги маълумотлар билан ифодаланади.
Умуман олганда иқтисодиёт тармоқларидан ва аҳолининг меҳнатга лаёқатли қисмидан ундириладиган солиқларнинг аксарият қисми умумийлик хусусиятига эгадир. Лекин айрим солиқлар ва туловлар ҳам мавжудки, улар мақсадли характерга эгадир. Шу нуқтаи назардан олиб қаралганда солиқлар, улардан фойдаланиш хусусиятига кўра ҳам икки гуруҳга бўлинади:
1. Умумий солиқлар - республика ҳамда маҳаллий бюджетларга тушади ва қайта тақсимланади;
2. Мақсадли солиқлар-бевосита бирор бир соҳа, тармоқ еки объектни ривожлантириш учун сарфланади ва тақсимланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |