Ўзбекистон Республикаи солиқ тизимининг ташкил этилиши ва шаклланиши


Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари ва ривожланган мамлакатлар билан ўхшашлик ва фарқли жиҳатлари



Download 146,22 Kb.
bet7/8
Sana25.02.2022
Hajmi146,22 Kb.
#278904
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ASosiy qism

Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари ва ривожланган мамлакатлар билан ўхшашлик ва фарқли жиҳатлари

2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича “Ҳаракатлар стратегияси”нинг учинчи йўналиши “иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштиришга йўналтирилган макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш бўйича институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш, ҳудудлар, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ҳолда ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий сармояларни фаол жалб этиш2” ни амалга ошириш жараёнида солиқ сиёсатини тўғри олиб бориш ва янада такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эгадир.


Республикамизнинг мустақилликка эришиши, ўзининг мустақил солиқ тизимини шакллантиришни ҳам тақазо этарди. Шундан келиб чиқиб мустақилликнинг дастлабки йилларидан эътиборан мустақил солиқ тизимини шакллантиришга қаратилган ислоҳотлар изчиллик билан амалга оширила бошланди ва ушбу ислоҳотларнинг самараси ўлароқ ҳозирги пайтга келиб республикамизда бир қадар ўзига хос бўлган солиқ тизими шакллантирилди. Ўзига хос бўлган солиқ тизимининг шаклантирилишини солиқ сиёсатининг самараси сифатида эътироф этиш мумкин. Республикамиз давлатчилик шаклидан келиб чиқиб республикамизда республика буджети даромадларини шакллантиришга қаратилган умумдавлат солиқлари ва маҳаллий буджетлар даромадларини шакллантиришга қаратилган маҳаллий солиқлар ва йиғимлар амал қилади. Солиқларнинг буджетлар ўртасида тақсимланиши Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодекси билан мустаҳкамланган бўлиб, унга мувофиқ республикамиз солиқ тизимида амал қиладиган ҳар бир солиқ тури у ёки бу буджетга тушиши қатъий белгилаб қўйилган. Шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ айрим умумдавлат солиқлари маҳаллий буджетларга тўлиқлигича бириктирилиши ёки улардан тушумлар республика ва маҳаллий буджетлар ўртасида тақсимланиши мумкин. Ушбу тизим бир неча йиллардан буён маҳаллий буджетлар камомадини бартараф этиш мақсадида амалиётда самарали қўлланилиб келинмоқда.
Шу ўринда юридик шахсларни солиққа тортишнинг муҳим тартибларига алоҳида тўхталиб ўтиш зарур. Республикамиз солиқ қонунчилигида ҳозирги вақтда солиққа тортишнинг умумбелгиланган тизими билан бир қаторда, амалдаги барча солиқлар ўрнига биргина солиқни тўлашни кўзда тутувчи солиққа тортишнинг алоҳида тартиблари ҳам мавжуд. Бу тартиб қуйидагилар учун кўзда тутилган:

  • савдо ва умумий овқатланиш корхоналари;

  • соддалаштирилган солиққа тортиш тизимидан фойдаланаётган кичик тадбиркорлик субъектлари;

  • қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналари;

  • лотереялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ўтказишга ихтисослашган юридик шахслар;

  • тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида турлари билангина шуғулланувчи юридик шахслар (билярдхоналар, қисқа муддатли автомобил сақлаш жойлари, болалар ўйин автоматлари).

Биринчи, иккинчи ва тўртинчи гуруҳлар ялпи даромадидан ягона солиқ тўлайди, учинчи гуруҳ ягона ер солиғини, бешинчи гуруҳ қатъий, яъни эгаллаган майдони ёки мавжуд жиҳозлар сонидан келиб чиққан ҳолда солиқ тўлайдилар.
Юридик шахсларни солиққа тортиш тартибидаги ўзига хосликни мамлакатимиз солиқ тизимининг муҳим хусусияти сифатида эътироф этиш лозим. Чунки республикамиз солиқ қонунчилигига мувофиқ бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётида муҳим бўлган соҳалар алоҳида тартиб бўйича солиққа тортилиб келинмоқда.
Шунингдек, мамлакатимиз солиқ тизимининг муҳим хусусиятлари сифатида солиқ тўловчиларга нисбатан кўзда тутилган имтиёзларни ҳам қайд этиш мумкин. Жумладан экспорт фаолиятини рағбатлантиришга, хорижий инвестициялар кириб келишини рағбатлантиришга қаратилган, аҳолининг ижтимоий шарт-шароитини ҳисобга олган ҳолдаги имтиёзларни уларнинг ифодаси сифатида келтириб ўтиш мумкин.
Ўзбекистон Республикасида амалдаги солиқ тизимининг қандай шароитларда вужудга келганлигини (пайдо бўлганлигини) ҳам эсдан чиқармаслик керак. Бозор тоифасидаги иқтисодиётда солиқлар ва солиқ тизими бозорнинг энг асосий инструментларидан ҳисобланади. Бозор иқтисодиёти шароитида давлат бошқарувининг барча даражаларида олинадиган солиқлар буджет даромадларининг 90-95 фоизини шакллантиради. Ана шу муносабат билан солиқ тизимини шакллантириш, солиқларни тўплаш ва улардан фойдаланиш механизмини яратиш алоҳида (биринчи даражали) аҳамият касб этади.
Ривожланган мамлакатлар учун ривожланган солиқ тизими характерлидир. Масалан, Германияда 50 дан ортиқ турли солиқлар мавжуд. Амалда нима сотилаётган бўлса, ўшандан маълум бир фоиз давлат ихтиёрига ўтказилади. Хориждаги солиқларнинг ранг-баранглиги давлат органларига ҳар бир солиқ тўловчи (юридик ва жисмоний шахс) устидан, демак, ишлаб чиқариш, муомала, тақсимлаш ва истеъмол устидан назорат қилиш имконини беради3.
Сўнгги йилларда солиқ тизимларида содир бўлган ўзгаришлар қуйидагилардан иборат:

  1. Жуда кўп мамлакатларда даромад солиғи энг муҳим солиқ ҳисобланиб, у кенг аҳоли қатлами орасида оммавий солиққа айланган. Кўпгина мамлакатларда амал қилиб келган шедуляр солиқ ундириш қулай ва тежамли бўлган глобал солиқ билан алмаштирилди. Йил давомида солиқнинг олиниши даромадни тўлайдиган корхона бухгалтерияси томонидан индивидуал шахснинг даромади ёнида (бутун оиланинг эмас) амалга оширилади. Йил охирида солиқ декларациясининг тақдим қилиниши бўйича солиқ имтиёзлари ва чегирмалар ҳисобга олиниб, солиқлар суммаси қайта ҳисобланади.

  2. Ўз аҳамиятига кўра социал (ижтимоий) суғурта бадаллари давлатнинг иккинчи муҳим солиқ даромади ҳисобланади. Бу мақсадли солиқ бўлиб, ишчи кучини такрор ишлаб чиқаришга мўлжаллангандир. Социал (ижтимоий) суғурта бадаллари жисмоний шахслардан солиқ чегирмалари инобатга олинмаган ҳолда уларнинг даромадларидан пропорционал ставкаларида олинса, юридик шахслардан иш ҳақи фондига нисбатан фоизда олинади. Айни пайтда, ставка қўлланиладиган максимал бадал ёки максимал даромад ҳам белгиланади. Кўпгина мамлакатларда социал (ижтимоий) суғурта бадалларининг тушиб туриш суръатлари бошқа солиқларга тегишли бўлган шу кўрсаткичлардан юқорироқдир.

  3. Юридик шахслардан олинадиган муҳим солиқ сифатида ҳамон корпорацияларнинг фойдасидан олинадиган солиқ қолаётир. Бу солиқ фойдадан имтиёзлар чегирилганидан сўнг жорий йилдаги солиққа тортиладиган фойдадан олинади. Солиқ ставкаси пропорционал бўлиб, охирги йилларда тадбиркорлик фаолияти манфаатларини ҳисобга олган ҳолда бирмунча пасайтирилди. Умумий кўринишда юридик шахслар фойдасини солиққа тортиш даромадларни солиққа тортишга нисбатан анча пастдир.

  4. Юқори даражада ривожланган мамлакатлар қонунчилиги инвестицияларни солиққа тортишда қулай шароитлар яратишни кўзда тутган. Бу мамлакатларда инвестицион солиқ кредитига амал қилиниб, тезлаштирилган амортизация қўлланади, бу нарса хусусий капитал қўйилмалари ўсишини таъминлаяпти. Компанияларни аксионерлик шаклида ташкил қилишнинг кенгайиши икки марта солиққа тортиш (компания даражасида ва аксионерлар даражасида) муаммосининг вужудга келиши муносабати билан фойдани солиққа тортиш таркибини қайта кўриб чиқишни тақозо этди. Бир қатор мамлакатларда (Германия, Япония, Австрия, Норвегия ва бошқаларда) корпорациялар фойдасидан олинадиган солиқнинг турли ставкалари амал қилиб келаяпти: юқорироқ ставкалар - тақсимланмаган фойда учун ва пастроқ ставкалар тақсимланган фойда учун. Белгия, Буюк Британия, Дания, Канада, Франсия ва яна бир неча мамлакатлар қонунчилиги аксионерлар дивидендларини даромад солиғига тортишда солиқ кредитларини кўзда тутади. АҚШ ва Италияда эса фойдани солиққа тортишдаги икки марталикни пасайтиришга қаратилган солиқ имтиёзлари мавжуд эмас. Буджетларнинг солиқ даромадлари таркибида корпорациялар фойдасидан олинадиган солиқ ҳиссасининг пасайиб бориши кузатилмоқда. Бу солиқ салмоғи ривожланган мамлакатларда жами солиқ тушумларининг 1/10 қисмига тўғри келаяпти.

  5. Ундирилиши енгиллиги ва оддийлиги учун хорижий мамлакатларда эгри (билвосита) солиқлар кенг тарқалган. Энг кенг тарқалган эгри (билвосита) солиқ универсал аксиз (оборот солиғи) бўлиб, бу солиқ жуда кўп истеъмол товарлари ва хизматларни қамраб олганлиги учун буджетга жуда катта тушумлар келишини таъминлайди.

  6. Ҳозирги пайтда универсал аксиз жуда кўп мамлакатларда қўшилган қиймат солиғи шаклини олиб, солиқ тизимини унификациялаштиришни бошлаб берди. Мазкур солиқнинг кенгайишига унинг баъзи бир афзалликлари (солиққа тортишнинг оддийлиги, юқори даромадлилиги, иқтисодиётни тартибга солишдаги самарадорлиги, ишлаб чиқариш устидан назоратнинг мавжудлиги) сабаб бўлди. Тўғри (бевосита) солиқларнинг қисқариши билан индивидуал аксизларнинг ставкаси оширилди.

  7. Қиймат асосига ўтказилган бўлишига қарамай, бож тўловларининг фискал аҳамияти пасайиб бораётир. Ҳозирги дунёнинг характерли белгиларидан бири божни тартибга келтириш бўлиб, у минтақавий бирлашиш доирасида ёки ташқи савдони кенгайтириш мақсадидаги халқаро солиқ битимларида кўзда тутилаяпти.

Ривожланаётган мамлакатларда ўтказилаётган ислоҳотлар тажрибасини таҳлил қилиш ҳам бу мамлакатлар билан Ўзбекистон ўртасида бир неча ўхшаш шароитлар мавжуд бўлганлиги учун мамлакатимизда солиқ соҳасида ўзгаришларни амалга оширишда бир неча фойдали сабоқларни бериши мумкин. Бу мамлакатлар билан Ўзбекистон ўртасидаги мавжуд ўхшашликлар сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: бозор ва солиқ органларининг етарли даражада ривожланмаганлиги; солиқ интизомига ихтиёрий равишда риоя қилиш анъаналари йўқлиги; зарурий харажатларни қўллаш учун буджет даромадларининг етарли эмаслиги; қисқа муддатли режада солиқ тушумлари тушиб туришини таъминлашнинг устуворлиги.
Умумий кўринишда ривожланаётган мамлакатлардаги солиқ ислоҳотларининг конкрет тажрибаси ўтиш даври иқтисодиётига эга бўлган мамлакатлар учун қуйидаги йўналишларда (аспектларда) фойдалидир:

  1. Эгри (билвосита) солиқларни қонунчиликда осон расмийлаштириш ва осон йиғиш мумкин. Шунинг учун ҳам эгри (билвосита) солиқлар ўтиш даврида даромад тушумлари манбалари орасида келажакка нисбатан катта ўрин эгаллайди;

  2. Мулкий солиқлар ва уларни ундириш тизимини йирик буджет тушумларининг самарали манбаи сифатида ташкил этиш мураккабдир. Шу боисдан уларни яқин келажакда буджет тушумларининг муҳим манбаи сифатида ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ эмас;

  3. Кенг масштабда солиққа тортишнинг презумптив услуби ва алтернативли минимал солиқлар қўлланилиши яхши натижа берди. Бу тажрибани ўтиш даври иқтисодиётига бевосита кўчириш мумкин;

  4. Анъанавий аксизлар яхши тушумлар берилишини таъминлайди ва осон ундирилади. Ривожланаётган мамлакатлардаги аксизлардан фойдаланишнинг ижобий тажрибасини ўтиш даври иқтисодиёти тизимига ўтказиш мумкин;

  5. Капиталдан олинадиган даромад ҳажмига (миқдорига) инфляция таъсирини ҳисобга олиш керак;

  6. Солиқ органларининг бир неча функсияларини банк тизимига юклаш лозим.

Солиқ тизимини такомиллаштиришда қуйидагиларга ҳам алоҳида эътибор бериш лозим:

  1. молиявий йил давомида солиқлар тизимининг ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўзгармаслигини, қарама-қарши (зиддиятли) бўлмаслигини, уларнинг бирлигини таъминловчи барқарор солиқ тизимини яратиш;

  2. йирик тушумларни беролмайдиган мақсадли солиқларни бекор қилиш ва солиқларни йириклаштириш ҳисобига уларнинг умумий сонини қисқартириш;

  3. маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқарувчилар зиммасидаги солиқ юкини енгиллаштириш;

  4. солиққа тортиш умумий режимидаги имтиёзлар ва истисноларни қисқартириш.

Солиқ қонунчилигида солиқ тизими тор маънода талқин қилиниб, бир хил моҳиятга эга бўлган ва марказлашган пул фондини ташкил этадиган солиқ, йиғим, бож ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғиндиси солиқ тизими деб тушунилади. Солиқ тизимига нисбатан бундай ёндашувни айрим адабиётларда ҳам келтирилганлигини таъкидлаш ўринли. Қайд этилган таърифда солиқ ва йиғимлар ягона моҳият, яъни “мажбурий характерга эга бўлган муносабат” ва уларнинг бир-бири билан боғлиқлиги ва ниҳоят бюджетга тушишлигини кўрсатади. Бу Ўзбекистон Республикаси солиқ Кодекси мазмунига мос келади. Шу ерда баҳсли масала ҳам мавжуд, яъни давлатнинг бюджетдан ташқари фондларига (пенсия, ижтимоий суғурта, бандлик, йўл фондлари ва бошқалар) тўловларни ҳам мажбурийлик нуқтаи назардан солиқ тизимига киритиш муаммоси мавжуд4
Ривожланган мамлакатлар солиқ тизимини кўп ўхшашлик жихатлари бор, лекин шунга карамасдан улар фарқ қилади, уларни куйидаги турларга бўлишимиз мумкин:

  • Америкача модел (АКС).

  • Япония модели.

  • Европа модели.

  • Ностандарт моделлар.

Қуйидагиларни барча моделларнинг умумий белгилари сифатида кўрсатиш мумкин:
- ривожланган қонунчилик базаси, вужудга келадиган мунозара, вазифалар ва вазиятларни хал этишнинг хуқуқий ва иқтисодий воситалари, механизмлари ва усуллари;
- солиқ идораларининг солиқ тўловчилари олдида ишончга ва юксак обрўга эга эканлиги, юқори иш хақи, ахборот базасининг юкорилиги, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлиги;
- вазирликлар ва идоралар вазифаларининг аниқ чегаралаб кўйилганлиги ва улар ишида бир-бирини такрорлашнинг йўқлиги;
- хукуматнинг вакили бўлган ва унинг номидан иш олиб борадиган солиқ агентининг (инспекторнинг) катта аҳамиятга ва обрўга эгалиги;
-кадрларни тахлил этиш, ўрганиш, олдиндан белгилаш, ўқитиш, солиқ тўловчилар билан алокалар бўйича институтларнинг мавжудлиги; айниқса ахборот билан алмашиниши сохасида молия органлари солиқ идораларнинг ва банк тизими билан чамбарчас боғланганлиги. Шу билан бирга бу моделларнинг ҳар бирида уларнинг тафовутларини белгилаб берадиган ўзига хос белгилари мавжуд, бўлар қуйидагилардан иборат:

Download 146,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish