7.2.3 Истеъмолчилар билан алоқа
Ташкилот истеъмолчилар билан муносабатларни қўллаб қувватлаш бўйича натижали чораларни аниқлаши ва амалга ошириши лозим, ушбу чоралар қуйидагиларга тегишлидир:
a) маҳсулот тўғрисидаги ахборотга;
b) сўровлар, шартномалар ёки буюртмалар, жумладан тузатишларни қабул қилишга ва
с) истеъмолчилар билан акс алоқага, жумладан истеъмолчиларнинг шикоятларига.
Ташкилотда истеъмолчи (нафақат маҳсулот етказиб беришга шартнома имзолаган, балки бўлиши мумкин бўлган) билан ўзаро алоқани усуллари ва шакллари белгиланиши керак. Истеъмолчи билан ўзаро алоқани усуллари ва шаклини ва бу ўзаро алоқа натижаларини рўйхатга олишни белгиловчи ҳужжатлаштирилган тартиб бўлиши керак.
Истеъмолчиларни ташкилотга турли усуллар билан келиб тушаётган буюртмалари ва мурожаатларини рўйхатга олиш ва буюртмалар ва мурожаатларни барча босқичларда кўриб чиқилиши тартиби ўрнатилиши керак.
Истеъмолчидан келиб тушаётган барча турдаги маълумотларни рўйхатга олиш тартибини ўрнатиш талаб қилинади.
Келиб тушаётган, маҳсулот сифатига тааллуқли эътирозлар, шикоятлар, истаклар ёки бошқа маълумотларни кўриб чиқиш тартиби ўрнатилиши керак. Бу тартиб номувофиқ маҳсулотни етказиб беришга олиб келган сабаблар таҳлили, сабабларни бартараф қилиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш, уларни самарадорлигини текширишни ўз ичига олиши керак.
9.3. Лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқиш
Стандартнинг ушбу 7.3 бандида ишланма ва лойиҳалаш жараёнларини устидан назорат кўзда тутилган бўлиб, бироқ яратувчилар ва конструкторларнинг ижодий имкониятларини чегераламайди.
7.3 Лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқиш
7.3.1 Лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқишни режалаштириш
Ташкилот маҳсулотни лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқишни режалаштириши ҳамда бошқариши керак. Лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқишни режалаштириш жараёнида ташкилот:
a) лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқиш босқичларини;
b) ҳар бир лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқиш босқичига мос бўлган таҳлил қилиш, верификатлаш ва валидатлашни ўтказишни;
c) лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқиш доирасида жавобгарлик ва ваколатларни аниқлаши лозим.
Ташкилот натижали алоқа ва жавобгарлик аниқ тақсимланишини таъминлаш мақсадида лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқиш билан банд бўлган турли гуруҳлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни бошқариши лозим. Режалаштириш натижалари лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқишни бажарилишига мувофиқ, тегишли усулда долзарблаштирилиши лозим.
Изоҳ – Лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқишни таҳлил қилиш, верификатлаш ва валидатлаш аниқ фарқ қиладиган мақсадларга эга. Улар алоҳида ёки маҳсулот ва ташкилот учун қулай бўлган ҳар қандай бирикмада ўтказилиши ҳамда рўйхатга олиниши мумкин.
|
Маҳсулотни лойиҳалаш ва ишлаб чиқиш бўйича фаолият ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни сифатига, уни ўрнатилган талабларга мувофиқлигига ва, охир – оқибат, истеъмолчини қаноатлантиришга сезиларли таъсир кўрсатади.
Маҳсулотни лойиҳалаш бўйича ишларни асосий мақсади бўлиб янги маҳсулотни яратиш ёки ишлаб чиқарилаётганларини такомилаштириш ҳисобланади.
Лойиҳалаш бўйича ишларни режалаштиришда ташкилот аниқ маҳсулот ишлаб чикариш учун зарур бўлган лойиҳалаш босқичлари ва этапларини белгилаши керак. Лойиҳалаш босқичлари ва этаплари ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни ўзига хос хусусиятлари, мураккаблиги ва янгилиги даражасига боғлиқ бўлади.
Маҳсулот ишлаб чиқиш режаси лойиҳалаш босқичлари ва этапларини, ҳар бир босқич учун жавобгарларни ва ҳар бир этапни бажарилиш календар муддатларини ўз ичига олиши керак.
Лойиҳалашда иштирок этаётган турли гуруҳларни ўзаро муносабатларини режалаштиришда, барча этаплардаги иштирокчиларни белгилаш зарур.
Ташкилот лойиҳалаш ва ишлаб чиқишни ҳар бир босқичига мувофиқ бўлган фаолият таҳлили, текширилиши ва тасдиқланишини таъминлаши керак.
Маҳсулот ишлаб чиқиш бўйича режа, лойиҳалаш босқичлари бажарилишида, ишлаб чиқиш натижаларини таҳлили ва текширилиши заруриятини ҳисобга олиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |