1. Ташкилот ресурсларига нималар киради?
2. Ташкилот ресурслар билан таъминлаши учун қандай талабларни бажариши лозим?
3. Лаёкатлилик нима?
4. Ходимларни ўқитиш нима учун зарур ҳисобланади?
5. Инфратузилма нима дегани?
6. Инфратузилмани бошқаришда қандай омиллар ҳисобга олинади?
7. Ишлаб чиқариш муҳити деганда нима тушунилади?
9 - Боб. МАҲСУЛОТНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ
9.1. Маҳсулотни ишлаб чиқаришни режалаштириш
Ишлаб чиқариш ва маҳсулотни келгусида бўлишини таъмнлаш учун барча ҳаракатларнинг бажарилишини режалаштириш лозим.
7 Маҳсулот ишлаб чиқариш 7.1 Маҳсулот ишлаб чиқаришни режалаштириш Ташкилот маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарур жараёнларни режалаштириши ва ишлаб чиқиши керак. Маҳсулот ишлаб чиқаришни режалаштириш сифат менежменти тизимининг бошқа жараёнларига қўйиладиган талабларга мувофиқлаштирилган бўлиши лозим (4.1 қ.).
Ташкилот маҳсулотни ишлаб чиқаришни режалаштиришда, мақбул бўлса:
a) сифат соҳасидаги мақсадлар ва маҳсулотга қўйиладиган талабларни;
b) муайян маҳсулот учун жараёнлар ва ҳужжатларни ишлаб чиқишда, шунингдек ресурслар билан таъминлашда зарурлигини;
c) муайян маҳсулот учун верификатлаш ва валидатлаш, мониторинг қилиш, ўлчаш, текшириш ҳамда синаш бўйича зарур фаолиятни, шунингдек маҳсулотни қабул қилиб олиш мезонларини;
d) маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнлари ва улар натижасида олинган маҳсулотнинг талабларга мувофиқ эканлигини тасдишлаш учун зарур бўлган ёзувларни аниқлаши лозим (4.2.4 қ.).
Ушбу режалаштириш натижаси ташкилот амалиётига мувофиқ кўринишда тақдим этилиши керак.
Изоҳлар
1 Сифат менежменти тизими жараёнларини (жумладан маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнларини) ва муайян маҳсулот, лойиҳа ёки шартномага қўллаш лозим бўлган ресурсларни белгиловчи ҳужжат сифат режаси сифатида кўриб чиқилиши мумкин.
2 Ташкилот маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнларини ишлаб чиқишга мувофиқ равишда 7.3 банддаги талабларни қўллаши мумкин.
Ташкилот маҳсулот ишлаб чиқаришни хаётий цикллари жараёнларини (яъни маҳсулотга эҳтиёжни аниқлашдан бошлаб уни истеъмолчига етказиб бериш ва сотилгандан сўнг хизмат кўрсатишгача бўлган, ташкилотдаги бевосита маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган жараёнларни) режалаштириши ва ишлаб чиқиши керак.
Маҳсулотни ҳаётий цикллари жараёнларини шунингдек бизнес-жараёнлар ёки асосий жараёнлар деб аталади. Асосий жараёнлар ташкилот учун муҳим ҳисобланади, чунки уларни бажаришда маҳсулот қўшимча қийматини қўшилиши рўй беради. Жараёнлар кичик жараёнлардан иборат бўлиши мумкин.
Ишлаб чиқариш жараёнларини режалаштириш ташкилот мақсадлари билан мосланган бўлиши ва уларни бошқарув жараёнлари, ресурслар менеджменти жараёнлари, ўлчашлар, таҳлил ва яхшилаш жараёнлари билан ўзаро алоқасини ҳисобга олиши керак.