Ўзбекистон респубикаси


Лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқиш учун кириш маълумотлари



Download 4,8 Mb.
bet102/235
Sana02.03.2022
Hajmi4,8 Mb.
#479755
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   235
Bog'liq
СИФАТ МЕНЕЖМЕНТИ ТИЗИМИ ВА СЕРТИФ

7.3.2 Лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқиш учун кириш маълумотлари
Маҳсулотга қўйиладиган талабларга тегишли кириш маълумотлари аниқланган бўлиши, ёзувлар эса ишчи ҳолатда сақлаб турилиши лозим (4.2.4 қ.). Ушбу кириш маълумотлари:
а) функционал ва фойдаланиш талабларини;
b) қўлланиладиган норматив ва тартибга солувчи талабларни;
c) мақсадга мувофиқ бўлганда, аввалги шунга ўхшаш лойиҳалардан олинган ахборотни;
d) лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқиш учун муҳим бўлган бошқа талабларни ўз ичига олиши керак.
Кириш маълумотлари айнан бирхилликка таҳлил қилиниши керак. Талаблар тўлиқ бўлиши, икки маъноли ва қарама-қарши бўлмаслиги керак.

Турли маҳсулотларни ишлаб чиқишда лойиҳа кириш маълумотлари таркиби кенг диапазонда ўзгариши ва ишлаб чикарилаётган маҳсулотни тавсифлари, уни янгилиги даражаси, ишлатиш ва хизмат кўрсатишни ўзига хос хусусиятлари ва бошқаларга боғлиқ бўлган талабларни ўз ичига олиши мумкин.
Истеъмолчига етказиб бериш учун мўлжалланган маҳсулотни лойиҳаловчи ташкилотлар, ишлаб чикилаётган маҳсулотга барча талабларни, ишлаб чиқиш бошлангунгача белгилашлари керак.
Лойиҳа кириш маълумотларини шакллантиришда истеъмолчилар талабларини ишлаб чиқилаётган маҳсулотга техникавий талабларга «таржима» қилиш керак.
Лойиҳалаш бошланишидан олдин лойиҳа кириш маълумотлари таҳлил қилиниши керак.
Лойиҳа кириш маълумотлари, уларни бажарилишини текшириш имкони бўладиган қилиб баён қилиниши керак, яъни ишлаб чиқилаётган маҳсулотга талаблар ўлчанадиган бўлиши ва ишлаб чиқишни тегишли этапларида ва ишлаб чиқиш тугатилгандан сўнг уларни бажарилишини баҳолаш мумкин бўлиши керак.

7.3.3 Лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқиш учун чиқиш маълумотлари
Лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқиш учун чиқиш маълумотлари лойиҳалаштириш ҳамда ишлаб чиқишга қўйиладиган кириш талабларига нисбатан верификатлашни ўтказиш учун яроқли шаклда бўлиши, шунингдек кейинчалик улардан фойдалангунча тасдиқланган бўлиши керак.
Лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқиш учун чиқиш маълумотлари:
а) лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқишга қўйиладиган кириш талабларига мос бўлиши;
b) сотиб олиш, ишлаб чиқаришни таъминлаш ва хизмат кўрсатиш бўйича тегишли ахборот билан таъминлаши;
c) маҳсулотни қабул қилиш мезонларини ва уларга қилинган ҳаволаларни ўз ичига олиши; ва
d) маҳсулотнинг хавфсизлиги ва ундан кераклича фойдаланиш учун аҳамиятли бўлган тавсифларни аниқлаши керак.
Изоҳ – Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни таъминлаш тўғрисидаги ахборот маҳсулотни сақлаш ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олиши мумкин.

Маҳсулотни ишлаб чиқиш жараёнида ишлаб чикилаётган маҳсулот босқичма – босқич яратилади. Лойиҳалаш жараёни охирида, маҳсулот ишлаб чиқиш натижаларини ўз ичига олган чиқиш маълумотлари шаклланади. Лойиҳалаш чиқиш маълумотлари лойиҳалашда эришилган натижани тасдиқлаши керак.
Лойиҳа чиқиш маълумотларини тақдим қилиш шаклига талаблар лойиҳалашни режалаштириш босқичида белгиланади. Тегишли лойиҳа чиқиш маълумотларини расмийлаштириш алоҳида этапларни, шунингдек маҳсулот ишлаб чиқишни тугаганлигини тасдиғи бўлиб ҳисобланади. Лойиҳа чиқиш маълумотларини тақдим қилиш шакли, уларни таҳлилини, шунингдек верификатлаш (мувофиқликка текшириш) ва валидатлаш (тасдиқлаш) ни ўтказиш мумкин бўладиган қилиб танланиши керак.


Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish