Ўзбекистон Республикаи солиқ тизимининг ташкил этилиши ва шаклланиши



Download 146,22 Kb.
bet1/8
Sana25.02.2022
Hajmi146,22 Kb.
#278904
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ASosiy qism


  1. Ўзбекистон Республикаи солиқ тизимининг ташкил этилиши ва шаклланиши.

Юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган солиқлар, йиғимлар, божлар ва мажбурий тўловлар ҳамда уларнинг тузилиш тамойиллари, усуллари, солиқ назоратининг йиғиндиси солиқ тизимини ташкил этади. Бу таъриф солиқ тизимини кенг маънода тушунишдир.
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар миллий давлатчилик ва суверенитетни мустаҳкамлаш, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни, давлатимиз чегаралари дахлсизлигини, жамиятда қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини таъминлаш учун муҳим пойдевор бўлди, халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши, фуқароларимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратди.
Айни вақтда мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт йўлининг чуқур таҳлили, бугунги кунда жаҳон бозори конъюнктураси кескин ўзгариб, глобаллашув шароитида рақобат тобора кучайиб бораётгани давлатимизни янада барқарор ва жадал суръатлар билан ривожлантириш учун мутлақо янгича ёндашув ҳамда тамойилларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқаришни тақозо этмоқда. Шунингдек, мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун солиқ юкини изчиллик билан камайтириш ва қулай шарт-шароитларни яратишни таъминлайдиган солиқ тизими шакллантириш бўйича жадал ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ ва назорат органлари фаолиятини тартибга солиш, ягона давлат солиқ сиёсатини ўтказиш, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 18 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Давлат солиқ бош бошқармасини Ўзбекистон Республикасининг Давлат солиқ қўмитасига айлантириш тўғрисида”ги ПФ-744-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси негизида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 мартда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида”ги 114-сонли қарорига биноан Давлат солиқ қўмитаси солиқ ва божхона сиёсатини амалга ошириш, шунингдек, давлатнинг иқтисодий манфаатлари ва мулкий ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш соҳасида давлатнинг назорат қилувчи органи эканлиги белгилаб қўйилди.
Божхона ишини ташкил этишни такомиллаштириш, ягона божхона сиёсатини ўтказиш, божхона иши соҳасида халқаро ҳамкорликни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 8 июлдаги ПФ-1815-сон Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ташкил этилди, яъни солиқ ва божхона фаолияти функсиялари ажратилди. Шу даврдан бошлаб божхона органлари солиқ органлари таркибидан ажралиб, алоҳида тузилма бўлиб шаклланди.
Республика солиқ органларининг тузилмасини янада такомиллаштириш ҳамда уларнинг солиққа доир ҳуқуқ бузишларни аниқлаш, уларга барҳам бериш ва олдини олишга оид фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида 1995 йил 10 январда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг фаолияти масалалари тўғрисида”ги 10-сонли Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Махсус тафтиш-назорат бошқармаси Давлат солиқ қўмитасининг тафтиш-назорат ишлари Бош бошқармасига айлантирилди ҳамда унинг тузилмаси тасдиқланди.
Давлат солиқ қўмитасининг тузилмаси ўзгарганлиги ва навбатчи қисмлари тузилганлиги муносабати билан унинг ходимлари сони
210 нафарга, шу жумладан, марказий аппарати ходимлари сони 16 нафарга кўпайтирилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
1 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида Валюта ва экспорт-импорт операцияларини назорат қилиш бош бошқармасини ташкил этиш тўғрисида”ги 88-сонли Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси таркибида Валюта ва экспорт-импорт операцияларини назорат қилиш Бош бошқармаси ташкил этилди.
Давлат солиқ органлари ходимлари сони 106 нафарга, шу жумладан марказий аппарат ходимлари - 20 нафарга кўпайтирилди. Валюта ва экспорт-импорт операцияларини назорат қилиш Бош бошқармаси тўғрисида Низом тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 8 августда “Текширишларни тартибга солиш ва назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-1503-сонли Фармони билан мулкчилик шаклларидан қатъи назар хўжалик юритувчи субектларни текширишни тартибга солиш, назорат қилувчи органлар томонидан уларнинг фаолиятига асоссиз аралашишга йўл қўймаслик мақсадида хўжалик юритувчи субектлар - юридик ва жисмоний шахсларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ҳамда тафтиш этишга доир барча ишларни мувофиқлаштириш вазифаси Ўзбекистон Республикасининг Давлат солиқ қўмитаси Раиси зиммасига юкланди ва ўз навбатида назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши тузилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 5 декабрдаги “Буджетга тўловлар механизмини такомиллаштириш ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 431-сонли қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси барча ҳудудий солиқ органларида ҳодимларнинг тасдиқланган чекланган сони доирасида муддатида тўланмаган солиқлар ва тўловларни ундириш ҳамда солиқлар ва буджетга тўловлар бўйича қарзларни қарздор корхонанинг мол-мулкидан ундириш бўйича мустақил бўлинмалар барпо қилинди.
Республика солиқ тизимини янада такомиллаштириш ва мустаҳкамлаш, солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси 1997 йил 11 мартда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини бериш ва қўллаш тизими тўғрисида”ги 130-сонли қарорига асосан 1997 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини бериш (СТИР) ва қўллаш тизимини жорий этди.
1997 йил 24 апрелда Ўзбекистонда биринчи марта Солиқ кодекси қабул қилинди. Мазкур ҳужжат қабул қилиниши билан солиқ тўловчилар ва солиқ органлари ўртасидаги муносабатлар тартибга солинди. Яъни мазкур кодексда олдин амалиётда қўлланилиб келинган бир қанча меъёрий ҳамда тартибга солувчи йўриқномалар ва ҳужжатлар умумлаштирилди.
Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини белгилаб бериш мақсадида 1997 йил 29 августда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Мазкур қонун билан давлат солиқ хизмати органлари, уларнинг асосий вазифалари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари, бошқа орган ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги шу билан биргаликда давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари, уларни тайинлаш, мансабдор шахсларининг махсус унвонлари, жавобгарлиги, мансабдор шахсларни ижтимоий ҳимоялаш, уларнинг мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қолаверса Давлат солиқ хизмати органларининг халқаро ҳамкорлик масалалари белгилаб берилиши билан бир қаторда ҳар бир ҳудудда алоҳида участка давлат солиқ инспекторлари жорий этилди. Натижада давлат солиқ органларига кенг омма, аҳоли билан янада яқинроқ ишлашига имкон яратилди.
Қабул қилинган мазкур Қонун асосида ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 12 январдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида”ги 14-сонли қарори мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг бошқариш схемаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси марказий аппаратининг тузилмаси, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бош бошқармаларининг, вилоятлар давлат солиқ бошқармалари ҳамда туманлар, шаҳарлар ва шаҳарлардаги туманлар давлат солиқ инспексияларининг намунавий тузилмалари тасдиқланди.
Давлат солиқ хизмати органлари участка солиқ инспекторлари лавозими жорий этилиши муносабати билан участка солиқ инспекторлари сони 1659 нафар этиб белгиланди, шу жумладан, 1419 нафари қишлоқ ва шаҳарчалар фуқаролар йиғинларининг ҳисобчи-кассир лавозимларини тегишли равишда қисқартириш ҳисобига берилди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тизими ходимларининг чекланган сони 14632 нафар (хизмат кўрсатувчи ва ёрдамчи ходимлардан ташқари), шу жумладан Қўмита марказий аппарати ходимлари сони 367 нафар этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 7 январдаги “Солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини қўллаш соҳасини кенгайтириш тўғрисида”ги 7-сонли қарорига асосан 1999 йил 1 апрелдан бошлаб солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамига эга бўлмаган хўжалик юритувчи субектларнинг банк счётларидан маблағ кўчириш операциялари амалга оширилмайдиган бўлди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 13 мартдаги “Давлат солиқ хизмати органлар фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида”ги
87-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тизими ходимларининг умумий сони 2000 йил 1 апрелдан бошлаб ўртача
10 фоизга қисқартирилди. Шунга кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати тузилмаси тасдиқланди.
Давлат солиқ қўмитаси тузилмасида солиқ органларини қисқартириш натижасида бўшайдиган ходимлар ҳисобига Солиқ соҳасида ҳуқуқ бузилишларга қарши тезкор курашиш бош бошқармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда ва Тошкент шаҳрида унга бевосита бўйсунувчи ҳудудий бошқармалар тузилди.
Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати тузилмасида Назорат-тафтиш бош бошқармаси ташкил этилиб, унга белгиланган тартибда назорат ишларини амалга ошириш ва ҳужжатларни текшириш ҳамда хўжалик юритувчи субектларнинг молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш функсияси юкланди. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси ҳамда туман, шаҳар, шаҳардаги туман давлат солиқ инспексиясининг намунавий тузилмалари тасдиқланди.
Бухоро шаҳар ва Самарқанд шаҳар Давлат солиқ инспексиялари, шунингдек Фарғона шаҳридаги Қиргули тумани Давлат солиқ инспексияси тугатилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил
5 майдаги “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш тўғрисида”ги 180-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ соҳасида ҳуқуқ бузилишларга қарши тезкор курашиш бош бошқармаси тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Режим ва Кадрлар бош бошқармаси тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ органларида хизматни ўташ тўғрисидаги Низомлар тасдиқланди.
2000 йил 29 июнда Вазирлар Маҳкамасининг “Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 245-сонли қарори қабул қилиниб, унга кўра хўжалик юритувчи субектларни хорижий валютадаги тушумини мажбурий сотишнинг янги тартиби белгиланди.
Шунингдек, қарорга мувофиқ солиқ хизмати органлари корхоналар томонидан мажбурий сотилиши керак бўлган хорижий валютадаги маблағнинг тўлиқлиги, тўғрилиги ва ўз вақтида аниқланиши, шунингдек улар томонидан даромаддан олинадиган солиқ тўланиши устидан назоратни янги тартибга кўра амалга ошира бошлади. Мустақиллик йилларида солиқ органлари фаолиятининг самарадорлиги ўсиши натижасида уларга юклатилган вазифа ва мажбуриятлар ҳам орта бошлади. Давлат солиқ хизмати органлари 1991 йилда ўзларига юклатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда 10 та функсияни бажариб келган бўлсалар, 2010 йилда уларнинг сони 63 тани ташкил қилди ёки 6 баробарга ўсди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил
12 августдаги “Бозорлар фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида”ги 315-сонли қарори билан бозорларда давлат солиқ хизмати органларининг таянч пунктлари ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил
15 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 444-сонли қарори билан 2001 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси Ўзбекистон Республикасининг буджетдан ташқари Пенсия жамғармасига айлантирилди. Натижада буджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўловлар солиқлар ва йиғимларга тенглаштирилди ҳамда ушбу жамғармасига маблағ тўплаш ва маблағ тўлиқ тушиши устидан назорат қилиш функсияси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига юклатилди.
Ўз навбатда буджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тушумларнинг ишончли ва мунтазам равишда тўлиқ тушишини таъминлаш бўйича ДСҚ марказий аппарати, вилоят, туман ва шаҳар солиқ инспексияларига юкланган функсияларни ҳисобга олган ҳолда улар тузилмасига ходимларнинг белгиланган сони доирасида тегишли ўзгартиришлар кирилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 августдаги “Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 280-сонли қарори асосида хўжалик юритувчи субектларнинг нақд пул тушумини инкасса қилишда инкасса гуруҳи таркибига давлат солиқ хизматининг инкасса қилинадиган обектларда текшириш ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахслари мажбурий тартибда киритиладиган бўлди.
Шу билан бирга давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахсларига Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши билан келишилган ҳолда улгуржи ва чакана савдода, умумий овқатланиш ва пулли хизматлар кўрсатиш соҳасида савдо ва нақд тушумни топшириш қоидаларига риоя қилинишини режадан ташқари тезкор текширишларни амалга ошириш ҳуқуқи берилди.
Солиқ маъмурчилигининг ҳуқуқий асослари деганда, солиққа оид муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишга хизмат қилувчи, давлат идоралари томонидан қабул қилинган, ҳамма учун мажбурий бажарилиши лозимлиги белгиланган, давлатнинг зўрлик кучи билан таъминланган қонунийлик ҳужжатлари тушунилади.
Ўзбекистон Республикаси солиқ маъмурчилигининг ҳуқуқий асослари икки гуруҳга: қонунлар ва қонун остидаги меъёрий ҳужжатларга бўлинади. Солиқ муносабатларини тартибга солишда қонун меъёрлари етакчи ва белгиловчи аҳамиятга эга, чунки солиқларни жорий этиш, тўлашга оид масалалар қонунлар билан белгиланади. Қонун остидаги ҳужжатлар эса қонунларни тўғри ва тўлиқ ижро этилишини таъминлаш воситаси сифатида аҳамиятга эга.
Солиқ маъмурчилигининг ҳуқуқий асослари саналувчи ҳуқуқий ҳужжатлар юридик кучга кўра қуйидагиларни ўз ичига олади:
1.Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси барча ҳуқуқ сохалари учун, шу жумладан солиқ хуқуқи фани учун хам бош юридик манба бўлиб ҳисобланади. Жумладан, Конституциянинг 51-моддасида «Фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йигимларни тўлашга мажбурдирлар» дейилади ва шу билан солиқ муносабатлари жамиятдаги етакчи муносабатлардан эканлиги эълон қилинади.
2. Солиқ маъмурчилигининг ҳуқуқий асосларининг иккинчи энг муҳим манбаи Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексидир.
3. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари ҳам, солиқ маъмурчилигининг ҳуқуқий манбалари орасида муҳим ўрин тутади. Рес­публика Президенти фармонлари воситасида солиққа оид муҳим қоидалар, имтиёзлар, чеклашлар муайян ҳуқуқий режим жорий этилади. Фармонлар Республика Олий Мажлиси сессиясида муҳокама этилиб, тасдиқлангач қонун кучига эга бўлади. Кейинги йилларда Республикамизда солиқ режимини ўзгартириш, янги режим жорий этишга қаратилган кўплаб фармонлар қабул қилинганлигини қайд этиш лозим. Жумладан 2015 йилнинг 15 май куни Президентимизнинг « Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 4725-сонли Фармони, 2015 йил 20 августда Ўзбекистон Республикасининг « Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида »ги ЎРҚ-391 сонли Қонуни қабул қилинди.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси 2015 йил 31 декабр куни ЎРҚ-398 сонли қонуни билан Солиқ кодексига 39 та ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлари.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия Вазирлиги, Республика Марказий банкининг қонун асосидаги меъёрий ҳужжатлари солиқ маъмурчилигининг ҳуқуқий асосларида салмоқли ўрин тутади.
7.Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимият органлари тўғрисида»ги Қонунига кўра (6-модда) маҳаллий дав­лат ҳокимияти идоралари халқ депутатлари, вилоят, шаҳар, ту­ман кенгашлари, вилоят, туман, шахар хокимлари) ўз ваколатлари доирасида қарор ва фармойишлар чиқаришлари мумкин ва ушбу ҳужжатлар ҳам солиқ маъмурчилиги манбаи саналади. Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг солиқ ва солиққа тортишга доир қарор ва фармойишлар
9.Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди томонидан солиққа оид ишларни кўриш юзасидан суд амалиётини умумлаштириш асосида солиқ қонунларини қўллаш бўйича қарорлари ҳам солиқ маъмурчилигини ҳуқуқий асосларидан бири бўлиши мумкин.
Солиқ маъмурчилигини юқорида санаб ўтилган ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади, шунингдек халқаро нормалар ҳам қўлланилади.

Download 146,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish