Солиқ муносабатларини бошқариш тизимида солиқ маъмурчилигининг ҳуқуқий асосларини қуйидагилар ташкил этади: - Ўзбекистон Республикасининг “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги қонуни 1997 йил 29 август;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Давлат солиқ қўмитаси фаолиятини ташкил килиш тўғрисида”ги 1998 йил 12 августдаги 14-сонли қарори;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 2000 йил 13 мартдаги 87-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Давлат солиқ органлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солинишини такомиллаштириш тўғрисида”ги 2000 йил 5 майдаги 180-сонли қарор.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 8 январдаги “Республика солиқ органлари тизимини янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1257-сонли қарори .
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 10 декабрдаги “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 98-сонли қарори.
Ўзбекистон Республикаси ПҚ 2013 йил 24 январ “Чакана савдо хизмат кўрсатиш соҳасида ҳисоб-китоблар механизмини янада тартибга солиш тўғрисида” қарорига асосанЎзбекистон Республикасининг Давлат солиқ қўмитаси таркибида Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида нақд хорижий валюта муомаласига йўл қўймаслик устидан назорат қилиш ,қисқа муддатли текширишларни ташкил этиш бўйича махсус бошқарма ташкил этилди
2007 йил 25 декабр куни Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-136 сонли Қонуни билан янги таҳрирдаги Солиқ кодекси қабул қилинди. Мазкур қонунда Солиқ кодексининг 2008 йил 1 январдан кучга кириши белгиланди. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси нормаларининг амал қилиши ва самарадорлигини мунтазам равишда ҳар томонлама мониторинг ва таҳлил қилинишини таъминлаш белгиланди. Янги Солиқ кодексининг аввалгисидан энг асосий фарқи шундан иборатки, янги Солиқ кодекси тўғридан-тўғри таъсир кучига эга, яни ҳар бир солиқни ҳисоблаш турли хил ҳуқуқий меёрий ҳужжатлар, йўриқномалар асосида амалга оширилмасдан, тўғридан-тўғри Солиқ кодексида акс эттирилди ҳамда илгари қонуности ҳужжатлар асосида тартибга солинувчи соддалаштирилган солиққа тортиш тартиби ва мақсадли жамғармаларга мажбурий ажратмаларнинг ҳисобланиш ва ундириш тартиблари Солиқ кодексида акс эттирилди. Ўзбекистон Республикасининг янги Солиқ кодекси 2 та (умумий ва махсус) қисм, 21 бўлим, 64 боб ва 392 та моддадан иборатдир.
Амалдаги Солиқ кодексидан фарқли равишда ҳар бир тамойил алоҳида моддалар билан таҳлил қилинган. Шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ставкалари ўзгартирилишини кўзда тутувчи солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ҳисобот даври бошланишидан камида 1 ой олдин эълон қилиниши кераклиги ва улар расмий равишда эълон қилинган ойдан кейинги ҳисобот даврининг биринчи кунидан эътиборан амалга киритилиши белгилаб қўйилди.