Америка модели:
- солиқ тизимининг солиқ тўловчилар тушуниши учун мураккаблиги.
- солиқ тизимида жуда катта бошқарув ва ижро аппаратининг мавжудлиги:
- солиқ органлари марказлашувининг йўқлиги, федерал, штат ва шаҳар тизимларини мустақиллиги:
- нақд пул билан ишлайдиган кичик бизнеснинг даромадларини назорат қилишнинг етарли усуллари йўқлиги:
- ноқонуний даромад манбалари тўғрисида хабар берувчи кўнгилли "Ахборотчлар" кенг тармоғининг мавжудлиги.
Япония модели:
Молия вазирлиги назорат остида ягона, анча қатъий марказлашган молиявий, солиқ банк,божхона тизимлари:
Юксак ватанпарварлик мамлакатга ва компанияга;
Пастдан то юкоригача бўлган бошқарув аппарати ўртасидаги ўзаро муносабатларда субординация принсипига қатъий риоя қилиниши:
Европа модели:
Европадаги мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий бирлашишга доимий интилиш:
солиқ фаолиятидаги бир хиллик: ягона андозалар, ёндашувлар, талкин, декларациялар, иш принсиплари.
"Ноандозавий" (мослашмаган) моделлар, одатда кичик худудли (ёки ораларда жойлашган) давлатларда, эркин иқтисодий зонага эга бўлган давлатларда ва катор бошқа давлатларда (Кипр, Люксембург) амал қилади. Улар учун турли солиқ деб аталадиган зоналар ҳарактерлидир.
Замонавий солиқ тизими солиққа тортиш шакллари ва усулларининг бенихоя нозиқлиги ва қўлланиладиган солиқларнинг ўта хилма - хиллиги билан тавсифланади (айрим мамлакатлар доирасида уларнинг 100 га яқин кўринишлари мавжуд). Ривожланган мамлакатларнинг барчаси ва ривожланаётган мамлакатларнинг кўпчилиги учун ушбу тизимнинг тамойиллари ва хусусиятлари умумийдир, лекин уларнинг бу тамойиллар ва хусусиятларни солиқ сиёсатларида кўлланишларида жиддий фарқлар бор.
Давлат бюджети маблағлари давлатнинг жамият олдидаги муҳим вазифаларини амалга оширишнинг молиявий манбаидир. Демак, ҳар бир давлат иқтисодиёти тараққий этишида бевосита амалга оширилаётган бюджет-солиқ сиёсати ҳамда солиқ тизимининг тузилиши билан боғлиқдир. Солиқ тизими минг йиллик тарихга эгадир. Бу тизимни ер юзида давлатнинг илк кўринишлари пайдо бўлиши билан боғланади. Бу жараён йиллар давомида турли давлатда турли кўринишлар ва турлича сиёсат асосида ижро этиб келинмоқда.
АҚШ солиқ тизими қуйидаги уч даражадан иборат: биринчиси - юқори даража, бунда федерал бюджетга тушадиган федерал солиқлар йиғилади; иккинчиси - ўрта даража, унда штатларнинг қонунлари жорий этадиган ва штатларнинг бюджетларига тушадиган солиқлар, йиғимлар йиғилади; учинчи даража - қуйи даража, бунда маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари жорий этадиган, маҳаллий бюджетларга тушадиган солиқар йиғилади
Do'stlaringiz bilan baham: |